13. Субсидия кимларга берилади?
Субсидия Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги тоифадаги қарз олувчиларга тўланади:
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларга;
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга;
Мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларга;
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган меҳнат мигрантларга.
14. Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия қайси мақсадда берилади?
Ипотека кредитнинг бошланғич бадал ва (ёки) фоизининг бир қисмини қоплаш учун берилади.
15. Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тартиби қандай?
Ариза берувчи исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари(ДХМ)га ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали электрон тарзда рўйҳатдан ўтади.
Масъул ташкилотлар 10 иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлини тақдим этилган ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқади. Баҳолаш натижаларига кўра субсидия бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Шахар ва қишлоқ жойларда - фоизлар 5 йил давомида Тошкент шаҳрида 12% миқдоридан ошган қисми, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10% миқдоридан ошган қисми, шунингдек бошланғич бадалнинг 10% миқдорида субсидия ҳисобидан қоплаб берилади.
Тақдим этилган субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.
16. Ипотекага қўйиладиган таъминот турларини айтинг?
Ипотека кредитининг таъминотига сотиб олинаётган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг ўзи қабул қилинади.
17. Қандай мол-мулклар ипотека нарсаси бўлиши мумкин?
Кўчмас мулк, шу жумладан бинолар, иншоотлар, кўп квартирали уйлардаги квартиралар, корхоналар, бошқа мулкий мажмуалар, юридик ва жисмоний шахслар мулки бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, шунингдек турар жойлар улар жойлашган ер участкалари билан бирга, қонунда кўчмас мулк жумласига киритилган ва уларга бўлган ҳуқуқлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бошқа мол-мулк ипотека нарсаси бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |