Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги


Download 1.24 Mb.
bet18/21
Sana21.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1217508
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма

Юришнинг иккинчи даври – Амир Темур қўшинининг қатъий жангга ўтишга қулай вазиятни яратиш учун манёври.
Разведканинг маълумотига кўра, Тоқатга элтувчи йўл ўрмоннинг ичидан ўтган бўлиб, жуда тор эди. Бунинг устига Қизил­Ирмоқ дарёсидаги кечув жойлари турклар томонидан эгалланганди. Боязид қўшинининг асосини пиёдалар, Амир Темур армиясини эса–отлиқлар ташкил этди. Шунинг учун Амир Темур ўзи учун ноқулай жойда жанг қилмасликка қарор қилди. Турк султонининг қўшинини ҳийла билан тоғли, ўрмонли жойдан чиқариш, ҳамда Қизил­Ирмоқ дарёсидаги кечув жойини турк қўшинлари қўриқламаётган участкасидан кечиб ўтиш учун Амир Темурнинг қўшини Кесарияга йўл олди.
Боязид Амир Темурнинг юришини айнан мана шу ўрмон йўлидан кутди. Позицияни эгаллаб, у жангга тайёргарлик кўрди. Тажрибали Амир Темур чалғитувчи манёврни амалга оширди, у кичик бўлинмаларни ўрмон ёқасида қолдирди, қўшиннинг тўхташини имитация қилди, қолганларни сўқмоқ йўлдан Анқара томонга олиб кетди.
Боязид I қўшинининг ҳаракатларини кузатиш учун Киршеирдан разведка отряди чиқди (1000 чавандоз).
Амир Темур душман тўдасида юзага келган вазиятни яхши билар эди. Отлиқ қўшинни таъқиб қилиш Боязид I нинг пиёдаларини толиқтиришини ҳисобга олган Амир Темур, ўз қўшинини душман томонидан таъқиб қилишга мажбур этишга қарор қилди. Боязид I қўшини коммуникацияларини Брусса шаҳридан ажратиб ташлаш учун Амир Темур Анқара шаҳрини қамал қилди. Бунинг натижасида турк қўшинлари текисликка чиқишга мажбур бўлди. Шундан сўнг Амир Темур Анқара қамалини ечиб, ортга ўтди ва лагерь қуриб уни мустаҳкамлади.
Амир Темурнинг лагери кичик бир дарёнинг қирғоғида жойлашган бўлиб, дарё лагернинг орқа томонидан оқиб ўтар эди. Лагернинг атрофида хандақлар қазилди. Султон Боязид I ўзи учун ноқулай позициядан ҳужумга ўтишга мажбур бўлди. Турклар томонидаги ягона булоқ Амир Темур жангчилари томонидан бузиб ташланди, шунинг учун султоннинг қўшини сув танқислигига дучор бўлди. Бунинг устига султоннинг қўшини яқин орада маош олмаганлиги ва унинг орасида норозиликлар келиб чиққанлиги Амир Темурга маълум бўлди.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling