Шифрация калитларини қўллашдан мақсад нима тушунтириб беринг?
Тўлов тизими орқали ўтказиладиган тўлов ҳужжатларидаги маълумотларни ҳимоя қилиш мақсадида қўлланилади.
Электрон почтадан фойдаланишда Марказий банк томонидан қўйилган талаблар ҳақида тушунча беринг?
Электрон почта орқали жўнатилаётган маълумот антивирус дастури орқали вирусга қарши текширилиши ҳамда «Банк сири»ни ташкил этувчи маълумотлар электрон почта орқали юборилганда, маълумотлар шифрланиши ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши шарт. Банк фаолиятига тегишли бўлмаган маълумотларнинг электрон почта орқали узатилиши қатъиян ман этилади.
Интернетдан фойдаланишда Марказий банк томонидан қўйилган талаблар ҳақида тушунча беринг?
Интернет тармоғига эга бўлган Бош банклар ва филиаллари ўзларининг тўлов тизимига боғланган ишчи станциялари, серверлари, хавфсизлик мажмуаларини тўғридан-тўғри интернет тармоғига улашлари ман этилади. Интернет провайдерлари билан банкнинг ажратилган ишчи станциялари алоҳида канал орқали уланишини амалга оширадилар.
Фавқулотда ҳолатларда тўлов тизимини ишлатиш ва заҳирали нусхалашга қўйилган талаблар ҳақида тушунча беринг?
5 км дан кам бўлмаган масофада Тўлов марказининг заҳира марказларини ташкил этиш тавсия этилади. Заҳира маркази банкнинг филиалларида, бошқа банкда, ташкилотда ёки алоҳида ажратилган бинода ташкил этилиши мумкин. Заҳира маркази ҳисоблаш техникаси мажмуаси билан тўлиқ таъминланиши лозим. Заҳира марказида маълумотларни тиклаб туриш даврийлиги кунига бир мартадан кам бўлмаслиги керак.
Ҳар бир банкда фавқулотда ҳолатларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси бўлиши шарт. Чора-тадбирлар режаси бир неча турли даражалар, шу жумладан охирги фойдаланувчи, тармоқ ва банк учун ишлаб чиқилади.
Парол ҳимояси ходимлар учун қайси вақтдан бошлаб кучга киради?
Ходимлар ишга қабул қилинган вақтда “Ахборот коммуникация технологиялари воситаларидан иш жараёнида фойдаланиш юзасидан мажбуриятнома” ҳамда “Банк сири тўғрисидаги мажбурият шартномаси” билан таништирилганидан сўнг кучга киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |