Илмий адабиётларни мутолаа қилиш қоидалари: 1. Мутолаа ғоят жиддий ва сермулоҳазали бўлиши керак. 2. Илмий адабиётларни мутолаа қилишда: ўқиб чиқилган матнни таҳлил этиш керак; нотаниш атамалар ва тушунчалар маъносини билиб олиш лозим, ўзингизга аҳамиятли бўлган саволларга жавоб излаш зарур; ахборотларни маркировкалаш – белгилар қўйиш керак. 3. Сизнинг илмий ишингизда асқотадиган жойларини: қизиқарли фикрлар, фактлар, рақамлар, ҳар хил нуқтаи назарларни кўчириб олиш лозим. 4. Ўқиб чиққандан кейин олинган ахборотларни уларга танқидий нуқтаи назардан, шунингдек сизнинг тадқиқотингиз учун аҳамиятини ҳисобга олиб ёндашган ҳолда баҳолаш. - АХБОРОТЛАРНИ МАРКИРОВКАЛАШ УСУЛЛАРИ
- Сиз китобдаги ахборотни белгилаб қўйишнинг қандай усулини ишлатасиз?
- Сизнинг алоҳида белгили тизимингиз борми?
- Агар Сиз ахборотларни маркировкалашнинг алоҳида белгили тизимини
- ишлаб чиқишга улгурмаган бўлсангиз, унда бу ҳақда ўйлаб кўринг ва
- бир неча ўзингизга маъқул усулларни таклиф қилинг.
- Китоб, илмий журнал, илмий мақолалар, тезислар тўплами билан ишлашнинг процессуал тизими
-
- КИТОБНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ
- Китоб билан ишлаш маҳорати кўп жиҳатдан китобнинг тузилмавий элементларининг ролини билиш ва тушунишга, китобни ўқиб чиқишдан олдин ундан зарур ахборотни ола билишга боғлиқдир.
- Сарлавҳа: илмий адабиётда мавзуни билдиради.
- Аннотация: титул варағининг орқасида жойлашади; мазмуннинг қисқача тавсифи ва кимга мўлжалланишини англатади.
- Мундарижа: мавзу баёнининг режаси, китобнинг кўрсаткичи.
- Сўзбоши: муаллиф қўйган вазифалар баёни; нашр ёки қайта нашрнинг заруратини асослайди.
- Сўнгсўз (хотима): якун, қисқача хулосалар. Билдиргичли тузилма: тушунтирилиши лозим бўлган тушунчалар, атамалар, фактлар ва шу кабиларга изоҳлар.
- 1. Битта илмий ишни – китобни танланг, унинг таркибий тузилишини ўрганинг. Китобнинг мазмуни ва тузилиши ҳақида ўз фикрингизни айтинг.
- 2. Тўплам ёки журнални танланг. Уни таҳлил қилинг. Таҳлилда қуйидаги жиҳатларни акс эттиринг:
- 1) тўплам, журналнинг номи; ихтисослиги, йўналиши;
- 2) нашриёт;
- 3) нашрлар сони, ушбу нашрнинг бошқа шунга ўхшаш нашрлар орасидаги ўрни;
- 4) рукнлари, тўлимлари, мавзулари;
- 5) эълон қилинган материалларнинг ўзига хос хусусиятлари;
- 6) энг қизиқарли ишлар, улардаги муаммолар;
- 7) таҳлил этилган нашрнинг баҳоси.
Do'stlaringiz bilan baham: |