Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и


– Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)


Download 279 Kb.
bet5/16
Sana12.10.2023
Hajmi279 Kb.
#1700685
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
5230400 маркетинг товарлар ва хизматлар (1)

1.2.2. 5230400 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятларининг объектлари:
– ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда: истеъмол товарлари бозори, хизматлар бозори, ишлаб чиқариш воситалари ва ресурслар бозори, халқаро бозорлардаги жараёнлар мажмуаси; Шунингдек, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мажмуалари, ассоциациялар, корпорациялар, концернлар, холдинг, ишлаб чиқариш бирлашмаларининг ривожлантириш асослари, фирма ва компаниялар, шунингдек, турли мулк шаклидаги корхоналарни бошқариш, илмий тадқиқот муассасалари ва маҳаллий давлат органларида иқтисодий фаолиятни таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари ҳисобланади.
Йўналиш бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда бакалаврларнинг касбий фаолият объектларида қўшимча ва ўзгаришлар бўлиши мумкин.
5230400 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий фаолияти қуйидагиларни қамраб олади:

  • товарлар ва хизматлар бозорида маркетинг фаолиятини ва мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқаришни ташкил этиш;

  • ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини ривожлантиришда маркетинг тамойилларини татбиқ этиш;

  • ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида маркетинг фаолиятини, маркетинг ахборотларини статистик, бозорнинг жозибадорлигини, бозорни сегментлаш воситасида эҳтиёжларни таҳлил этиш;

  • корхоналарда маркетинг фаолиятини самарали бошқариш;

  • замонавий маркетинг конценцияларини билиш, нарх, сотиш, коммуникация бўйича бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш;

  • саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни, истеъмолчилар хулқ-атворини ўрганишни, маркетинг тадқиқотлари ўтказишни ташкил этиш;

  • товарлар ва хизматлар бозорини ривожланиш тенденциясини ўрганиш;

  • маркетинг соҳасига оид меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатларини, иқтисодиётнинг ривожланиш хусусиятлари ва қонуниятларини билиш;

  • ички ва ташқи бозор конъюнктурасини таҳлил этиш ва башоратлаш;

  • мақсадли сегментни, фирманинг рақобатбардошлигини таҳлил этиш ва маркетинг стартегиясини, тақсимот каналларини товар сотиш ҳажмига таъсир этувчи омилларини ҳисобга олган ҳолда танлаш;

  • товарлар рақобатбардошлигини ошириш, янги товарлар ишлаб чиқариш бўйича таклифлар тайёрлаш, маркетинг инновацияларини амалиётга жорий этиш;

  • нарх сиёсатини, бозорни қамраб олиш стратегиясини, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ривожлантириш бўйича маркетинг режасини, бозор рақобати шароитида корхонанинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш;

  • корхоналарда маркетинг фаолиятини режалаштириш, маркетинг назорати ва аудитини, товар ва хизматлар бозорида реклама фаолиятини ташкил этиш;

  • товар ва хизматлар бозорида маркетинг фаолияти самарадорлигини аниқлаш.


Download 279 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling