№ Mashg’ulot turi


Ахборотларнинг ёзма шаклда етказилиши


Download 1.77 Mb.
bet5/10
Sana07.11.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1754180
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1.2.тақдимот

2.1. Ахборотларнинг ёзма шаклда етказилиши.
  • Илмий матнларнинг функциялари ва турлари:
  • Режа
  • Тезислар
  • Конспект
  • Реферат
  • Аннотация
  • Мақола
  • Эссе
  • Илмий услубдаги матнларни ёзиш бўйича тавсиялар
  •  Ахборотларнинг ёзма шаклда етказилиши
  • Бу боб ахборотларни ёзма шаклда етказишнинг ўзига хос хусусиятлари ва қоидаларига бағишланган. Сиз илмий матнларнинг режа, тезислар, конспект, реферат, аннотация, мақола, эссе каби турлари билан танишасиз.
  •  
    • РЕЖА
    • Режа – энг қисқа ёзув:
    • - фикр баёнининг изчиллигини акс эттиради ва умумлаштиради;
    • - матннинг мазмунини очиб беради;
    • - манбанинг мазмунини хотирада қайта тиклайди;
    • - конспект ва тезислар ўрнини босади;
    • - ҳар хил ёзувларни (маъруза, ахборот, ҳисобот) тузишга ёрдам беради;
    • - бажарилган ёзувни яхшилайди; - ўзини ўзи назорат қилишни тезлаштиради;
    • - эътиборни жамлайди;
    • - яхши таниш бўлган матнни хотирада жонлантириш учун ишлатилади.
    • Бироқ: фактик мазмунни бермайди, балки фақат уни ва мазмунни бериш схемасини кўрсатади.
    • 1. Матнни танланг ва ўқиб чиқинг.
    • 2. Ҳар бир хатбошига асосий фикрни аниқлаштирадиган саволлар тузинг.
    • 3. Матннинг – оддий ёки мураккаб режасини тузинг. Бу ҳолда нима учун режанинг у ёки бошқа типи танланганлигини тушунтиринг.
    • 4. Режа бандларини тузилган саволлар билан солиштиринг. Шакли ва мазмуни бўйича улар ўртасида қандай фарқ борлигини кўрсатинг.
    •  
    • ТЕЗИСЛАР
    • Идеал ҳолатда режанинг ҳар бир бандини тезисга (таъкид, қоидага) айлантириш мумкин:
    • - ўқиб чиқилган (ёки оғзаки баён қилинган) матнни такрорлайди, лўнда ифодалайди ва хулосалайди;
    • - ҳар доим далилларга эга бўлади;
    • - мазмун моҳиятини аниқлайди;
    • - материални умумлаштиришга имкон беради;
    • - мақола, маъруза, диссертация ва шу кабиларни танқидий таҳлил этиш учун қимматлидир.
    •  
    • Ахборот, маъруза, мақола материали 1-схемага мувофиқ уч қисмли тузилма асосида тузилади.
    • • Илмий матн жанри сифатидаги тезис 2-схема бўйича тузилади. Тезисларнинг бандлар бўйича тузилишида фикрлар қуйидаги тарзда расмийлаштирилади:
    • 1.ТД
    • 2.ТД
    • 3.ТД
    • 4.О
    • Диссертация тадқиқотидаги қоида сифатидаги тезис таъкид сифатида ифодаланади. Тезисни ўз ичига оладиган фикрнинг тузилиши схемасини кўриб чиқинг. Таклиф қилинган мавзулардан бири бўйича шу схемалардан бирига асосланиб, ўз фикрингизни тузинг.
    • Фикрни тузиш учун мавзулар:
    • • Банк хизматларини ривожлантириш.
    • • Рақобатбардошликнинг маркетинг тадқиқоти.
    • • Дистанцион таълим.
    • • Талабаларнинг тил маданияти.
    • • Талабаларнинг касбий тайёргарлигида жисмоний тарбия. Сизнинг илмий асарлар тўплами учун тезисларни тақдим этишингиз керак. Сиз схемалардан қайси бирини қўллайсиз.
    • Нима учун?
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling