§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Вилоят бошқармасида қандай ҳужжатлар доимий сақланади?


Download 0.52 Mb.
bet51/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

11. Вилоят бошқармасида қандай ҳужжатлар доимий сақланади?
Вилоят бошқарувчиси томонидан чиқарилган буйруқ ва қарорлар.


12. Банкнинг вилоят бошқармаси ва филиал архивларида сақлаш муддати доимий бўлган ҳужжатлар неча йилда Давлат архивига топширилиши керак?
Вилоят бошқармасида 10 йил, филиалларда 5 йил.


13. Тўлов талабномасини акцептлашни тўла ёки қисман рад этиш сабаблари кимлар томонидан кўриб чиқилмайди?
Банклар томонидан.


14. Маблағлар қайси ҳолларда акцептсиз ҳисобдан чиқарилади?
Маблағлар қуйидаги ҳолларда акцепсиз ҳисобдан чиқарилади:
тўлов талабномасига маблағларни тўловчининг суммани тан олганлиги тўғрисидаги ёзма хатининг асл нусхаси илова қилинганда;
банклар томонидан маблағларни тўловчининг банкига унинг кредитлари ва уларга ҳисобланган фоизлари бўйича муддатида тўланмаган қарзларни ундириш учун;
банкдан олинган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар бўйича муддатида тўланмаган қарздорликни кафил бўлган шахсдан ундириш учун, бундан кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган ҳоллар мустасно;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.


15. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, акцептланган ёки акцептсиз тўлов талабномалари қандай ҳисобга олинади?
Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, акцептланган ёки акцептсиз тўлов талабномалари банк томонидан 2-сон картотекада ҳисобга олинади ва маблағларнинг етарли бўлган қисми доирасида тўлов амалга оширилади, бунда тўлов талабномасининг орқа томонида қисман тўлов амалга оширилган сана, қисман тўланган сумма ва қолдиқ кўрсатилиб, имзо қўйилади. Тўлов талабномаси бўйича сумманинг қолган қисми маблағларнинг келиб тушишига қараб тўлаб борилади.


16. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, акцептланган ёки акцептсиз тўлов талабномалари қандай ҳисобга олинади?
Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, акцептланган ёки акцептсиз тўлов талабномалари 2-сон картотекада ҳисобга олинади ҳамда бу ҳақда уч операция кунидан кечикмай маблағларни олувчининг банкига хабар берилади ва маблағларнинг келиб тушишига қараб тўлаб борилади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling