Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и


Ўқув ишлар бўйича проректор Ғ.Захидов


Download 279 Kb.
bet14/16
Sana12.10.2023
Hajmi279 Kb.
#1700685
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
5230400 маркетинг товарлар ва хизматлар (1)

Ўқув ишлар бўйича проректор Ғ.Захидов
5230400 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) бакалавриат таълим йўналиши малака талабларини халқаро тажрибалар билан қиёсий таққослаш тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар
Ушбу таълим соҳасини давлат стандарти лойиҳасини ишлаб чиқишда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Япония ва бошқа хорижий мамлакатлар олий ўқув юртларида маркетинг соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тажрибасидан фойдаланилди.
Малака талабларини ишлаб чиқишда хорижий мамлакатлардаги маркетинг соҳаси учун кадрлар тайёрлаш вақтининг кўп қисми малака амалиётини ўтказишга ажратилганлиги ҳисобга олинган. Шундан келиб чиқиб, стандартнинг янги лойиҳасида бакалавриат талабаларининг малака амалиётларини ўтказиш муддатини 30 ҳафтагача ошириш мўлжалланди, олдинги авлод давлат таьлим стандартларида малака амалиёти учун 16 ҳафта ажратилган эди.
Маркетинг соҳаси учун кадрлар тайёрловчи хорижий университетларнинг кўпида бакалавриат талабаларининг ўқиш муддати 4 йил деб, магистратура талабалариники 2 йил деб белгиланганлигини ҳисобга олиб, стандарт лойиҳасида олдинги ўқиш муддатларига мувофиқ равишда 4 ва 2 йил деб қолдирилди.
Маркетинг соҳасида таълим берувчи хорижий олий ўқув юртларида бакалавриат талабалари илмий-тадқиқот ишларига жалб этилишини инобатга олиб, давлат таълим стандарти лойиҳасида (олдинги авлод стандартидагидек) илмий-тадқиқот фаолияти ҳам мўлжалланган. Бундан ташқари, янги касбий фаолият тури – лойиҳа-технологик фаолияти қўшилган.
Илғор хорижий мамлакатлардаги маркетинг соҳасида таълим берувчи олий таълим муассасаларида ўқитиладиган фанлар номини ҳисобга олиб, малака талаблари фан блоклари таркибининг баёни янгиланди.
Хорижий мамлакатларда маркетинг соҳасида таълим берувчи олий ўқув юртлари талабаларининг келгуси ишлари хусусиятидан келиб чиқиб, уларнинг танлови бўйича фан ўрганиш имкониятини бериш, яъни таълимни демократлаштиришни назарда тутишини эътиборга олиб, ушбу малака талабалари лойиҳасида танлов фанлари ҳажми олдинги авлод малака талабларига нисбатан оширилган. Бундан ташқари бакалаврларда “Танлов бўйича фанлар” атамаси “Талаба танлови бўйича фанлар” деб ўзгартирилди.
Маркетинг соҳаси бўйича илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашда хорижий тажрибадан кенг фойдаланиш мақсадида ушбу малака талаблари лойиҳасида магистратура талабалари учун мамлакатимиз ҳамда хорижий олий таълим ва илмий муассасаларида стажировка ўтказилиши мўлжалланган.



Download 279 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling