№ Муаллиф Мақола номи


Download 2.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/91
Sana17.10.2023
Hajmi2.62 Mb.
#1705298
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   91
Bog'liq
2019 1 son

Тадқиқот методологияси
 
Мазкур тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг илмий 
тадқиқот ишлари режаси доирасида бажарилган. Ўзбекистон фармацевтика саноатига 
хорижий инвестицияларни жалб этишнинг ҳолати, омиллари ва натижаларини тадқиқ 
этиш ҳамда унинг иқтисодий самарадорлигини янада ошириш юзасидан илмий 
тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Т адқиқот ёзиш жараёнида илмий абстракт усули, 
объективлик тамойили, кузатиш, таққослаш, статистик гуруҳлаш, тизимли таҳлил, 
иқтисодий-математик моделлаштириш усулларидан фойдаланилган. 
Бугунги кунда, Ўзбекистон фармацевтика саноатига хорижий инвестицияларни 
жалб этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги муаммолари тизимини тадқиқ 
этишнинг зарурлиги ҳамда инвестицияларни киритиш объектлари, уларнинг 
жозибадорлиги билан боғлиқ қатор назарий-услубий ва амалий масалаларига оид 
илмий изланишлар олиб борилмаганлиги мазкур диссертация иши мавзусининг 
долзарблигини оширади. 
Таҳлил ва натижалар 
Ўзбекистон фармацевтика саноатига хорижий инвестицияларни жалб этишнинг 
ҳолати, омиллари 
ва натижаларини 
тадқиқ этиш ҳамда унинг иқтисодий 
самарадорлигини янада ошириш юзасидан илмий тавсиялар ишлаб чиқишни мақсад 
қилиб белгиланди, ушбу мақсадларга эришиш йўлида қуйидаги вазифаларни 
бажарилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Бу борада Ўзбекистонда иқтисодиётни тубдан ўзгартириш, жумладан, юқори 
технологик саноат ишлаб чиқаришига ўтиш жараёнлари жадаллик билан амалга 
ошмоқда.
Ўзбекистонда фармацевтика саноати тармоғига мустақиллик йилларида янгидан 
асос 
солинди. 
Мустақилликка 
эришгунга 
қадар 
дори 
воситалари
ва тиббиёт буюмларининг деярли барчаси четдан келтирилар эди.
Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 
маълумотларига таянган ҳолда, охирги 10 йилда, мамлакат фармацевтика саноатига 1.2 
млрд. доллардан ортиқ ҳажмда инвестициялар жалб этилган бўлиб, улардан 400 млн. 
доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобланади. Амалдаги фармацевтика 
корхоналари капитали таркибининг 36% хорижий ҳамкорлар ҳиссасига, 64% маҳаллий 


Ж.Ж. А хмед ов
ЎЗБЕКИСТОН ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ РОЛИ  
 
48
www.uzbridge.eyuf.uz
иштирокчилар ҳиссасига тўғри келади. Бундай натижаларнинг қўлга киритилишида 
мамлакатимизда хорижий инвестицияларни рағбатлантириш ҳамда инвестиция 
муҳитини ривожлантириш борасидаги амалий чора-тадбирлар муҳим ўрин тутмоқда. 
Ҳозирда мамлакатимизда 152 дан ортиқ фармацевтика корхонаси фаолият 
юритмоқда. Бу корхоналар бугунги кунда мамлакатимиз аҳолиси истеъмол қилаётган 
дори препаратларини атиги 35% ни ишлаб чиқармоқда.

Download 2.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling