Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и


Илмий-тадқиқот фаолиятида


Download 279 Kb.
bet9/16
Sana12.10.2023
Hajmi279 Kb.
#1700685
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
5230400 маркетинг товарлар ва хизматлар (1)

Илмий-тадқиқот фаолиятида:

  • илмий-тадқиқот институтлари ва илмий марказларда, шунингдек иқтисодиёт, маркетинг, халқаро маркетинг, тадбиркорлик фаолияти, ташқи ва ички савдо, истеъмол товарлари бозорини бошқаришга оид мавзуларда илмий-тадқиқотлар олиб бориш

  • корхоналарда маркетинг фаолиятини ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишга қатнашиш;

  • маркетинг соҳасига тегишли мамлакатдаги ва хорижий давлатлардаги фан-техника ютуқларини, махсус адабиётларни ва бошқа илмий-техник ахборотларни ўрганиш;

  • мавзу бўйича иқтисодий ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тизимлаштириш ишларини амалга ошириш;

  • интернет тармоғидан энг янги фан-техника ютуқлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;

  • илмий тадқиқот натижаларини амалиётга қўллаш жараёнларида қатнашиш қобилиятларига эга бўлиши керак

  • Сервис хизматини кўрсатиш (маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, сотиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш тадбирлари бўйича маслаҳатлар бериш):

- хизмат кўрсатиш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдалана олиш;
- ветеринария соҳаси учун сервис хизмати кўрсата олиш қобилиятларига эга бўлиши керак


3. 5230400 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси ва фан дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар


5230400 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси ва фанлар дастурлари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан узлуксизлик ва узвийлик таъминланишини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилиши ва талабаларнинг қуйидаги мажбурий фанлар блокларини ўзлаштиришини назарда тутиши зарур:
гуманитар ва табиий-илмий фанлар;
умумкасбий фанлар;
ихтисослик фанлар;
қўшимча фанлар.
Касб фаолияти кўникмаларини эгаллаш учун малака амалиётлари ўтилиши назарда тутилиши шарт.
Ўқув режалар мажбурий ўқув фанлари билан бир қаторда талабалар танлаган фанларни ҳам ўз ичига олиши шарт.
Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаcи ва фанлар дастурларини ўзлаштиришда талабаларнинг ўқув фанларига оид бир қанча масалалар ва муаммолар бўйича мустақил билим олиши назарда тутилиши лозим.
Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режасига мувофиқ равишда якуний давлат аттестацияси билан тугалланиши шарт.
Ўқув режага киритиладиган ихтисосликка оид фанларнинг амалий машғулотлари ва лаборатория ишлари олий таълим муассасаси ҳамда базавий ташкилот ва корхоналарда ўтказилади.
Назария ва амалиёт яхлитлигини таъминлаш учун талабаларнинг малакавий амалиётлари базавий ташкилот ва корхоналарда ўтказилади.
Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режасига мувофиқ равишда якуний давлат аттестацияси билан тугалланиши шарт.

Download 279 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling