АННОТАЦИЯ Аннотация - қандайдир нашр ҳақидаги қисқа ахборот; ҳужжат, унинг бир қисми ёки ҳужжатлар гуруҳининг мақсади, мазмуни, шакли ва бошқа ўзига хос хусусиятлари нуқтаи назаридан тавсифномаси. Аннотация бошланғич ҳужжатда сўз борадиган саволга жавоб беради. - Қуйидаги аннотациялар қандай турда
- бўлиши кераклигини белгиланг:
- диплом ишиники;
- диссертацияники;
- китобники.
- 2. Аннотацияларга мисоллар келтиринг.
- ИЛМИЙ НАШРГА МАҚОЛА
- Мақола – бу мустақил илмий тадқиқот бўлиб, у долзарб илмий
- муаммо бўйича ўз фикрларини баён қилишдир.
- Мақола ёзишга киришишдан олдин қуйидаги саволларга жавоб беринг:
- - материалдан қандай хулоса чиқариш керак?
- - иш мазмуни нимадан иборат бўлади?
- - мақола нима учун ёзилади?
- Агар Сиз ўз мақолангиз якунини «кўриб турган бўлсангиз», унда иш пухта бўлиши керак.
- Илмий асарлар тўпламида мақола шаклида берилган материални ўқинг. Нуқсонларини топинг. Қуйидаги саволларга жавоб бериб, матнни тузатинг:
- - мазмун мавзуга мувофиқми?
- - мақоланинг асосий тезиси нимадан иборат ва ишнинг ҳамма қисмлари унга бўйсундирилганми? - мақоланинг қисмлари бир-бирига нисбатан пропорционалми?
- - мантиқликнинг бузилишлари йўқми?
- - иш илмий услуб талабларига жавоб берадими?
- - нутқий хатолар борми?
- - ишнинг умумий савиялиги қандай?
- ЭССЕ
- Эссе ҳажми таклиф қилинган мавзудаги 1000 сўздан 5000 сўзгача бўлган асардир.
- Эссе – бу муаллифнинг алоҳида индивидуал позициясига эга эркин шаклдаги баён бўлиб, қандайдир буюм ёки қандайдир сабаб бўйича умумий ёки олдиндан билдирилган фикр-мулоҳазалардан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |