§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Download 0.52 Mb.
bet72/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

7. “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамиятининг мақсадли маблағлари ҳисобидан аҳолига ипотека кредитлари фоиз ставкаси қанча қилиб белгиланган?
- бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун
йиллик 18 фоиз;
- уй-жойларни таъмирлаш (ремонт) учун йиллик 17 фоиз.


8. Ўзбекистон Президентининг ПФ-6186-сонли фармони асосан молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан аҳолига ипотека кредитлари қайси мақсадлар учун ажратилади?
Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан жисмоний шахсларга ипотека кредитлари шаҳар ва қишлоқ жойларида қурилган бирламчи уй-жой бозорида кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш мақсадида ажратилади.
жисмоний шахсларга уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилади.


9. Ўзбекистон Президентининг ПФ–6186-сонли фармонига асосан молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитнинг бошланғич бадали қанча миқдорни ташкил этади.
Ипотека кредит олиш учун бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг:
- шаҳар ва қишлоқ жойларида –камида 15 фоиз;


10. Ўзбекистон Президентининг ПФ–6186-сонли фармонига асосан молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан аҳолига ипотека кредитлари қанча муддатга ажратилади?
Ипотека кредитлари 20 йил муддатга ажратилади.


11. Ўзбекистон Президентининг ПФ–6186-сонли фармонига асосан ипотека кредити ажратишда қарз юки кўрсаткичи қанча белгиланган?
қарз юки кўрсаткичи (ипотека кредити бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун субсидия бериш назарда тутилган ҳолларда мазкур субсидияни ҳисобга олган ҳолда) 70 фоизгача белгиланган.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6186-сонли фармонига асосан ипотека кредитларига қанча имтиёзли давр белгиланган?
6 ойлик имтиёзли давр билан (Мижознинг хохишига биноан)



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling