№ Муаллиф Мақола номи
Download 2.62 Mb. Pdf ko'rish
|
2019 1 son
2
18 68 92 130 138 146 152 0 20 40 60 80 100 120 140 160 1994 1997 2002 2007 2012 2013 2015 2018 Ж.Ж. А хмед ов ЎЗБЕКИСТОН ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ РОЛИ 49 www.uzbridge.eyuf.uz 2017-2019 йилларга мўлжалланган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастуридан кўринадики, ушбу даврда фармацевтика тармоғида илгари импорт қилинган дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича 179 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Жумладан, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Фанлар академияси 2019 йилдан бошлаб доривор ўсимликлар асосида 80% маҳаллийлаштириш даражасида субстанцияларнинг бир неча турларини ишлаб чиқаришга ўтади. Тармоққа хорижий инвестицияларни жалб этишнинг омилларидан бири – уларга инвестицияни қабул қилувчи давлат томонидан аҳамиятли имтиёзларнинг яратиб берилиши ҳисобланади. 2-расм. Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишда тармоқ хусусиятларининг таъсири Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишда тармоқ хусусиятларининг эътиборга олиниши муҳим ўрин тутади. Бу ўринда тармоқ хусусияти деганда жалб этилаётган хорижий инвестициянинг ҳажми, таркиби, амал қилиш муддатлари, фойда меъёри ва бошқа кўрсаткичларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тармоқ фаолияти билан боғлиқдир. Шу каби вазифаларни амалга ошириш давлат томонидан хорижий инвесторларга бир қатор имтиёзлар беришни талаб этади. Ушбу солиқ имтиёзлари табақалаштирилган тарзда, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар объектига қараб турли муддатга тақдим этилади. Замонавий технологик асбоб-ускуна ёки ЭАВ кўринишидаги инвестициялар маъқул кўрилади. Бундан ташқари, барча минтақалар тенг маромда ва мақбул тарзда ривожланиши учун, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари, мамлакатнинг исталган ҳудудида жойлашган корхоналарга молиявий имтиёзлар берилади. Имтиёзларни қўллаш муддати давомида улардан олинган даромаднинг камида 50% қайта инвестициялашга йўналтирилиши лозим. Download 2.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling