1- мавзу. Биржаларнинг иқтисодий моҳияти Маъруза матни
Шартномада қуйидагилар бўлиши лозим
Download 186.78 Kb.
|
маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биржа битими
Шартномада қуйидагилар бўлиши лозим:
- шартноманинг номи, номери, санаси, тузилиш жойи; - шартнома тарафларининг номи, уни тузишга масъул шахслар ва асос; - шартнома предмети ва объекти; - иқтисодий параметрлар (объект сони, ҳажми, нарҳи ва бошқа кўрсаткичлари); - шартномани бажариш муддати, ўзаро ҳисоб-китоб шарти, муддати ва шакли; - тарафларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари, шартномани бажармаслик ёки белгиланганидек бажарилмаслиги учун жавобгарлик; Шартнома юридик тасдиқ ёки ҳулосага эга бўлиши шарт. Маълум ҳолатларда нотариал тасдиқланиши мумкин. Ўзаро шартномалар тўғридан-тўғри ёки воситачи орқали тузилиши мумкин. Биржа битими – биржа савдолари давомида биржа савдоси қатнашчиси томонидан биржа товарига нисбатан тузиладиган, биржада рўйхатга олинган шартнома (битим). Биржа битимларини расмийлаштириш ва рўйхатга олиш тартиби биржа томонидан белгиланади. Биржада тузилган, бироқ юқорида кўрсатилган жавоб бермайдиган битимлар биржа битими ҳисобланмайди. Биржа ушбу биржада биржа битим ҳисобланмаган битимлар тузган қатнашчиларга нисбатан жазо чоралари қўллашга ҳақли. Биржа битими у биржа савдоси Қоидаларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб тизилган ҳисобланади. Кўплаб биржаларда намунавий шартномалар ишлаб чиқилган, шу сабабли биржалар қабул қиладиган биржа савдоси Қоидаларида барча ҳужжат турларини расмийлаштиришда намунавий шартномалар мазмунини ҳисобга олиш тавсия этилади. Биржа битимининг мазмуни, товар номи, миқдори, нархи, товар жойлашган жойи ва ижро этиш муддатини истисно қилганда, тижорат сири ҳисобланади ва ошкор қилиш тақиқланади. Товарни етказиб бериш муддати биржа битими билан эмас, балки биржа савдоси Қоидалари томонидан белгиланади. Харидор арбитраж судига сотувчидан биржа битими бўйича товарни ўз вақтида етказиб бермаслик туфайли етказилган зарарни удириб бериш даъвоси билан мурожаат қилди. Муаммони кўриб чиқиш давомида аниқландики, даъвогарнинг талаби товарни биржа савдоси Қоидаларида белгиланган, битим амалга оширилган товар биржаси тасдиқлаган биржа битимлари бўйича етказиб бериш муддатига асосланган экан. Шу билан бирга, томонлар имзолаган биржа битимида товар етказиб беришнинг бошқа муддатлари кўзда тутилган. Бу муддатларга сотувчи томонидан риоя қилинган. Арбитраж суди товар етказиб бериш муддати муайян шартнома бўйича томонлардан бирининг ваколатларига киришини эътиборга олиб, даъвони қондиришни рад этди. Бундан ташқари, ҳисобга олиш керакки, биржа савдоси Қоидаларида тартибга солиниши лозим бўлган масалалар доирасини белгилаб берувчи товар биржаалари тўғрисидаги Қонунда бу масалалар қаторида биржа битимлари бўйича товар етказиб бериш масалалари кўриб чиқилмаган. Download 186.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling