Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги
Download 1.24 Mb.
|
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жангнинг учинчи даври
- Жангнинг тўртинчи даври
Жангнинг иккинчи даври – Амир Темур қўшини томонидан турк қўшинининг асосий кучларини қуршовга олиниши.
Амир Темур захирани жангга ташлади, у туркларнинг асосий кучларини қуршовга ола бошлади. Серб рицарлари ғарб томонга чекина бошлади. Амир Темур қўшинлари яничарларни қуршовга олишни осонлик билан охирига етказдилар, уларни янчиб ташладилар, Боязидни эса асирга олдилар. Жангнинг учинчи даври – турк қўшинларининг қолганқутганларини таъқиб қилиш. С улаймон қўмондонлигидаги турк қўшинларининг қолганқутганларини таъқиб қилиш учун Амир Темур 30 мингта жангчини ажратди, уларнинг 4 мингтаси отларда бешинчи суткада Бруссага етиб келди. Сулаймон ўзининг кичик бир отряди билан кемаларга ўтириб сузиб кетишга зўрға улгурди. 12-расм. 1402 йил 20 июндаги Анқара яқинидаги жанг Жангнинг тўртинчи даври – Кичик Осиёнинг ғарбий Ўрта Ер денгизи қисмини босиб олиниши. Султон Боязиднинг асосий кучларини тормор этганидан кейин Амир Темур қўшини турк қўшинларининг қолганқутганларини таъқиб қилди ва Кичик Осиёнинг Ўрта Ер денгизи қирғоқбўйларига чиқди. Кўпгина шаҳарлар ва қалъалар жангсиз таслим бўлди. Фақат Смирна шаҳрида яшаётган христианлар қаршилик кўрсатишга қарор қилдилар. Декабр ойида қалъани қамал қилиш бошлади. Бунинг учун қамал қилиш, олов ва тош улоқтирувчи қуроллар йиғилди. Денгиз томонидан бўладиган ҳужумни қайтариш, кемалардан ҳимоя қилиш учун ёғочдан тўсиқлар қурилди. Қалъа ҳимоячилари қатъий қаршилик кўрсатдилар. Амир Темур ер остидан йўл қазишни буюрди. Қамал қилувчилар тезтез бир бирларини алмаштириб қазиб турдилар. Ер остидан қазилган йўл тайёр бўлганидан кейин унинг ичига нефтга пишитиб олинган ўтинлар ёқилди. Бунинг натижасида қалъа деворлари қулаб тушди ва жангчилар қалъага бостириб кирдилар. Смирнанинг эгалланиши билан Кичик Осиёга уюштирилган ҳарбий сафар тугади. Турклар билан урушда Амир Темур қамраб олиш негизини яратди. Шу негизларга таяниб, у ўзининг фронт ортини ишончли таъминлади ва турк қўшинларини ажратиб қўйди. Соҳибқирон душманни ва жойни разведка қилди, вазиятни тўғри аниқлади, мақсадларни белгилади, ҳарбий ҳаракатларнинг режасини тузди, стратегик ташаббусни ўз қўлига олди ва душман коммуникацияларини кесиб қўйди. Турк қўшинидаги норозиликлар ва жангчилари турли хил қабилага мансублигидан фойдаланиб, у душманни ўзи учун ўта ноқулай шароитларда жанг олиб боришга мажбур қилди. «Темур тузукларида» ушбу жангнинг оперативтактик чизмасининг аҳамияти қуйидагича таъкидланади: «Шундай қилиб, мен Боязид билан жангга киришдим. Ўнг қанотнинг қўмондони Мирзо Мироншоҳга турк султони қўшинининг чап қанотига, менинг қўшинимнинг чап қанотини бошқараётган Мирзо Султон Маҳмудхонга ва амир Сулаймонга–душманнинг ўнг қанотига ҳужум қилишни буюрдим. Ўнг қанот захираси қўмондони Мирзо Абубакир тепаликда жойлашган Боязид қўшинининг асосий қисмига ҳужум қилиш вазифасини олди, мен эса ўзимнинг жанговар қисмим ва сараланган жангчиларимни олиб тўғри жанггоҳга кирдим. Унинг қўшини биринчи ҳамла пайтидаёқ улоқтириб ташланди; султон Маҳмудхон мағлуб бўлганларни таъқиб қилишга ташланди ва Боязидни асирга олиб менинг чодиримга олиб келди». Анқара яқинидаги жангда ҳар иккала томондан дунёнинг энг яхши пиёдалари ҳисобланган усмонийлар пиёдалари, жаҳоннинг энг кучли отлиқлари ҳисобланган Амир Темур отлиқ аскарлари билан тўқнашди. Усмонийларнинг пиёдалари Амир Темур отлиқ армияси олдида ожизлик қилди. Бу ғалаба Соҳибқироннинг шарафли ҳарбий санъатининг энг юқори чўққиси бўлди. Кичик Осиёга уюштирилган ҳарбий юриш ва Анқара жанги натижалари бўйича ҳарбий санъатнинг ривожланишига қўшилган ҳисса қуйидагилар: Соҳибқирон урушни бошлаш учун қулай вақтни танлади. У ўзининг жанубий қанотига Миср томонидан берилиш эҳтимоли бўлган зарбани бартараф қилди. Амир Темур ўзининг моҳир ва тезкор манёврлари туфайли душманга ўз иродасини сингдириб, уни манфаатли маррани тарк этишга мажбур қилди. Амир Темур қўшини ортидан қувғин қилиш, асосини пиёдалар ташкил этган турк қўшинини жуда ҳолдан тойдирди. Жанг учун қулай позиция танланди. Амир Темур қўшинининг жанговар тартиби қудратли захирани ажратган ҳолда кучли қанотлардан ташкил топди. Анқара жанги Ўрта асрлар тарихидаги йирик жанглар билан бир қаторда туради. Жангнинг оқибатини қанотдан берилган зарбаларни марказдан фаол ҳаракатлар билан бирга олиб борилганлиги, захирани ўз вақтида жангга киритилганлиги ва ундан кейин турк қўшинларининг асосий кучларини қуршаб олиниши ҳал қилди. Амир Темурнинг ҳарбий санъати ҳақида гап борганда, унинг армиясидаги тактика ва стратегия қатъийлиги билан ажралиб туришини алоҳида таъкидлаб ўтмасдан бўлмайди. Бу курашнинг стратегик асосларини фаол ҳужумкор ҳаракатлар ва уруш олиб боришнинг усуллари ва шаклларини чуқур билиш ташкил этди. Амир Темур ўз қўшинини тактик жиҳатдан сафлашга ижодий ёндашиб, керак бўлган вақтларда жанговар тартибга ўзгаришлар киритди. 1391 йил июндаги Тўхтамиш билан бўлиб ўтган жангда Амир Темур қўшини марказдан, иккала қанотлардан, авангарддан, арьергарддан ва қанотларни қўллабқувватлаб турувчи иккита қисмлардан ташкил топган эди, лекин ҳар бир қанот ўзининг авангардига эга бўлди, марказ эса авангард ва захира билан кучайтирилди. Арьергардзахирага Амир Темурнинг ўзи қўмондонлик қилди. Унинг позицияси марказнинг шундоқ ортида жойлашди ва қаерга ёрдам керак бўлиб қолса, ўша ёқни қўллабқувватлашга доимо тайёр турди. Буюк Соҳибқирон ҳарбий санъатида тезкорлик манёвр тактикаси муҳим аҳамиятга эгадир. Амир Темур, мана шу доимо уни мағлубиятлардан асраган ва ғалабага етаклаган маршманёврларнинг устаси эди. Амир Темур жанг майдонида тўлиқ устунликни қўлга киритиш учун тактик даражада тезтез ўз қўшинини манёр қилиб турди. Амир Темурда жанг давомида керакли жойда керакли вақтда етиб келиш қобилияти бор эди. Бу ҳаммаси унга тўғри ва ўз вақтида қарор қабул қилишга ва ўз буйруқларини бажарилишини назорат қилишга имкон яратди. Шу билан бирга, Буюк саркарда, урушда муваффақиятга эришишда ҳамда стратегик ва оперативтактик режаларни амалга оширишдаги муҳим омил, армиянинг қаттиқ марказлашган бошқарувида деб ҳисоблади. Марказлашган бошқарувнинг маъноси–армиянинг ҳамма қисмлари ягона қўмондонликка бўйсунишидадир. Ҳамма амирлар бош қўмондонга бўйсунган эдилар ва ўз мажбуриятларини аниқ бажардилар. «Эскадрон бошлиқларига мен буйруқларимни ўта аниқлик билан бажаришни буюрдим. Бошлиқ ёки оддий жангчи агарда менинг топшириқларимни бажаришдан бош тортса ёки уни бузса қаттиқ жазога тортдим» – деб ёзилган эди «Темур тузукларида». Амир Темур ўз тактикаси ва стратегиясини ишлаб чиққан буюк саркардалардан биридир. У баҳссиз донишманд давлат арбоби сифати ва истеъдодли саркардаликни ўзида мужассам этган, ўз замонасининг муваффақиятли ва кучли ҳарбий бошлиғи эди. Шундай қилиб, жаҳон тарихининг жудаям қизиқ даврини – йирик ўзгаришлар даври мобайнида Буюк Амир Темурнинг асосий ҳарбий юришларини кўриб чиқдик. Унинг асосий ҳарбий юришлари давомида ҳарбий санъатнинг ривожланишини аниқлашдан олдин, Амир Темур даври жаҳон тарихий жараёнига қайси асосий мезонлар бўйича таъсир кўрсатганини аниқланди: Ўрта Осиё ҳудудида биринчи бор янги кўринишдаги давлатчилик барпо этилди, пойтахти Самарқанд ҳисобланган буюк империяга асос солинди. Амир Темур Турон заминида шу пайтгача бўлмаган темир интизомга эга, тактика ва стратегия бобида саводли йирик ва қудратли армияни яратди. Амир Темур Олтин Ўрда билан Ўрта Осиё манфаатлари учун, рус князликлари билан ҳамкорликсиз кураш олиб борди, натижада нафақат Ўрта Осиё учун балки Рус учун ҳам керакли бўлган муҳим ишни амалга оширди. (Тўхтамиш устидан қозонилган ғалаба Русни мўғул-тотор қуллигидан бутунлай қутқарди, бу ўз навбатида Русга янги Россия давлатчилигини ташкил қилишга туртки бўлди). Боязид Йилдирим устидан қозонилган ғалаба Европа халқларини турклар истилосидан озод қилди ва Византия империясини қулашини 50 йилга кечиктирди. Мовароуннахрда маданиятнинг юксалиши бевосита Амир Темур номи билан боғлиқ. Дунё ҳамжамияти уни тўлиқ асос билан Шарқ Ренессансининг асосчиси деб атайди. Шунинг учун ўз миллатининг фахри ҳисобланган буюк шахслар: Искандар Зулқарнай, Ганнибал, Юлий Цезарь, Буюк Карллар қаторида Амир Темур Турон замини учун давлат арбоби, ислоҳотчи ва саркарда сифатида эътироф этилади. Биз Буюк Соҳибқирон Амир Темурнинг Олтин Ўрдага, Ҳиндистон ва Кичик Осиёга қилган ҳарбий юришларини кўриб чиқдик. Юқорида кўриб чиқилган юришлар асосида биз Амир Темурнинг саркардалик фаолияти ва жаҳон ҳарбий санъатига қўшган ҳиссаси тўғрисида чуқурроқ тўхталамиз. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling