Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и


Касбий фаолиятнинг объектлари


Download 279 Kb.
bet16/16
Sana12.10.2023
Hajmi279 Kb.
#1700685
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
5230400 маркетинг товарлар ва хизматлар (1)

Касбий фаолиятнинг объектлари:
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда: истеъмол товарлари бозори, хизматлар бозори, ишлаб чиқариш воситалари ва ресурслар бозори, халқаро бозорлардаги жараёнлар мажмуаси. Касбий фаолиятнинг турлари:

  • молиявий-иқтисодий;

  • ҳисоб, таҳлил ва назорат;

  • ташкилий-бошқарув;

  • ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш;

  • илмий тадқиқот;

  • педагогик (умуми ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида).

Таълим йўналиши йўналишлари бўйича тайёрланган бакалаврлар касбий фаолиятларининг муайян турлари таълим жараёнининг манфаатдор иштирокчилари билан ҳамкорликда олий таълим муассасаси томонидан аниқланади
Касбий фаолиятнинг умумий малака талаблари:

  • дунёқараш билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиши; гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар асосларини, жорий давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиши;

  • Ватан тарихини билиши, маънавий миллий ва умуминсоний қадриятлар масалалари юзасидан ўз фикрини баён қила олиши ва илмий асослай билиши, миллий истиқлол ғоясига асосланган фаол ҳаётий нуқтаи назарга эга бўлиши;

  • табиат ва жамиятда кечаётган жараён ва ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши ҳақидаги билимларни эгаллаши ҳамда улардан замонавий илмий асосларда ҳаётда ва ўз касб фаолиятида фойдалана билиши;

  • инсоннинг бошқа инсонга, жамиятга ва атроф - муҳитга муносабатини белгиловчи ҳуқуқий ҳамда маънавий мезонларни билиши, касб фаолиятида уларни ҳисобга ола билиши;

  • ахборот йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш усулларини эгаллаган бўлиши, ўз касб фаолиятида мустақил асосланган қарорлар қабул қила олиши;

  • тегишли бакалавриат йўналиши бўйича рақобатбардош умумкасбий тайёргарликка эга бўлиши;

  • янги билимларни мустақил эгаллай билиши, ўз устида ишлаши ва меҳнат фаолиятини илмий асосда ташкил қила олиши;

  • соғлом турмуш тарзи ва унга амал қилиш зарурати тўғрисида илмий тассаввур ҳамда эътиқодга, ўзини жисмоний чиниқтириш уқув ва кўникмаларига эга бўлиши лозим.

Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси департамент бошлиғи Б.Юнусов


Узтўқимачиликсаноат” уюшмаси бўлим бошлиғи С.Одинаев
Узтўқимачиликсаноат” уюшмаси бўлим бошлиғи А.Мухиддинов



Download 279 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling