§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилаётган ипотека кредитининг фоиз ставкаси қандай белгиланади?


Download 0.52 Mb.
bet71/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

3. Банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилаётган ипотека кредитининг фоиз ставкаси қандай белгиланади?
Банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилаётган ипотека кредитининг фоиз ставкаси мавжуд ресурслар қиймати ва муддатидан келиб чиқиб, банкнинг базавий фоиз ставкаси Ликвидлик қўмитаси томонидан белгиланади. (Ҳукумат топшириқлари, махсус қабул қилинган қарорлар ва йиғилиш баёнлари бўйича ажратиладиган кредитлар бундан мустасно).


4. “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамиятининг мақсадли маблағлари ҳисобидан аҳолига ипотека кредитлари қайси мақсадлар учун ажратилади?
Компания маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари қуйидаги мақсадларга берилади:
а) бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозордан кўп қаватли уйлардан квартира ёки якка тартибдаги уй-жойни сотиб олиш учун;
б) кўп квартирали уйлардаги квартира ёки якка тартибдаги уй-жойни таъмирлаш учун.


5. “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамиятининг мақсадли маблағлари ҳисобидан ипотека кредитнинг энг кўп миқдори қанча белгиланган?
Ҳар бир қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) учун ажратиладиган ипотека кредитининг энг юқори миқдори унинг (уларнинг) кредитга лаёқатини баҳолашдан келиб чиқиб белгиланади ҳамда ажратиладиган ипотека кредитини ҳисобга олган ҳолда қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан, шунингдек қарз олувчининг бир ойлик ўртача даромади 10,0 млн.сўмдан ошмаслиги лозим. Бунда:
- уй-жой сотиб олиш мақсадида ажратиладиган ипотека кредити суммаси уй-жой қийматининг 75 фоизидан ва 323,0 млн.сўмдан;
- уй-жойни таъмирлаш учун ажратиладиган ипотека кредити 80,0 млн.сўмдан ошиб кетиши мумкин эмас.


6. “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамиятининг мақсадли маблағлари ҳисобидан аҳолига ипотека кредитлари қанча муддатга ажратилади?
Компания маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари қуйидаги муддатларга ажратилади:
- кўп квартирали уйлардаги квартира ёки якка тартибда қурилган уйларни сотиб олиш учун 20 йил муддатгача;
- кўп квартирали уйлардаги квартира ёки якка тартибдаги уй-жойни таъмирлаш учун 10 йилгача муддатга.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling