Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги


Ҳарбий санъатнинг ривожланиши нуқтаи­назаридан Тўхтамиш билан 1395 йилдаги Терек дарёси бўйидаги жанг қуйидаги хусусиятларга эга


Download 1.24 Mb.
bet14/21
Sana21.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1217508
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма

Ҳарбий санъатнинг ривожланиши нуқтаи­назаридан Тўхтамиш билан 1395 йилдаги Терек дарёси бўйидаги жанг қуйидаги хусусиятларга эга:

  1. Амир Темур қўллаган ҳарбий ҳийласи туфайли ҳеч қандай хатарсиз ва йўқотишларсиз ўз қўшинини Терек дарёсидан олиб ўтишга муваффақ бўлди.

  2. Жанг арафасида Амир Темур ўз лагерини жиҳозлади ва уни душманнинг тунги эҳтимолий ҳужумини қайтариш учун тайёрлади.

  3. Бу жангда ҳам Амир Темур ўз қўшинини етти қисмга бўлиб сафлади.

  4. Амир Темурнинг жанговар тартиби чуқур қилиб яратилди ва бу ўз навбатида мудофаанинг барқарорлигини ва ҳужумнинг самарадорлигини таъминлади.

  5. Жанг давомида Амир Темурнинг қўшини турли хил тактик усулларни–тезлик билан ҳужумга ўтиш, пистирмалар, қуранлар (аравалардан яратилган тўсиқ) яратиш, отлиқларнинг пиёда тартибда жангга ўтишлари ва бошқаларни жуда самарали қўллади.

  6. Амир Темур қўшиннинг самарали ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиб мураккаб вазиятдан чиқиб кетишни таъминлади ва кейинчалик муқаррар ғалабани қўлга киритди.

  7. Ўнг қанотда бош зарба бериш йўналишини тўғри танлаш энг мураккаб вазиятда жангнинг натижасини ҳал қилди.

  8. Бу жанг ўрта асрларнинг энг йирик жангларидан бири бўлди.

  9. Натижада Олтин Ўрданинг қудратига қақшатқич зарба берилди, шундан кейин у аввалги қудратини тиклай олмади.

Олтин Ўрданинг Амир Темур томонидан тор­мор этилиши рус князларининг тақдирларига мўғул­тоторлар зулмидан қутулишлари учун катта аҳамиятга эга бўлди.


2.3. Амир Темурнинг Ҳиндистонга юриши (1398–1399 й.)

Амир Темур Ҳиндистонга юришни 1398 йилнинг мартида бошлади. Ҳарбий юриш учун 92 минглик қўшин тўпланди, шу жумладан қўшиннинг ўнг қанотини ташкил этган 30 минг отлиқлар, улар Сулаймон тоғлари томонга ҳаракатланишлари, Инд (Синд) дарёсини кечиб ўтишлари ва Мўлтон шаҳрини эгаллашлари керак эди. Кейинчалик Мўлтон Ҳиндистонга ҳужум қилиш учун таянч базаси вазифасини бажариши керак эди.


Чап қанот–30 минглик отлиқ қўшин Қобулга ҳаракатланиши, Инд дарёсини кечиб ўтиши ва Лахор шаҳрини эгаллаши лозим эди. Амир Темур қолган 32 минг қўшин билан 1398 йилнинг мартида Самарқанддан чиқиб, Термиз яқинида кемаларда ўрнатилган кўприк орқали Амударёдан ўтди. Бу ердан у Балган (Ҳиндиқуш тоғ тизмаси) томонга ҳаракатланди. Қолган қўшинни қолдириб, у Кофиристон (Афғонистоннинг марказида) шаҳрига тўсатдан ҳужум қилиш учун 10 минглик қўшин билан Ҳиндиқушдан ошиб ўтди. Кундуз куни тоғда қор қуёшнинг иссиғидан бўш бўлганлиги учун отлар қорда тура олмас эди, шунинг учун Амир Темур жангчилари кундузи жойларида турдилар, отларнинг қорга ботиб кетмаслиги учун уларнинг тагига наматлар тўшадилар, кеч тушганда қор қаттиқлашиши билан ҳаракатни давом эттирдилар. Шундай қилиб, қўшин ҳиндиқушнинг довонигача етиб борди. Тоғдан ҳар ким билганича мустақил равишда тушди: кимдир орқаси билан, кимдир арқонлар ёрдамида. Амир Темурни арқонлар ёрдамида катта чойшаб тўшалган мосламада туширдилар. Тоғдан ўтилганидан кейин ва кичик бир дарё кечиб ўтилганидан сўнг, қўшин тўсатдан Кофиристон шаҳрига ҳужум қилди. Бу юришни муваффақиятли охирига етказган Амир Темур Қобулга кириб келди, бу ердан Инд дарёсига йўналди. 1398 йил 24 сентябрда Соҳибқироннинг қўшини қурилган кўприк орқали дарёдан ўтди. Октябрнинг бошларида уч кун ичида қўшин қайиқларда ўрнатилган кўприк орқали чуқур ва кенг Читора (Ҳозирги Покистоннинг Пенжаб ҳудудидаги Инд дарёсининг ирмоқларидан бири) дарёсидан кечиб ўтди.
Мўлтон шаҳрини қамал қилган қўшиннинг ўнг қаноти билан бирлашиш учун Амир Темур қўшини Баях (Инд дарёсининг ирмоғи) дарёси қирғоқларига чиқди. Мўлтон шаҳрининг қамали олти ой давом этди. Шаҳарни қамал қилган қўшин катта қийинчиликларга дуч келди. Кучли ёмғирлар, селлар, тез­тез ўзгарувчан об­ҳаво шароитларида ва жойнинг шароити туфайли отлар юқумли касалликка дучор бўлди ва қарийб уларнинг ҳаммаси қирилди. Амир Темур уларни 30 мингта отлар билан таъминлади. Мўлтон шаҳри жанг билан эгалланди.
Шундан кейин Амир Темур қўшинининг бир қисми қайиқларда, бир қисми сузиб Баях дарёсидан ўтди. Дарёни кечиб ўтганидан кейин Амир Темур Дибалпур шаҳрига йўналди, унинг аҳолиси Соҳибқироннинг мингта жангчисини шаҳарга киритиб, хоинларча чопиб ташлади. Амир Темур қўшинининг келиши билан Дибалпур аҳолиси қудратли мустаҳкамланган Батнир қалъасига яширинди.
Қалъани штурм қилиш учун Соҳибқирон ўзи билан бор­йўғи 10 минглик қўшин олди. Биринчи ҳамланинг натижасида қалъа бўсағасидаги истеҳкомлар эгалланди. Биринчи куни қамалдагилар ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлди. Иккинчи куни эса Амир Темурнинг жангчилари ўз позицияларини ковлаб ер ости йўлини қура бошладилар. Буни кўрган Батнир ҳимоячилари 1398 йил 8 ноябрда Соҳибқироннинг жангчиларига асирга тушди.
8 декабрда Амир Темурнинг қўшини Дибoлбурда ажраб кетган қўшинга етиб олди. 12 декабрда қўшиннинг ҳамма қисмлари бирлашди.
Сомин шаҳридан Деҳлигача қўшин учта колоннага бўлиниб ҳаракатланди: марказ ва фронт орти таъминоти тўғри йўлдан Деҳлига, ўнг ва чап қанотлар икки ён томондаги йўллардан ҳаракатни бошлади. Луни шаҳрини эгаллаганидан кейин Амир Темур 15 декабрда Деҳлини қай тарзда қамал қилиш ва эгаллашни келишиб олиш учун ҳарбий кенгаш чақирди. Амир Темур Луни шаҳридан шарққа томон ҳаракатланди, Ямуна (Жамна) дарёсидан ўтди ва Деҳли яқинида лагерь қурди. Лагерни ҳиндларнинг тўсатдан ҳужумларидан ҳимоя қилиш чора­тадбирлари кўрилди. Лагернинг атрофида хандақлар қазилди, тўсиқлар ўрнатилди.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling