Фаолият босқичлари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Таълим берувчи
|
Тълим олувчи
|
1-босқич:
Тайёрлов босқичи
(5-7 дақ.)
|
Мавзуни аниқлайди ҳамда мавзу бўйича муаммоли вазият хосил қилади, таълимий мақсадни белгилайди ва кутилаётган натижаларни шакллантиради. Белгиланган таълимий мақсадларга мос ўқув-билиш топшириқларини ишлаб чиқади;
Машғулот мавзуси, унинг мақсади ва кутилаётган натижалар билан таништиради, уларнинг аҳамияти ва долзарблигини асослайди.
|
Машғулотга тайёрланиш жараёнида юзага келган саволлар билан мурожат қилади.
|
2-босқич.
Асосий босқич
(50-55 дақ.)
|
2.1. Инсонпарварлик педагогикаси билан боғлиқ асосий тушун-чаларни тингловчиларга тақдим этади ва уларни тахлил этишга йўналтириш учун “БББ” техноло-гиясидан фойдаланади (1-илова).
|
Инсонпар-варлик педикасига ва унинг мақсади билан боғлиқ тушунчаларни қайд этиб борадилар
|
2.2. Таълим-тарбия жараёнида ижтимоийлашувга самарали эришиш учун жуфтликлар, кичик гуруҳлар ва муайян жамоаларда иш ташкил этилади.
|
Тинглайди, якка тартибда ва жуфтликларда ва жамоада ишлайди, муносабат билдиради.
|
2.3. Педагогик жараёнда инсонпарварлик ғоялари, ижтимоийлашувнинг самарали ташкил этилиши жараёнларини янгича метод, технология ва умумий фаолият истиқболлари бўйича билдирилган фикр-мулохазаларини умумлаштиради.
|
Тинглайди, визуал материалларни кўриб тахлил қилади ва ёзиб олади.
|
3-босқич.
Якуний босқич
(3-5 дақ.)
|
Машғулот юзасидан умумий хулосалар чиқаради ва машғулотни якунлайди.
|
Тинглайди ва керакли маълумотларни дафтарига ёзиб олади.
|