Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги


Қўшиннинг ҳордиқ учун тўхташи ва лагерда жойлашиши


Download 1.24 Mb.
bet8/21
Sana21.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1217508
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма

1.6. Қўшиннинг ҳордиқ учун тўхташи ва лагерда жойлашиши
Лагернинг қўриқловига Амир Темур армиясида катта эътибор қаратилган. Уруш пайтида тунаш учун лагерлар барпо қилинган ва улар кучли қўриқланган. Ўзи қўшинга қўмондонлик қилаётганда тўсатдан бўлган ҳужумни олдини олиш ва уни бартараф қилиш учун 12 000 отлиқ қўшин ажратилиб, улар уч мингтадан бўлиниб томонларга қўйилган (8-расм).
Лагердаги Амир Темур жангчилари хавф хатар юзага келган пайтда окопларга кирган, лагернинг атрофи ходалардан барпо қилинган девор билан ҳимояланган. Жанговар қўриқлов лагердан 3,5-4 км узоқликда жойлашиб, ўзидан илғор постларни жўнатган, улар ўз навбатида соқчиларни ажратган. Соқчилар бир бирлари билан доимо хабардор бўлиб туриб, ғаним тўғрисидаги барча ахбаротларни узлуксиз лагерга етказиб турган.

Лагернинг ўзида алоҳида полиция бўлиб, у тартибни, маркитанатларни (савдогар - қўшин билан бирга юриб озиқ-овқат моллари савдоси билан шгуғулланган), озиқ-овқат маҳсулотларини нархини назорат қилган ҳамда лагердаги ўғриликларни олдини олган. Тўртта алоҳида команда лагердан ташқаридаги жангчиларнинг хавфсизлигига масъул бўлган, агар лагердан 4 фарсанг масофада кимдир ўлдирилса, кимдир ярадор қилинса, бундай жиноятлар учун улар жавобгар ҳисобланган.




1.7. Амир Темур разведкаси

Сохибқирон махфий хизмати хақида гапирар эканмиз таниқли ёзувчи ва олим Пиримқул Қодировнинг "Амир Темур сиймоси" деб номланган китобини алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим. Бу китобда Пиримкул Қодиров Сохибқирон яратган махфий хизмат — разведка ва контрразведка масаласи ёритилган. Сохибқирон хаёти ва фаолиятидаги сирли воқеалар ана шу махфий хизмат билан боғлиқ.


Амир Темур махфий хизмати шахсий таркиби хақида маълумотлар Сохибқироннинг замондоши Ибн Арабшоҳ ҳам киноя ва ғаразга тўла сатрларида бебахо маълумотлар берган.

  • У, — деб ёзади Ибн Арабшоҳ, — ўз забт этган давлатларининг барча томонларига ўз айғоқчиларини тарқатиб, қолган жойларига эса жосуслар қўйган эди.

  • Амир Темурнинг махсус разведкачилари ҳам бўлиб, улар ғаним давлати ҳудудига дарвешлар, савдогарлар, карвончилар, масхарабозлар, курашчилар, астрономлар ва тиланчилар кўринишида кириб, душман армияси, унинг қурол-яроғи, аҳолиси, мансабдор шахслари, шаҳар ва унинг кириш учун қулай бўлган дарвозалари, жой рельефи ҳақида аниқ маълумотлар олганлар, айрим ҳолларда аниқ чизмалар ва карталар қўлга киритилган. Бу тўғрисида Ибн Арабшоҳ ўзининг “Амир Темур тарихи” китобида тўлиқ маълумот берган. Душманнинг руҳини тушириш ва уни кучсизлантириш учун душман томони зодагонлари ва ҳарбий бошлиқлари пул эвазига сотиб олинган, унинг орасида мағлубият кайфияти ва Амир Темур қўшинининг енгилмаслиги тўғрисида миш-мишлар тарқатилган, душман ўртасида ваҳима ва қаршилик кўрсатиш фойдасизлиги ҳақида гаплар тарқатилган, қўрқитиш ишлари олиб борилган. Тўсатдан зарба бериш омилини қўлга киритиш учун Амир Темур уруш эълон қилиш учун баҳона изламаган, аксинча душман ҳужумни кутмаган пайтда бостириб кирган.

Амир Темурни ёқтирмаган Ибн Арабшоҳ ўзи истамаган тарзда хали ҳеч ким ёзмаган мавзуни ёритиб, келгуси авлод учун қимматли маълумотлар қолдирган.
Жосуслар, — деб ёзади Ибн Арабшоҳ, — давлатнинг тўрт тамонида бўлаётган ходисаларни кузатиб ва улар хақида хабарни Темурга етказиб, қайси манзилда бўлса ўша шахарларни тавсифлардилар. Уларнинг текис ва нотекис жойларини суратини ва уйлар ва химояланиш жойларини чизиб кўрсатардилар, шу билан бирга у жойларнинг яқинлиги ёки ўзоқлиги, тор ёки кенглигини, шахарлар ва қишлоқларнинг номларини, манзил ва яширинжойлар номларини, хар бир жойнинг ахолиси ва бошлиқлари, амирлари, улуғлари, бойлари ва камбағолларини, уларнинг хар бирини исм ва лақабини, шухрати, хунари ва воситалари хақидаги маълумотларни етказардилар. Натижада Темур ўз кўзи билан яққол кўргандек фикр қилиб, ўзини ерлари билан бирга хориж жойлар устидан ҳам назорат юритарди.
Ибн Арабшоҳ бошқа ёзувчи ва олимларга нисбатан Амир Темур разведкаси ва контрразведкаси хақида қизиқарли маълумотлар қолдирган.
- Темур аскарлари орасида, — деб ёзади Ибн Араб­шоҳ, — бутпараст турклар, оловга сажда қилувчилар, кохинлар, сехргарлар ва золимлар бор эди.
Сохибқирон ана шундай бағри кенг бўлганлиги сабабли унга мусулмонлардан ташқари, насронийлар, зардуштийлар, буддавий ва бошқа динларга мансуб кишилар садоқат билан хизмат қилганини Ибн Арабшоҳ ажабланган холда шундай ёзади.
- Улар Тангридан ташқари ўзларига Темурни сардор ва ҳомий деб қабул қилганлар. Улар у билан ўзларича кибрланиб, бағоят фахрланардилар. Уларнинг унга нисбатан мухаббатлари шунчалик даражада эдики, башарти Темур пайғамбарлик ёки илохийликни даьво қилса, унинг даъвосини, албатта, тасдиқлардилар ва Темурга нисбатан мехрини кўрсатиб, ўзларини Тангри таолога яқин тутардилар.
Ибн Арабшохнинг Амир Темур хуфиялари хақидаги ёзганлари ҳам диққатга сазовор.

  • Улар дунёни етти иқлимида содир бўлган хавф-хатар, адолату ҳақсизлик, арзонлигу қимматчилик, нохушлик ҳам шифо топиш ва кейинчалик юз берадиган бошқа ишлар тўғрисида хукм чиқарардилар.

Ибн Арабшоҳ — Амир Темур разведкачилари тамонидан аниқланган маълумотлар хақида гапириб шундай хулосага келади.
Бу хукмда улар камдан-кам хато қилишган.
"У (одамларни) чалғитиш қобилиятига эга бўлиб, харакатларида шиддатлик борлиги хақида айтиб ўтган.
Агар унинг бошига бехосдан бир мушкул иш тушса, уни даф қилишга киришарди.
Ибн Арабшоҳ Соҳибқироннинг разведкаси хақида шундай ёзади: У ўз давлати олий харбий саркардаларини, мамлакати бошқарувидаги маслахатчиларни, ўз машваратига қатнашувчи кишиларининг бирортасини ҳам қолдирмай тўпларди, бола отанинг, ота эса боланинг ўрнини боса олмасди. Сўнгра уларга махфий бўлган қарорини тушутириб, қайси томонга юриш хақида улардан маслахат сўрарди ва уларни фикрларини эшитарди: "Машваратига қатнашувчи кишиларни асосий қисми бу масалага чуқур қараб, бир кун би­лан бир йил орасидаги ишлар оқибатини кўзлаб гапирса, унинг гунохи йўқ майли, хар кимса хатонинг энг қуйисигача йиқилса ҳам ёки савобнинг чуққисига кўтарилса ҳам — фарқи йўқ, хеч бири тортинмасдан гапираверсин. Чунки агар хато қилса, бу нуқсон эмас, агар мақсадга мувофиқ бўлса, унга икки ҳисса мукофот", — дерди. Шунда ҳар ким ўз тажрибасига кўра, бу масалада мақсади ва таклифларини айтар, ўйлаган фикри Амир Темурнинг мақсадига мувофиқ деб тасаввур қиларди. Шу тарзда ҳамма фикрлар тўпланиб, бир томонга қараб юришга қарор қабул қилингач, ушбу мажлисга тўпланганлар тарқаларди. Кейин Сохибқирон ўзининг Сулаймоншоҳ, Камарий, Сайфуддин, Оллохдод, Шоҳ Малик ва Шайх Нуриддин каби яқин кишилари билан мажлис қилиб, масалани қайтадан ҳар томонлама пухта ўйлардилар ва ҳамма йўлларни диққат би­лан мухокама қилардилар. Нихоят, бир томонга юриш қилиш тўғрисида бир қарорга келардилар. Кейин Темур бу масалада ўзининг йўлбошловчи, раҳбар ва бошлиқларини чақириб, уша (аввал) келишилган томонга йўл олиб (фақат) бошқа тарафга қараб тарқалишларини амр қиларди. Қачонки бошловчи ўз байроқларини ёйиб ва жунаш учун ноғора чалиниб, белгиланган йўналишга равона бўлганларида, Темур ўз мулозимларини чақириб, улар ҳам ўз юкларини ор­тиб, жунай бошлаганларидан кейин — (одамлардан) ажралишларини ва бошқа томонга қараб юришларини амр қиларди. Қайси томонга юриш кераклиги фақат шу вақтда аниқ бўлар эди.
Одамлар у томонга кетса, Темур бу томонга, аскарлар ғарбга юрса, Темур шарққа юрарди.
Ибн Арабшоҳнинг ушбу ёзганларидан шу нарса маълумки, Сохибқирон разведка ва контрразведкани устомонлик билан йўлга қўйган.
"Агар унинг аскари ичида душманнинг хабарчиси ёки аскарнинг бориш-келишини кўзатиб юрувчи киши бўлса, у дархол аскарларнинг юкларини ортиб қўзғалиб юра бошлаганини кўрган захотиёқ ўз юртига қараб қушдай учиб бориб, унга ўзига аниқлаган хабарни — яъни юриш бўлган томонга қараб Темур аскарларининг жунаганини ўз кўзи билан кўрганини етказарди. Шунда аскарлар кетган томон халқи ўз юртини ҳимоя қилишга киришса, бошқа давлатлар эса хар хил кулфатлардан ўзларини бехатар сезардилар. Улар фақатгина Темур режа қилган тамонни забт этгани келганидан сўнг билишар эдилар. Шулар жумласидан: Темур Шомда бўлиб, душман аскарлари унга қарши турганда у ўз қўшини отларию одамларининг емишга мухтожлиги учун ўзини энди Бағдод томонга жўнайди деган хабарни тарқатиб юборди ва озроқ орқага сурилиб че­кинди. Сўнгра бу ишнинг натижаси Миср аскарларининг мағлубияти билан тугади".
Ибн Арабшоҳ гувохлигидан кўриниб турибдики, Амир Темур доимо сергак ва огоҳ бўлгани холда ўз салтанати ва ўз яқинлари, лашкарбошилари орасида ҳам душ­ман одамлари борлигини хеч қачон унутмаган. Аччиқ тажриба, сабоқлар ва аламли жудоликлар уни шунга ўргатган. "Темур тўзуклари"да Сохибқирон ўзининг уғитларидан бирида ички разведкага доир қизиқ мисол келтиради:
"Подшоҳ мажлис ўтказар экан қатнашувчилардан хушёр бўлиши керак, улар кўпинча айб ахтариб уни айтганларини ташқарига ташийдилар. Подшоҳнинг сўзидан, ишидан вазирларга, амирларга ха­бар бериб турадилар. Масалан, шунга ўхшаш бир воқеа менинг ўзим билан рўй берганди, ўзимнинг хос мажлисимдаги бир қанча суҳбатдошларим вазирлар ва амирларимнинг жосуслари экан".
Амир Темур разведка ва контрразведка нақадар катта аҳамиятга эгалигини авлодларга ўз "Тўзуклари"да аниқ ҳаётий мисоллар билан тушунтирган: "Давлат ишида ишлайдиган ёмон одамлар борки, давлат душманларини яхши деб, унга жон фидо қиладиганларни турли макр-ҳийлалар билан хароб қилишади. Чуки, Амир Ҳусайн вазирларимдан бирини алдаб, давлатимнинг таянчи, икки қўли бўлган амир Идику Темур ва Амир Жокуни менга қар­ши қўймоқчи бўлиб гап чиқарди. Мен унинг хиёнатини сезиб қолдим, шунинг учун улар хақида айтилган ҳамма гапларни эшитмаганга олдим".
Замонавий тилимизда иғвогарлик ва ёлғон хабар тарқатиш дейиладиган нарсалар Амир Темурнинг аччиқ тажрибасидан ўтган эди.
"Яқинларимдан баъзилари, — деб ёзади Амир Те­мур, — ёлғиз қолганимизда ва одамлар олдида улуғ ва эътиборли амирларимдан бўлган Амир Аббосга ҳасад ва душманлик қилиб, унинг ҳақида ёлғон гапларни айтдилар. Ёлғон сўзлари билан ғазабим ўтини алангалатдилар. Натижада гапларини текшириб кўрмасдан ғазаб устида Амир Аббосни ўлимга буюрдим. Охир оқибатда уларнинг Амир Аббос хақида хиёнат қилганларини англадим ва қилган ишимдан жуда пушаймон бўлдим".

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling