1- мавзу. Биржаларнинг иқтисодий моҳияти Маъруза матни


- Мавзу. Биржа стратегиялари, битимлари ва уларнинг турлари


Download 186.78 Kb.
bet22/44
Sana13.03.2023
Hajmi186.78 Kb.
#1266305
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44
Bog'liq
маъруза матни

6- Мавзу. Биржа стратегиялари, битимлари ва уларнинг турлари
Биржа битими тушунчаси, таснифи ва тавсифи. Биржа битимларини амалга ошириш босқичлари. Биржадаги операцияларнинг моҳияти. Биржа операцияларининг турлари.
Биржа битими – биржа томонидан руйхатдан утказилган кимматли когозларга доир биржа савдосининг биржада кайд этилган натижаси бўйича тузилган олди-сотди шартномаси;
Битимни рўйхатга олиш –мазкур Қоидалар билан белгиланган тартибда битимнинг қайд этилган тартиб рақами, санаси ва қайд этилиш жойи тўғрисида махсус ҳисоб регистрига ёзув киритилган ҳолда Бош маклер томонидан олди-сотди шартномасига(репо битимлари учун – репо битими варақасига ва репо-келишувига) тегишли белгининг қўйилиши
Молиявий битим – одатда икки тарафнинг молиявий инструмент бўйича мулкий хуқуқни ўтиши ёки молиявий ҳизмат кўрсатиш тўғрисидаги иҳтиёрий келишуви бўлиб, ўзида тарафларнинг келишилган предмет (матлаб) бўйича хуқуқлари, мажбуриятлари, жавобгарликлари, ўзаро ҳисоб-китоб шартлари, бажариш муддатлари ва бошқа қўшимча шартларни ифодалйдиган юридик хужжат.
Молиявий битим предмети доирасида қуйидаги операцияларни амалга ошириш учун асос бўлиши мумкин: сотиш ва сотиб олиш, мулкка эгалик ҳуқуқини бериш, ҳизмат кўрсатиш ва ҳ.к.
Битимни қуйидаги жиҳатлар (аспектлар) нуқтаи назаридан кўриш мумкин:

  • Ташкилий-техник

  • Ижтимоий-этик.

  • Хуқуқий

  • Иқтисодий

Ташкилий-техник аспект тарафларнинг шартнома (контракт, битим) тузиш ва уни бажариш учун зарур бўлган ҳатти-ҳаракатлар тартиби ва тизимини қамрайди. Ушбу аспект доирасида юридик хужжат – шартнома (контракт, битим) шаклида тузилади. Бунда шартнома документар ёки электрон шаклларда тузилиши мумкин.
Биржа битимларининг турлари.
Биржада қуйидаги биржа битимлари амалга оширилиши мумкин:
Бевосита битимлар – қимматли қоғозлар ва шунингдек уларнинг хосилаларини сотиб олиш ва сотиш битимлари;
Репо битимлари – қайтариб сотиб олиш шарти кўзда тутилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди б
итими.
Биржа аъзолари ўртасидаги битим уни Савдо тизимида қайд этиш ва махсус ҳисоб регистрида рўйхатдан ўтказиш орқали тузилади.
Биржа битимлари биржа номидан ва ҳисобидан амалга оширилиши мумкин эмас.
Биржа аъзолари битимларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан ёки мижозларнинг топшириғи бўйича амалга оширишлари мумкин.
Топшириқ шартномаси ёки комиссия шартномаси биржа аъзолари томонидан мижозлар топшириғи бўйича битимни амалга ошириш учун асос булади.
Тузиладиган топшириқ шартномалари ва комиссия шартномаларининг муҳим шартлари мазкур Қоидаларда кўзда тутилган талабларга тўғри келиши лозим
Иқтисодий аспектда шартнома маълум иқтисодий мақсадга эришишга йўналтирилади, унинг доирасида шартнома предмети ва объекти белгиланади ҳамда ўзаро ҳисоб-китоб тартиби аниқланади.
Хуқуқий аспектда шартнома бўйича тарафлар томонидан амалга ошириладиган хуқуқ ва мажбуриятлар, низолар натижасидаги мулкий жавобгарлик белгиланади.
Ижтимоий-этик аспектда шартнома объектига нисбатан тарафларнинг ишонч даражаси аниқланади. Умуман, ижтимоий-этик аспект шартномага нисбатан жамоатчилик фикрини акс этади, шунинг учун тарафлардан шартнома тузиш ва уни бажариш чоғида маълум этик меъёр ва тартибларга риоя қилишни талаб этади.
Шартномаларда қуйидаги операциялар назарда тутилиши мумкин: биржавий, нобиржавий, улгуржи, чакана, йирик, майда, ички, ташқи, кассавий, муддатли, тўлиқ, бўлинган, мартта кўпайтирилган, оддий, мураккаб, тезкор, муддати чўзилган, узоқ муддатли, боғлиқ, бир маротабалик, қарама-қарши, тўғридан-тўғри, тескари, ёрдамчи ва ҳ.к.

Download 186.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling