1 – мавзу: Топонимика фанига кириш, мақсад ва вазифалар, унинг тарихи ҳамда уларнинг пайдо бўлиши. (6 соат) Режа
Qorako`l tumani toponimlari. (2 соат)
Download 146.08 Kb.
|
ma\'ruza
Qorako`l tumani toponimlari. (2 соат)
Режа: Qorako`l tumani va uning hududiy chegaralari. Qorako`l” atamasining paydo bo`lishiga sabab bo`lgan tabiiy-georafik sharoit. “Tuman hududidagi bronza va ilk o`rta asrlar yodgorliklari. Sayyot, Alikaxo`ja, Paykent, Qulonchi, Sho`rrabot, Qorako`l, Do`rman, Tojikent, Qozon, Istiqlol, Tashabbus, Yangi turmush, Jig’achi, Osiyo, Vaxim, Qoraqulonchi, Darg’ali, Shakarbek, Darg’abog’i, Ziyorat, Mallaishayx, Xo`jakon, Qorahoji, Arabxona, Qoraun, Kamolot, Mirzaqal`a, Chovli, Oqoltin, Mirob, Chandirobod, Bandboshi, Quyi Yаngibozor, Arna, Quvvacha, Yangi qal`a, eski qal`a, Zarafshon, Paxtakor, Chekirchi, Xo`jalar, Do`stlik, Tinchlik, Ketmondo`g’di mahalla fuqarolar yig’inlaridagi qishloqlar va ularning tarixiy nomlari. Ўзликни англаш ўз тарихини, ўз ўтмиш аждодларини билишдан бошланади. Шу маънода жой номларининг келиб чиқишини ўрганиш ва таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, ота-боболаримиз яшаб қелган манзил –маконларнинг номланиши билан боғлиқ бўлган тарихий шарт-шароитнинг ўзи ҳам кўп нарсани англатади. Буюк ипак йўлининг шимолий Хуросон йўналишида жойлашган Қоракўлнинг ҳам Бухоро ва Ўзбекистон ҳамда Мовароуннаҳр тарихида ўзига хос ўрни мавжуд. Унинг қандай асосларга кўра Қоракўл деб номланиши ҳам чуқур тарихий илдизларга бориб тақалади. Икки ярим минг йиллик кўҳна тарих силсиласида пайдо бўлган бу маконнинг ўзига хос ривожланиши ва тараққиёт йўли борлигидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Қоракўл номи бундан икки минг йиллар олдин пайдо бўлган. Қоракўл атамаси шу ҳудуддаги кўлнинг номи, аҳоли яшайдиган манзил-макон номи, шу ҳудудда кашф этилган қўй зотининг номи сифатида маълумдир. Зарафшон водийсига ном берган Зарафшон дарёси ўрта асрлардаги манбаларда кўпинча Қорасув номи билан машҳур бўлган. Зарафшон номи юнон манбаларида «Политимит» - «жуда ҳам мўътабар», «жуда эзгу» деб ёзилганлиги тарихий манбалардан маълум. Бизга маълумки, Зарафшон номи манбаларда ХVIII асрдан бошлаб ишлатилган (Зарафшон – олтин сочмалар). Дарёнинг қадимги туркча номи ҳам мавжуд. Юнон саёҳатчиси Василио Ватачи томонидан 1730 йилда тузилган ва Лондонда нашр этилган Ўрта Осиё харитасида Зарафшон дарёси Қорасув (Carasui) деб аталиб, унинг қуйи оқимида эса Қоракўл (Caracol) номли шаҳар қайд этилган. Демак, шу даврда Зарафшон дарёси кўпроқ Қорасув номи билан машҳур бўлган ва унинг қуйи оқимида Қоракўл номли шаҳар бўлганлиги эътироф этилмоқда. Наршахийнинг ёзишича, Бойканд шаҳри яқинида Қоракўл номидаги катта кўл мавжуд бўлиб, унинг кенглиги йигирма фарсахга тенг бўлган. Юнонистонлик олим Птолемей (эрамизнинг 170 йилида вафот этган)нинг «географиядан қўлланма» асарида берилган харитада ҳам «Харахарта» (Characharta) деган кўл белгиланган. Бу Қоракўл номининг юнонча шаклидир. Демак, Қоракўл номи эрамизнинг биринчи –иккинчи асрларида ҳам мавжуд экан. Жой номлари бўйича мутахассис профессор Ш.С.Камолиддиновнинг эътироф этишича, Қоракўлга, яъни шу номдаги кўлга қуйилувчи Зарафшон дарёси ҳам дастлаб Қорасув деб аталган. Ҳозирги вақтда ҳам Зарафшон номи дарёнинг фақат қуйи оқимига нисбатан ишлатилади, юқори ва ўрта қисмлари эса Қорадарё деб аталади. Қоракўл, Қорасув ва Қорадарё номларининг негизида туркий «қора» сўзи мавжуд. Дарёнинг Самарқанддан қуйироқда ажралиб чиқувчи ва яна унга қуйилувчи кичикроқ қисми Оқдарё деб аталади. Топонимиядан маълумки, турли хил (оқ, қизил, қора ва ҳ.к) рангларни билдирувчи номлар энг қадимги қатламларга мансуб бўлиб, қайд этилган «Қора» - «катта», «буюк», «оқ» эса «кичик», «иккинчи даражали» деган маъноларни билдирган. Қоракўл номининг келиб чиқиши хусусида ҳам турли хил ёндашув ва қарашлар мавжудким, шунга мувофиқ жой номи кўлнинг рангидан келиб чиққан, Қоракўл қўй зоти номидан келиб чиққан, қоракўли деб аталувчи этник гуруҳ номидан келиб чиққан деган фикрлар эътироф этилган. Биринчи ёндашувга кўра қадимги Бойканд шаҳри атрофида жойлашган кўлнинг рангига қараб, аниқроғи кўл сувининг рангига қараб Қоракўл дейилган. Кўл бўлганлиги, унинг ҳажми катталиги тарихий ҳақиқат, аммо кўлнинг суви қора бўлганлиги ишонарли эмас. Ҳозирги Қоракўл тумани атрофидаги ерларнинг қорамтир рангда бўлиши эса Зарафшон дарёси суви туфайли оқиб келган тузларнинг кўплиги ва шўрланиш даражасининг юқорилиги оқибатидир. Бундан ташқари, ястаниб ётган қумликлар ва қирликларнинг сариқ рангда эканлиги ҳам буни тўла тасдиқлайди. Иккинчи ёндашув ҳам унчалик ишонарли эмас. Бизгача етиб келган ёзма манбаларга кўра, қоракўл қўйи, қоракўл териси тўғрисидаги илк маълумот Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асарида учрайди. Унинг ёзишича тарихий Шарғ қишлоғи Бухоро шаҳридан тўрт фарсахлик масофада, Зарафшон дарёсининг қирғоғида жойлашган бўлиб, бу қишлоқнинг бозорида йилнинг қиш фаслида ўн кун давомида савдо – сотиқ бўлиб ўтар ва шу бозорда ёғоч, тузланган балиқ, мис, бўз ҳамда қоракўл терисидан тикилган пўстинлар сотилар эди. Бундан маълум бўладики, Қоракўл номи қоракўл терисидан анча олдинроқ мавжуд бўлган. Чунки, Арабистондан келтирилган қўйлар билан маҳаллий қўйларнинг чатиштирилишидан ҳозирги қоракўл қўйлари келиб чиққан деган фикр мавжуд. Айрим тадқиқотчилар «Қоракўл» номининг келиб чиқишини туркий тилда мавжуд бўлган «қора гул» сўзига боғлашга ҳаракат қиладилар. Асосий эътибор қўй терисидаги гулнинг қора рангли эканлигига қаратилади. Маълумки, қоракўл қўйларининг аксарияти қора рангда бўлади. Учинчи ёндашув эса туркий қабилалардан бири бўлган Жалойирнинг кичик уруғларидан саналган Қоракўли деб аталувчи уруғ номига асосланади. Тарихан Жалойир қабилалари XIII-XIVасрларда Оҳангарон ва Хўжанд атрофларида яшаган, А.Темурнинг ҳукмронлиги даврида мазкур кабилалар Зарафшон бўйларига кўчирилган. Турган гапки, бу пайтга келиб, Қоракўл номи маълум эди. Чунки, Амир Темурнинг Қоракўлда бўлганлиги ҳақида маълумот бор. Демак, Қоракўли уруғи Қоракўлга ном бермаган, аксинча унинг ўзи Қоракўли деган номни олган, яъни Жалойир қабиласининг Қоракўлдаги уруғи. Энди яна икки оғиз «Қора» сўзи тўғрисида. Туркий сулолалардан саналган қорахонийларнинг ҳукмдорлари «Қорахон», яъни «буюк хон» деб аталган. Туркий халқлардан ҳисобланган қирғизларда «қорақурт»нинг маъноси «катта бўри» (қашқир), «қорақўлжа»нинг маъноси эса, «катта, улкан тоғ эчкиси» (архар)дир. Туркманларнинг йирик қабиласи бўлган «Эрсари»нинг катта, йирик уруғининг номи ҳам «қора» деб аталган. Тоғли Қорабоғнинг маъноси ҳам «қора рангли боғ» эмас, балки катта боғдир. Ҳозирги ўзбек тилида ишлатиладиган қорамол сўзидаги «қора» - йирик, катта маъносини англатади, яъни йирик ёки катта мол демакдир (қорамоллар фақат қора рангда эмас). Юқорида зикр этилган таҳлил ва фикрлардан хулоса чиқариб айтадиган бўлсак, ҳозирги Қоракўл тумани номи, Қоракўл шаҳри номи бундан қарийб икки минг йиллар олдин пайдо бўлган ва ката кўл маъносини англатади. Download 146.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling