- Резюме чиқариш бу якун ясашдир. Резюме қилувчи ибора – бу нотиқнинг «ёпиқ» тусдаги нутқи, унинг бош ғояси.
- Резюмедаги «клишелаштирилган» иборалар ва сўз бирикмалари:
- - «Шундай қилиб,…»
- - «Хуллас, таъкидлаш мумкинки…»
- - «Бинобарин, асосий ғоя қуйидагилардан иборат …»
- - «Айтиб ўтилганларга якун ясаймиз…»
- ТАҚДИМОТ (АХБОРОТ)
- Тақдимот – ўқув (илмий) иш якунлари ҳақидаги оғзаки ахборот.
- Тақдимотни ўтказиш шакллари
- • Интерактив диалог (консалтинг фирмаси – масалан, компания вакиллари).
- • Гуруҳнинг барча иштирокчилари сўзга чиқадилар.
- • Гуруҳ етакчиси сўзга чиқади.
- Муваффақиятли тақдимот сирлари
- • Ҳамиша сўзлаётган гапингизга ишончингиз комил бўлсин.
- • Аниқ, лўнда қилиб гапиринг.
- • Фикрни тугалланган иборалар билан баён қилинг, муҳим жойларини таъкидлаб гапиринг.
- • Бир хилда ва секин гапирманг, лекин жуда баланд ҳам сўзламанг.
- • Хушмуомала ва эътиборли бўлинг, агрессив бўлманг, вазминлик намоён қилинг.
- • Ҳамиша гапни табассум билан бошлаб, табассум билан тугатинг, лекин ҳадеб илжаяверманг.
- • «Эҳтимол», «Ким ҳам билади дейсиз?», «Балки……» каби ибораларни ишлатманг. Бундай иборалар нутқингизга ишончсизлик бағишлайди.
- • Тингловчилар билан алоқани йўқотманг – уларга тез-тез қараб туринг (ҳар бир иштирокчига 3 сек. дан).
- Оғирлигингизни бу оёғингиздан нариги оёғингизга ташлайверманг, қўлингизни орқангизда ушлаб турманг, стол, минбарга суяниб олманг, кескин имо-ишоралар қилаверманг, қўлингизни, маркерни ҳадеб силтайверманг, елпиғич, қоғозларни силкитаверманг.
- • Ҳамиша жавоблар ва таклифлар учун миннатдорчилик билдиринг!
- 1.Гуруҳда тақдимотни баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари устида фикр юритинг ва муҳокама қилинг.
- 2. Муваффақиятли тақдимот қоидалари ва “сирлари”га амал қилиб, иш натижалари тақдимотини ўтказинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |