1 – мавзу: Топонимика фанига кириш, мақсад ва вазифалар, унинг тарихи ҳамда уларнинг пайдо бўлиши. (6 соат) Режа


Romitan tumani toponimlari. (2 соат)


Download 146.08 Kb.
bet16/19
Sana06.11.2023
Hajmi146.08 Kb.
#1752439
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
ma\'ruza

Romitan tumani toponimlari. (2 соат)
Режа:

  1. Romitan tumani tug’risida umumiy ma`lumot. Tumanning hududiy chegaralari. Romitan atamasi, uning ma`nosi.

  2. Tuman arxeologiyasi. Muqaddas qadamjolar.

  3. Mirishkor, Attaron, Taranut, O`ba, Qahramon, Qalaychorbog’, Mug’oncha, Xosa, G’azberon, Decha, Chandir, Urganjiyon, Toshrabot, Chelong’u, O`zbekiston, Samosiy, Azizon, Baxtiyorchi, Qo`rg’on, Bog’isaydon, Qumrabot, Xo`ja Ubbon, Marziya, Hazortut, Bog’iturkon, Sho`rcha, Iftixor, Poyjo`y, Qoqishtuvon, Sho`robod, Navbahor, O`tabek, Sho`rcha, Qizilrabot mahalla fuqarolar yig’iniga qarashli qishloq va ularning tarixiy nomlari.

Ромитан номи аслида қаердан келиб чиққан? Ромитаннинг қадимийлиги ҳақидаги маълумотлар Абу Бакр Наршахийнинг “Бухоро тарихи” китобида келтирилади. Унда ёзилишича, “Ромитан бу катта бир кўҳандизга эга ва мустаҳкам бир қишлоқ бўлиб, Бухородан қадимийроқдир. Баъзи китобларда бу қишлоқни Бухоро деб атаганлар. Бу қишлоқ қадим вақтларда подшоҳларнинг турар жойлари бўлган, (кейинроқ эса) Бухоро шаҳри бино бўлганидан кейин подшоҳлар қиш фаслидагина бу қишлоқда турадиган бўлганлар. Бу ерлар ислом давлатига ўтгандан кейин ҳам шундай бўлиб турган. Бу қишлоқни Афросиёб бино қилган. Афросиёб ҳар вақт бу вилоятга келганида шу қишлоқдан бошқа жойда турмаган.”


Шунингдек, Наршахий ўз асарида Ромитан номининг келиб чиқиши билан боғлиқ маълумотларни ҳам бериб ўтади: “Афросиёбнинг бир қизи бўлиб, унинг доим боши оғрир экан. Ромитанга келиб туриб қолгач, унга бу ернинг ҳавоси мувофиқ келиб, дарддан халос бўлади ва бу масканга “Оромитан” – “Тан ороми” деб ном қўяди. (Кейинчалик халқ орасида бу ернинг номи “Ромитан” сифатида машҳурлашиб кетади)”.
Бундан ташқари, Ромитан - Митан қабиласи ёки митан – қўрғон, қалъа атамасидан ном олган бўлиши ҳам мумкин.
И. Магидович Бухоро воҳасида “Ромети” деган кичкина бир уруғ бўлганини айтади ва Ромитан ўша этнонимданкелиб чиққан бўлиши мумкин, деган фикрга келади.41
Академик В. Бартольднинг “Туркистоннинг суғорилиш тарихи” номли асарида Ромитаннинг қадимги даври ҳақида қуйидагича маълумотлар бор: Эронликларнинг қадимдан Зарафшон бўйларида қароргоҳлари, ҳаттоки шаҳарлари бўлган. Искандар замонида Зарафшоннинг қуйи оқимида Мароқанда шаҳридан ташқари яна бир шаҳар бўлган. Бу ҳозирги Бухороми ёки бошқа шаҳарми ҳали савол турибди. Ҳижрийнинг биринчи йилларида маҳаллий анъаналарда қатор манзилгоҳлар ўзларини Бухородан қадим, деб эълон қилдилар. Мана шундай қароргоҳлардан бири Ромитан қишлоғидир. Ромитан Рийомитан, Ромисан, Айрамисан, Чоршанбе номлари билан аталган.42
Ромитан тумани ҳудуди ва чегара ҳудудлари чўл зонаси билан чегарадош. Шу сабабли иқлими қуруқ бўлиб, кун давомида ҳаво ҳарорати кескин ўзгариб туради. Туманга чўлнинг яқинлиги ҳавонинг исиб кетишига олиб келади.
Йил давомида ўртача шамол тезлиги 3,3 м/сек.дан (сентябр ойи) 3,5 м/сек.гача (март ойи) ўзгаради.
Йилнинг ўртача шамол тезлиги 3,3 м/сек.га тенг. Кучли шамол – 27 м/сек.га тенг бўлиб, чангли бўронлар эса камдан кам бир йилда 13 марта эсади. Шамолнинг асосий эсиши шимолий йўналишда бўлади.
Йилнинг ўртача ҳаво ҳарорати +14,2 С дан иборат. Энг совуқ ой – январ (-0,0 С), энг иссиқ ой июл (+28,2 С) дир. Қишдаги энг паст абсолют ҳаво ҳарорати –25,0С, ёзда энг баланди +45,0С бўлиши мумкин.
Туманнинг йиллик булутлик даражаси 3,9 баллга, минимал кўрсаткич эса 0,6 баллга тенг. Йил давомида очиқ офтобли кунлар 131 кунни ташкил этади.
Бир йиллик ўртача ёғин миқдори 143 мм.га тенг. Туманли кунлар кам бўлади. Йил давомида 16 кундан ошмайди, бу ҳам асосан октябр-март ойларига тўғри келади.
Аҳолиси асосан ўзбеклар, руслар, украинлар, қозоқлар, тожиклар, озарбайжонлар ва бошқа айрим миллатлар ҳам яшайди. Аҳолисининг 92 фоизини ўзбеклар, 0,3 фоизини руслар, 3 фоизини қозоқлар, 4 фоизини тожиклар, 0,7 фоизини бошқа миллат вакиллари ташкил қилади. Туманда 126,9 минг киши яшайди. Шундан шаҳарда 20,3 минг киши (16%), шаҳарчада 9,5 минг киши (7,5%) ва қишлоқларда 97,1(76,5%) минг киши яшайди.
Туманда яшовчи 74,8 минг аҳоли меҳнат ёшида бўлиб, иқтисодиётдаги банд аҳоли 57,6 минг кишини ташкил этади. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш билан банд бўлганлар 5,7 минг кишини ташкил этади.
Бугунги кунда туман бўйича саноатда 2520 киши, қишлоқ хўжалигида 16631 киши, қурилишда 1622 киши, транспорт ва алоқада 1073 киши, савдо ва маиший хизматда 3364 киши, соғлиқни сақлашда 5699 киши, халқ таълимида 6785 киши ва бошқа ишларда 17020 кишининг бандлиги таъминланган. Туман бўйича қарилик ва ногиронлик нафақаси олувчилар 11825 тани ташкил этиб, шундан, 8745 киши ёши бўйича, 1901 киши ногиронлик нафақасини олади. Ўртача бир ойлик нафақа 298463 сўм.

Download 146.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling