Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги


Амир Темур ўша хатодан кейин бир қарорга келади


Download 1.24 Mb.
bet9/21
Sana21.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1217508
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма

Амир Темур ўша хатодан кейин бир қарорга келади. Хукмдор хар қандай зўр, доно ва мутафаккир бўлмасин, хатога йўл қўйиши мумкин. Демак, унинг ўзини назорат қиладиган одамлари бўлиши керак. Бу одамлар халол, покиза, адолатли ва ўлимдан қўрқмайдиганлар тоифасидан танланиши керақ Сохибқирон шундай қилди. Фуқаро ишлари бўйича уни Носириддин Махмуд ал-Аромий, ҳарбий ишларида эса Махмуд Шахоб Хуросоний назорат қиладиган, унинг нотўғри фармони ва қарорини бекор қилиш хуқуқига эга бўлишди.
Ушбу сатрларни уқийдиган хар бир китобхон бир ўйлаб кўрсинчи, тарихда ўтган қайси подшоҳ, султон, хон ва бошқа хукмдорлардан ким ўзини тергаш, назо­рат этиш, амрини бекор қилишга ваколат берган? Донгдор Искандар Махдуний туғри сўзни айтиб, унга дашном берган иниси Клитни жахл устида ўлдириб қўйганини эсланг-чи?
Ана шунда Амир Темурдек буюк зотнинг даҳолигига яна бир иқрор бўласиз. Сохибқироннинг нақадар буюк инсон бўлганига яна бир бор тан берасиз.
Сохибқирон ўз "Таржимаи холида бу ҳақда шундай ёзиб қолдирган:
Мен ўзимга адолатли ва рахмдил тўрт вазирни танладим. Улардан иккиси Махмуд Шахоб Хуросоний ва Носириддин Махмуд ал-Аромий эрди. Бу икки вазиримга доимо мени кўзатиб туришларини ва агар мен адолатсизлик қиладигон бўлсам, дарҳол мени тўхтатишларини, кимнингдир ёлғон сўзларига ишонсам ёки бегона кимсанинг мулкига хиёнат қиладиган бўлсам, дархол мени огохлантиришларини таъкидлаб қўйдим.
Амир Темур ўзи танлаган яна икки вазир нима билан шуғулланишини ёзмаган бўлса ҳам, улар бевосита раз­ведка сохасида эканлиги маълумдир.
Разведка ва контрразведка Амир Темур салтанатида давлат сиёсатининг бош бўғини бўлгани ҳақида "Те­мур тўзуклари"даги "Мулку мамлакат, сипоху раият ахволидан хабардор ва огоҳ бўлиб туриш тўзуги"да шун­дай қайд этилган: "Хар бир сарҳад, вилоят, шахар ва лашкарда хабар ёзувчи (хабарнавис)лар тайинлансин, ҳокимлар, раият сипоҳ ўзининг ва бегона лашкарнинг хатти-ҳаракати хақида мени хабардор қилсин. Атрофдан кирган-чиққан бегона кишилар, ҳар мамлакатдан келган карвонлар ва хукмдорлик хақидаги хабарлар, қўшни подшолар, уларнинг гаплари, ишлари ва ўзоқ ўлкалардан бўлиб, менинг даргохимга юзланган уламо, фўзало ҳақидаги батафсил хабарларни ростлик, тўғрилик билан менга ёзиб турсинлар.
Ва яна амр этдимки, ушбу хабарларни кунма-кун, ҳафтама-ҳафта, ойма-ой менга етказиб турсин­лар".
Разведка хабарларини зудлик билан етказиш хусусида ҳам қизиқ кўрсатмалар берилган.
"Амр қилдимки, — деб ёзади Амир Темур, — мингта тезюрар туя минган, мингта тезюрар от минган, минг нафар тезюрар пиёдани (чопар) этиб тайинлаб, турли мамлакатлар, сархадларнинг хабарларини, қўшни хукмдорларнинг мақсад ва ниятларини билиб, хўзуримга келиб ха­бар қилишсин, бирон воқеа, кор-ҳол юз бермасидан бурун чорасини ва иложини қилайлик".
Тарихдан маълумки, Амир Темурнинг келини Севинчбека эри Мироншоҳнинг Султонияда қилаётган бебошлиги ҳақида шахсан ўзи қайнотасига хабар етказган ва салтанат бошига келаётган хавф бартараф қилинган.
Ахборотнинг нима эканлигини Амир Темур яхши англаган. Хозир, бизнинг замонамизда "ахборотга эга киши дунёни эгаллайди", деб бежиз айтишмайди. Соҳибқирон эса глобаллашув жараёни ривожланмасдан етти аср илгари ахборот нималигини чуқур англаган холда иш кўрган. Ана шунинг учун ҳам у етти иқлим хукмдори бўлди. Жахонда буюк салтанатни барпо этди ва унинг шухратини дунёга таратди. Амир Темурнинг агентура тармоғи тўғрисида чет эл олимларининг айрим диққатга сазовор ахборотлар ёзиб қолдирилган:
1402 йил 15 май куни Амир Темур Шарқий Рим империяси хукмдори — Византия императори Иоанн V Палеолог номига ёзган мактубни асли миллати яхудий Исхоқ — Исаак деган мулозимига топшириб, уни Константинополга юборади. Бу мактубда Сохибқирон 1401 йилда ўз хўзурига келган Византия элчилари Франческо ва Александрлар номини тилга олган.
1401 йил августида Генуяга қарашли кемада Амир Темурнинг элчилари Византияга қарашли Пера шахрига келади. Бу элчилар орасида Доминикан тариқати аъзоси Франциск бўлган. Яна шуниси ажабланарлики, бу элчи­лар шарафига Перада Амир Темурнинг катта қизил байроғи кўтарилган.
Сохибқироннинг махфий хизмати яни разведка ва контрразведкаси унинг давлат сиёсатининг бош бўғини, турли қўл остидаги мамлакатлар хабарларини, қўшни хукмдорларнинг мақсад ва ниятларини билиб бирон воқеа, кор-ҳол юз бермаслини ва содир бўлган хавф-хатар, ҳақсизлик, нохушлик олдини олишда қарор қабул қилинишида катта рўл ўйнаган.



Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling