Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги
Download 1.24 Mb.
|
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма
Юришнинг биринчи даври – Амир Темур қўшинининг Кичик Осиё ҳудудига бостириб кириши. Қўшин 1402 йилнинг май ойида юришни бошлади. У Шарқий Анатолиядаги Кемах қалъасини қамал қилди. Бу қалъа тоғ дарёсининг қирғоғида жойлашган эди. Қалъанинг девори мустаҳкам ва баланд бўлиб, унинг биринчи томони дарёга тақалган, иккинчи томони эса водийга туташган эди. Водий дарё ирмоғи билан туташиб кетганлиги учун унга чиқиб боришнинг имкони йўқ эди. Қалъанинг қолган икки томонини тепаликлар ҳимоя қилиб турарди.
Қалъани қамал қилишни Амир Темур тахтнинг вориси Муҳаммад Султон қўмондонлигидаги Мовароуннахрдан етиб келган қўшинга топширди. Қалъани қамал қилиш 1402 йилнинг майиюн ойларида ўтказилди. Соҳибқирон қалъага ўтиш қийин бўлган водийдан боришга қарор қилди. Унинг буйруғига асосан дарахтларни кесиб водийни ўтинлар, шохшаббалар билан тўлдирдилар ва уни ер билан баробар қилиб текисладилар. Қалъа ҳимоячилари нефтдан, махсус тузлардан, кўмир ва олтингугуртдан тайёрланган ёнувчи аралашмани дарахтлар ва шохшаббалар билан бирга ёқиб юбордилар. Шундан кейин Соҳибқирон жангчиларига водийни каттакатта тошлар билан тўлдиришни буюрди. Жангчилар нарвонлар ва арқонлар ёрдамида қалъа деворларига кўтарила бошладилар. Қамалдагилар асирга тушишга мажбур бўлдилар. Кемах қалъасини эгаллаганидан кейин Амир Темур жангчилари Сивасга ҳаракатни бошлади. Сивас чўлларида Амир Темур ўз одатига кўра ҳар доимгидек катта жангдан олдин қўшиннинг кўригини ўтказди. Тарихчиларнинг гувоҳлик беришича, «Ҳамма жангчилар ўша даврнинг такомиллашган қуроляроғига эга: чавандознинг бошидан – отнинг туёғигача совутлар билан ҳимоя қилинган эди». Бу ҳол Амир Темурнинг жангчилари европалик рицарлардек қуроляроғлар ва ҳимоя анжомларига эга бўлганликларидан далолат беради. Эндигина Мовароуннахрдан етиб келган шаҳзода Муҳаммад Султон қўшинининг анжомлари бошқача бўлиб, у турли хил рангда бўлган. Қўшиннинг кўриги пайтида султон Боязиднинг элчилари ҳам иштирок этди. Бу кўрик элчиларда катта тасаввур уйғотди. Сивасдан Амир Темур Тоқат йўналишига душманни қидириб топиш ва ҚизилИрмоқ дарёсидаги кечув жойларини эгаллаш учун разведкачиларни жўнатди. Разведка Анқаранинг шимолида турк қўшинларини йиғилаётганлигини аниқлади. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling