Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги


Ҳарбий санъатнинг ривожланиши нуқтаи­назаридан Ҳиндистонга уюштирилган ҳарбий сафарнинг натижалари қуйидагилар


Download 1.24 Mb.
bet16/21
Sana21.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1217508
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма

Ҳарбий санъатнинг ривожланиши нуқтаи­назаридан Ҳиндистонга уюштирилган ҳарбий сафарнинг натижалари қуйидагилар:

  1. Қўшин уч колоннага бўлиниб, кенг фронт бўйлаб ҳаракат қилди. Олдинга жўнатилган ўнг қанот Ҳиндистонга ҳужум қилиш учун таянч базасини яратиши керак эди.

  2. Амир Темур қўшини оғир ва мураккаб шароитларда Ҳиндиқуш тоғларидан ошиб ўтди.

  3. Қўшин кенг ва тошқин дарёларни кечиб ўтди. Дарёлардан кечиб ўтиш учун кечувнинг турли хил усуллари қўлланилди: кўприклар, қайиқлар ва сузиб ўтиш.

  4. Ўтиш қийин бўлган жойларда жойлашган, кучли мустаҳкамланган қалъаларни эгаллашда Соҳибқирон душманни қисқа муддатларда таслим бўлишга мажбурловчи жуда самарали усулларни қўллади.

  5. Соҳибқироннинг жангчилари биринчи бор жанговар филлардек даҳшатли куч билан жанг олиб бордилар. Филларга қарши моҳирона қўлланилган воситалар туфайли жанговар филлар қочди ва ўзининг жангчиларини янчиб ташлади.

  6. Ғалабага эришишда қисмларнинг ўртасида ўрнатилган яхши ўзаро ҳамкорлик ва ўз вақтида уларни захира кучлари билан қўллаб­қувватлаш муҳим роль ўйнади.

  7. Ҳал қилувчи зарба душман жанговар тартибининг марказига берилди.

  8. Жангнинг натижасида душманнинг руҳи тушиб кетди ва у Деҳлининг мудофаасини ташкил қила олмади, шаҳар Амир Темур қўшинлари томонидан жангсиз эгалланди.

Ўн бир ойлик ҳарбий сафардан қайтган Соҳибқиронни 1399 йил 29 мартда Амударёнинг бўйида хотинлари ва шаҳзодалар кутиб олдилар. 1399 йил 27 апрелда Амир Темур Самарқандга қайтиб келди.


2.4. Амир Темурнинг Кичик Осиёга юриши. 1402 йил 20 июлдаги Анқара яқинидаги жанг

Озарбайжон, Грузия ва Шарқий Анатолиянинг давлат таркибига бирлаштирилиши Амир Темур мамлакатини турк­усмонийлари билан чегараланишига олиб келди.


XIV асрнинг 90-йилларида султон Боязид I Йилдирим (яшиндек тезкор) Марказий Анатолияни ва Кичик Осиёнинг жанубида, Сивас ва Малатя шаҳарларини босиб олди. Шундан кейин у Амир Темурнинг вассаллари –Арзинжон ва Арзирума ҳукмдорларидан усмонийлар хазинасига ўлпон йиғишни талаб қилди.
Соҳибқирон можарони элчилик йўли билан ҳал қилиш учун султонга хат юборди. Боязид I хатга қўполлик билан рад жавобини берди. Султоннинг жавоби Амир Темурни ғазабга келтирди ва у Сивас ва Малатя шаҳарларини босиб олди.
Шундан кейин 1400 йилда Соҳибқирон ўз назарини Мисрга тобе бўлган Сурияга қаратди. Миср мамлуклари усмонийлар билан яхши муносабатда эдилар ва керак бўлган пайтда туркларга ҳарбий ёрдам кўрсатишлари мумкин эди. Шунинг учун Амир Темур ўз қанотларида қудратли эҳтимолий душманни қолдира олмас эди. Амир Темур Миср қўшинларини тор­мор этди ва Дамашқни босиб олди.
Шу билан бирга у Боязид I га хат юборишда давом этди. 1402 йилнинг баҳорида Боязид I билан Амир Темур ўртасидаги муносабатлар яна ёмонлаша бошлади. Боязиднинг жавобини кутмасдан Амир Темур ҳужумга ўтишга қарор қилди. Бўлажак юришнинг катта аҳамиятини, қийинчилигини ва турк султони билан курашни ҳисобга олиб, у Мовароуннахрдан ёрдам кучларини жўнатилишига буйруқ берди.
Амир Темурнинг Кичик Осиёга юриши тўрт даврда олиб борилди.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling