Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги


йилдаги Олтин Ўрдага қилинган иккинчи ҳарбий юриш


Download 1.24 Mb.
bet12/21
Sana21.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1217508
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма

2.2. 1395 йилдаги Олтин Ўрдага қилинган иккинчи ҳарбий юриш

1391 йилда Олтин Ўрдага уюштирилган ҳарбий юриш ва Тўхтамиш устидан эришилган ғалаба давлатнинг шимолида вақтинчалик осойишталикни таъминлади. Тўхтамишнинг асосий иқтисодий базалари Волганинг қуйи оқими бўйларида – Сарой ва Ҳожи Тархонда бўлиб, Амир Темур юриш давомида уларга тегмаган эди. Тўхтамиш мана шуларга ҳамда Шимолий Кавказ, Қрим, Азовдаги ва бошқа базаларга таянган ҳолда мағлубиятидан кейин анча ўзига келди ва олдинги ҳарбий қудратини тиклай бошлади. XIV асрниг охирида у Амир Темурнинг ашаддий душманига айланди.


Тўхтамиш ўғлонлар ҳамда бекларни чақириб, ҳарбий кенгаш ўтказди. Улар Тўхтамишнинг атрофига жипслашиб Амир Темурга қарши бошлаб боришга чақирдилар. Бу уларнинг носиёсий ҳисоб-китоблари эди. Амир Темур Кондурча жангидаги йўқотишлари туфайли саҳродаги урушлардан вақтинча воз кечиб, Олд Осиёда бир нечта ғалабаларни қўлга киритиши манфаатлироқ эди. Оқ Ўрданинг тикланиши Амир Темур учун қулай эди, чунки у ерда Тўхтамишнинг ашаддий душманлари Ўрисхоннинг ўғиллари шаҳзодалар Қўйчириқ, Темур-Қутлуғ, Кунчи ўғлон ва Едигейлар Самарқанд билан Сарой ўртасида тўсиқ бўлар эди. Ўрта Осиё Сибирь томонидан узоқ бўлишига қарамасдан Волганинг ўнг соҳилидаги беклар ва ўғлонлар ўз душманлари Амир Темурга зарба бериш усулини топдилар.
Улар Тўхтамишни Грузия подшоси Георгий VII дан, мўғул қўшинларини Дарял дараси орқали Кавказортига ўтишига рухсат сўрашга кўндирдилар. Амир Темур буни олдини олиш учун Грузияга қўшин ташлади (1394 й.), лекин муваффақиятга эришмади. Мана шу вақт ичида Тўхтамиш қўшинини Дербент орқали олиб ўтди ва Кура дарёсининг қуйи оқими бўйларига етди.
Амир Темур тезлик билан қўшинини Грузиядан олиб чиқди ва унга Эрон корпусини қўшиб Тўхтамишга қарши ҳаракатланди. Мўғул қўшини жангга кирмасдан Дербентга чекинди, бу Амир Темур қўшинига 1395 йилнинг баҳоригача дам олиш имконини берди.
Ушбу дамда Амир Темур учун уруш бошламаслик манфаатлироқ эди. Шунинг учун у Тўхтамишга ультиматум тарзида хат жўнатди: “..... Оллоҳ номига сендан сўрайман, сен шайтон васвасасига учган қипчоқ хони, нима мақсадда яна қўлингга қурол олдинг? Ўртамиздаги сўнгги жангда сенинг бутун кучингни, бойликларинг ва ҳокимиятингни кулини кўкка совурган эдим. Ақл билан иш тутишингни талаб қиламан, танла сенга тинчлик керакми, ёки уруш, ҳали ҳам вақт эрта, кейин кеч бўлади. Ёдингда тут, кейинги сафар сени аямайман....”
Олдинига Тўхтамиш ярашиш иштиёқини билдирди, лекин ўзининг бир тўда «нодон, калтафаҳм ва бечора» бекларининг сўзларига кириб рад жавобини берди ва бу ҳол урушнинг бошланиши муқаррарлигидан дарак берар эди.
Дербентдан ўтганидан кейин Амир Темурнинг қўшини Тарки шаҳри (ҳозирги Махачқала шаҳри яқинида) яқинида дам олиш учун тўхтади. Тўхтамиш қўшинининг авангардини Куйсу дарёсининг кечиб ўтиш жойини қўриқлаш учун юборди. Кечиб ўтиш жойидаги душман қўриқчиларини тор­мор этиб, Амир Темурнинг қўшини ҳозирги Чеченистон ва Ингушетия ҳудудларига кириб борди. Сунжи дарёсининг Терек дарёсига қуйилиш жойи чодирларни тикиш учун танланди. Терек дарёсидаги кечув жойларини кечиктирмасдан эгаллаш учун Амир Темурнинг қўшини Сунжи дарёсининг қирғоғи томонига ҳаракатланди.
Амир Темурнинг қўшини етиб келгунга қадар Тўхтамиш Терекдан ўтиб, мудофаа иншоотларини қуришга ва дарёнинг чап қирғоғини аравалар, дарахтлар ва тўсиқлар билан мустаҳкамлашга муваффақ бўлди. Лекин бунга қарамасдан Амир Темур душманнинг авангардини тор­мор этишга ва Сунжидан кечиб ўтишга муваффақ бўлди.
Энди Амир Темур қўшини Терек дарёсини кечиб ўтиши керак эди. Унинг қўшини жанубий (ўнг) қирғоқдан, Тўхтамишнинг қўшини эса шимолий (чап) қирғоқдан ҳаракатланди. Амир Темур қўшинини узлуксиз кузатиш учун Тўхтамиш қўриқлов (қоровул) бўлинмаларини ажратди. Иккала томон ҳам уч кун мобайнида дарё бўйлаб ҳаракатни давом эттирди. Учинчи куни Амир Темур қўшин билан келаётган ҳамма хотин­қизларга дубулғалар ва совутларни кийишга ва жангчиларнинг ҳаракатларини имитация қилишга буйруқ берди. Жангчиларга эса ҳар бири иккитадан от олишга ва жадал ҳаракат қилиб, тезкорлик билан кечув жойига етиб боришга буйруқ берди. Амир Темур жангчилари кечув жойигача яна уч кун йўл босдилар ва қарама­қаршиликнинг тўққизинчи кунида Терекдан кечиб ўтдилар.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling