Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и


Малака талабнинг асосий фойдаланувчилари: -


Download 279 Kb.
bet4/16
Sana12.10.2023
Hajmi279 Kb.
#1700685
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
5230400 маркетинг товарлар ва хизматлар (1)

1.1.3. Малака талабнинг асосий фойдаланувчилари:
- мазкур таълим йўналиши ва тайёргарлик даражаси бўйича фан, техника ва ижтимоий соҳа ютуқларини ҳисобга олган ҳолда таълим дастурларини сифатли ишлаб чиқиш, самарали амалга ошириш ва янгилаш учун масъул олий таълим муассасаларининг профессор – ўқитувчилари;
- таълим йўналишининг таълим дастурларини ўзлаштириш бўйича ўқув-тарбия фаолиятини самарали амалга оширувчи барча ходимлари ва талабалари;
- ўз ваколат доирасида битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига жавоб берадиган олий таълим муассасаларининг бошқарув ходимлари (ректор, проректорлар, ўқув бўлими бошлиғи, деканлар ва кафедра мудирлари);
- битирувчиларнинг тайёргарлик даражасини баҳолашни амалга оширувчи давлат аттестация комиссиялари;
- олий таълим муассасасини молиялаштиришни таъминловчи органлар;
- олий таълим тизимини аккредитация ва сифатини назорат қилувчи ваколатли давлат органлари;
- таълим йўналишини ихтиёрий танлаш ҳуқуқига эга бўлган абитуриентлар ва бошқа манфаатдорлар.
1.2. 5230400 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий фаолиятлари тавсифи
1.2.1. 5230400 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг соҳалари:
5230400 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) бакалавриат таълим йўналиши фан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги йўналиш бўлиб, у корхоналарда маркетинг фаолиятини ташкил этиш, бошқариш, режалаштириш, назорат қилиш, маркетинг комплекси, маркетинг-микс, бозорни сегментлаш ва позициялаштириш, маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, истеъмолчилар хулқ-атворини ўрганиш, корхоналарнинг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, товар, нарх, сотиш, силжитиш, янги товарларни бозорга киритиш, корхоналарни ташқи бозорларга чиқиш усуллари, турли мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотларда маркетинг фаолиятини ривожлантириш, истиқболини белгилаш мажмуасига йўналтирилган усуллар ва воситалар мажмуини қамраб олади.
Шу жумладан:
турли мулк шаклларига тегишли, турли тармоқ ва соҳаларнинг хўжалик юритувчи субъектларининг иқтисодий, молия, маркетинг, ишлаб чиқариш – иқтисодий ҳамда таҳлил хизматларини;
- молия, кредит ва суғурта муассасаларини;
- давлат ва маҳаллий ҳокимият органларини;
- академик ва тармоқ илмий тадқиқот ташкилотлари;
- мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларининг.
Йўналиш бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда бакалаврларнинг касбий фаолият соҳаларида қўшимча ва ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Download 279 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling