002-секция Кармии doc
ФИЗИКА КУРСИНИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА АХБОРОТ–КОМУНИКАЦИЯ
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
002qarmii
ФИЗИКА КУРСИНИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА АХБОРОТ–КОМУНИКАЦИЯ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ Худойқулов К.М., Махманов Э.Б. (Қарши МИИ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот – комуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида “ги ПФ–3030–сонли фармони ҳамда Вазирлар Махкамасини шу асосида 2002йил 6–июнда қабул қилган 200–сонли қарори ва ундан кейин қабул қилинган хужжатларни тадбиқ этилиши натижасида мамлакатимиздаги барча таълим муссасаларини компьютерлаштириш ва ахборот коммуникация технологияларини янада ривожланишига олиб келди. Бугунги кунда ахборот–коммуникация технологиялари кундалик турмушимизнинг барча соҳаларига , айниқса, таълим–тарбия соҳасига кириб келмоқда.Улардан самарали фойдаланишга тайёр бўлиш, олий ва ўрта– маҳсус таълим муассасаларининг ўқтувчилари учун кундалик заруриятга айланди. Чунки Ватанимиздаги барча олий ва ўрта– маҳсус таълим муассасалари ҳамда мактаблар замоновий компьютерлар билан жиҳозланмоқда, Интернет тармоғига уланган, электрон қўлланмалардан Фойдаланувчилар сони кундан– кунга ортиб бормоқда. Республика мултимедиа маркази томонидан хар хил энг замоновий кўгазмали электрон воситалар DVD ва CD дискларга ёзиб барча таълим муассасаларига юборилмокда. Улардан ташқари кўпгина фаол ўқитувчилар томонидан мустақил равишда электрон дарсликлар, маъруза ва дарс тақдимотлари тайёрланиб фойдаланилмокда. Педагогик тажрибалар шуни кўрсатадики, қайси фандан дарс беришидан қатий назар олий таълим муассасаларининг барча ўқитувчилар қуйидаги дастурлар билан ишлаш бўйича бошлангич билим ва кўникмаларга эга бўлишлари шарт: –M.S. Word дастурида матнли хужжатларни яратиш қайта ишлаш, нусха олиш ва чоп этиш; –M.S. Excel дастурида матнли ва сонли маълумотларни киритиш, оддий жадваллар яратиш, кайта ишлаш, нусха олиш, саклаш ва чоп этиш; –M.S. Pover Point дастурида слайдлар яратиш, шу слайдларга овоз ва анимациялар ўрнатиш ҳамда уларни намойиш қилиш; –M.S. Paint дастурида одий график ва расмлар чизиш, расмларни ўлчамларини ўзгартириш, тасвирли маълумотларни сақлаш ва чоп этиш; –Internet Explorer, Opera ва бошқа броузерлардан фойдаланиб интернетдан зарур бўлган маълумотларни қидириш ва юклаб олиш. Ўқтувчилар томонидан қўлланиб келинаётган замоновий технологиялар oрасида қуйидагиларни алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин: –одатдаги технологиялар; –модулли–блок технологиялар; –ўйинли технологиялар. Интеграл–технологиялар–“Компьютерли ўқитиш технологиялар” ва ҳоказолар. Кузатишлар шуни кўрсатадики олий таълим муассасаларида ишлаётган ўқитувчилар “Компьютерли ўқитиш технологиялари” дан турли машгулотларда фойдаланиб 19 келмоқдалар. Компьютерли ўқитиш технологияларининг асосий афзалликлари ва аҳамияти қуйидагилардан иборат: 1.Ушбу технология талабаларни мустақил фикрлашга ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтиради. 2.Таълим тизми учун ишлаб чиқилаётган электрон воситалардан дарс жараёнида самарали қўллай олиш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради. 3.Тингловчиларни ахборот–комуникация технологиялари воситаларига бўлган қизиқишларини орттиради. 4.Талабалар учун билим олишнинг қулайлиги ва натижавийлигини таъминлайди. 5.Талабаларда мустақил ишлаш ва изланиш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради. 6.Ўқитувчиларни хар бир машғулотга ижодий ёндошишга ундайди. 7.Таълим жараёнини сифати ва самарадорлигини ортиради. Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, электрон кўргазмали воситаларни ва машғулотлар тақдимотларини яратиш ҳамда улардан таълим–тарбия жараёнида фойдаланиш, талабаларни ўзлаштиришига катта ёрдам беради. Айниқса, физика курсини мустақил ўрганувчи талабалар билан ишлашга самарали таъсир кўрсатади, яъни шу қўлланилган электрон воситалар ва тақдимотлар DVD дискларга ёки флешкаларга ёзиб ёки талабаларни электрон почталарига юборилганда, улар қайта–қайта кўриб ўрганиш орқали ўрганилган мавзуларни чуқур ўзлаштириб оладилар. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling