Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и


– Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)


Download 279 Kb.
bet8/16
Sana12.10.2023
Hajmi279 Kb.
#1700685
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
5230400 маркетинг товарлар ва хизматлар (1)

2.2. 5230400 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий фаолиятларига қўйиладиган малака талаблари:
Ташкилий-бошқарув фаолиятида:

  • ишлаб чиқариш фаолияти сифатини бошқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;

  • ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш;

  • замонавий ахборот технологиялар тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш методлари ва механизмларини ишлаб чиқиш;

  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши борасида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш;

  • маркетинг тадқиқотлари ечимларини амалиётга татбиқ этиш;

  • ишлаб чиқариш жараёнларида маркетинг фаолиятини бошқариш;

  • фикрлар ҳар хил бўлган шароитда бошқарув қарорини қабул қилиш;

  • корхоналар ишини ташкил қилиш ва уни бошқариш;

  • бажараётган фаолияти бўйича иш режасини тузиш ва уни бажариш, назорат қилиш ва амалга оширган ишининг натижаларини баҳолаш;

  • ишлаб чиқариш жараёнларининг атроф-муҳит муҳофазаси, ёнғин, техника ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мослигини мониторинг қилиш қобилиятларига эга бўлиши керак.

Ишлаб чиқариш ва хизмат қўрсатиш фаолиятда:
– корхоналарнинг товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича ишларини режалаштириш ва бажариш;
– ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида маркетинг хизматини ташкил этиш;

  • янги товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг намунавий технологик жараёнларини ишлаб чиқиш ва қўллаш;

  • ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун зарур ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш;

  • ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида маркетинг тамойилларини қўллаш;

  • бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси бўйича математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татқиқ қилиш;

  • лойиҳавий ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

  • корхоналарда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;

  • корхоналар бизнес-режасини ишлаб чиқиш;

  • корхоналар фаолиятини таҳлил қилиш;

  • амалиётда ахборот технологияларининг халқаро ва касбий стандартларини қўллаш;

  • ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ривожлантиришнинг маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш қобилиятларига эга бўлиши керак.


Download 279 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling