1 – мавзу: Топонимика фанига кириш, мақсад ва вазифалар, унинг тарихи ҳамда уларнинг пайдо бўлиши. (6 соат) Режа


Kogon tumani toponimlari. (2 соат)


Download 146.08 Kb.
bet9/19
Sana06.11.2023
Hajmi146.08 Kb.
#1752439
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
ma\'ruza

Kogon tumani toponimlari. (2 соат)
Режа:

  1. Kogon to`g’risida qisqacha tarixiy ma`lumot.

  2. Tuman hududiy chegaralari. Kogon atamasiga sharh.

  3. Tumandagi me`moriy obidalar. Niyozhoji, Beklar, Istiqbol, Nurafshon, Geofizika, Bahouddin Naqshband, Sarayon, Siyoz poyon, kabi mahalla va qishloq fuqarolar yig’iniga qarashli qishloqlar, ular to`g’risida tarixiy-toponimik, etimologik ma`lumot.

Когон тумани вилоят маркази - кадимий Бухоро шаҳрининг жанубий кисмида жойлашган булиб, у Бухоро туманининг жанубий шаркий кисмида, Навоий вилояти Қизилтепа туманининг ғарбида, Қоровулбозор туманининг шарқ томонида жойлашган. Шунингдек, Бухоро тумани, Бухоро шаҳри ҳамда Навоий вилоятининг Тудакўл сув омбори билан чегараланади. Туман шарқдан ғарбгача 38 километр, шимолдан-жанубгача эса 45 километргача чўзилган. Умумий ер майдони – 64,7 кв.км.ни ташкил этади. Когон туман маркази Когон-Қарши, Когон-Қизилтепа магистрал йўли билан боғланган. Ҳудуди - 0,5 минг кв.км. “Бухоро” аэропорти тумандан 8 км масофада, “Когон” шоҳ автобекати 10 км масофада жойлашган.


1920 йил Бухоро амирлиги эгаллангач, унинг таркибига кирувчи бекликлар тугатилади. Шу йилнинг октябрида Бухоро Халқ Совет Республикаси тузилади ва у маъмурий жиҳатдан округ, уезд ва волостларга бўлинади. Ҳозирги Когон тумани ҳудудида Баҳоуддинкент волости ташкил этилади. Унинг маркази қилиб, Янги Бухоро белгиланади.
1926 йил 29 сентябрда Ўзбекистон ҳудуди қайтадан маъмурий бирликларга бўлинади ва 7 та вилоят ҳамда 205 та туман тузилади. Ҳозирги Бухоро ва Навоий вилоятлари Зарафшон вилояти номи билан аталган бўлиб, унда 26 та туман ташкил этилади. Ўшанда Баҳоуддинкент Янги Бухоро номи билан туманлаштирилади. Янги Бухоро таркибига “Когон”, “Тутикунда”, “Ўбачўли”, “Кўлишағолон”, “Фрунзе” қишлоқ кенгашлари ва Қоровулбозор посёлкаси киритилади. 1935 йилдан Янги Бухоро Когон тумани номи билан расмийлаштирилади. 1963 йил туман тугатилиб, 1964 йилда қайта ташкил этилади. Бугунги кунда Когон туманига 9та қишлоқ фуқаролар йиғини, 12 та маҳалла фуқаролар йиғини ва 158 та қишлоқ ҳамда қўрғонлар киради.
1993 йилда туман ҳудудида Янги Ҳаёт, Сараён, Нурафшон, Ниёзҳожи, Баҳоуддин Нақшбанд, Беклар, Когон, Хўжа-Якшаба, Сиёз-поён қишлоқ фуқаролар йиғини, 2002 йилда Кончилар, Туткунда маҳалла фуқаролар йиғинлари, 2003 йилда Наврўз, Сухор, Ўбачўли, Тунироқ, Сорғун маҳалла фуқаролар йиғинлари, 2005 йилда Истиқлол, Мустақиллик, Ҳукуматобод маҳалла фуқаролар йиғинлари, 2006 йилда Ўртачўл, 2007 йилда Чолоки маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкил этилади.
“Янги Ҳаёт” қишлоқ фуқаролар йиғинига Чоробод, Қаллиқон, Қизил олма, Шехонча, Кўлтўри, Туркман ўғли, Қайроққон қишлоқлари; “Сараён” қишлоқ фуқаролар йиғинига Сараён, Ўрмонзор, Кўчатзор, Пари қишлоқлари; “Нурафшон” қишлоқ фуқаролар йиғинига Чуқуркўл, Қуйи хоми, Юқори Чўкати қишлоқлари; “Ниёзҳожи” қишлоқ фуқаролар йиғинига Ниёзҳожи, Ганчкаш, Куржан, Талча, Ғончи, Вадан, Чанбарон қишлоқлари; “Баҳоуддин Нақшбанд” қишлоқ фуқаролар йиғинига Сарижўймозор, Пўлатчи, Киракашхона, Кўполон, Сарибозор, Лабижўй, Рўйибозор, Янги йўл, Усмонобод, Катта Работипоён, Чорчинор, Боғиболо, Қозоқ овул қишлоқлари;
“Беклар” қишлоқ фуқаролар йиғинига Катта мачит, Хўжафайз, Жинжак, Юқори Хоми, Қуйи Хоми, Чопиқ, Янги Чопиқ қишлоқлари; “Когон” қишлоқ фуқаролар йиғинига Маллапўшт, Ҳофизлар, Навбаҳор, Арабхона, Уйрот, Қўтрабод, Гулобод қишлоқлари; Хўжа-Якшаба қишлоқ фуқаролар йиғинига Найманча, Ўртакент, Хўжа-Якшаба, Хўжа Шайхлар, Боқимирзо, Хўжаларкент, Яғлов, Хўжа Сариоппоқ, Юқори Хонзи, Қуйи Хонзи, Водикчи қишлоқлари; Сиёз-поён қишлоқ фуқаролар йиғинига Сиёзпоён, Сиёзболо, Жонистон, Ўзбакон, Чорхона, Дедароз, Дегрез қишлоқлари киради.
“Кончилар” маҳалла фуқаролар йиғинига Н. Ҳожибоев, Ҳ. Абдуллаев, Наврўз, Геологлар, Бирлик, Тинчлик, Қурувчилар, Зарафшон, Бўстон, Навбаҳор, Мустақиллик, Кончилар, Сарибозор, Нурафшон, Саидобод, Дехчаобод, Тошбоға аҳоли пунктлари; Туткунда маҳалла фуқаролар йиғинига Туткунда, Жомард, Шехон, Каптархона қишлоқлари; “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинига Жарқўрғон, Фаравон, Оқчамамат, Даштобод, Хушкоб қишлоқлари ва Маданият қўрғони; “Сухор” маҳалла фуқаролар йиғинига Тинчлик, Ўзбекистон, Юсуф Муҳаммад, Сухор, Т. Зойир, Истиқлол, Саййид Амир Кулол, Дўстлик, Буюк Турон, Янги Ҳаёт аҳоли пунктлари; “Ўбачўли” маҳалла фуқаролар йиғинига Қаршилик, Кичик Қаллуқ, Буйрак, Обод Қипчоқ, Мевазор аҳоли пунктлари; “Тунироқ” маҳалла фуқаролар йиғинига Элобод, Хавзактепа, Тунироқ, Нишопур, Пераста, Галажуй қишлоқлари; “Сорғун” маҳалла фуқаролар йиғинига Оқ олтин, Катта Орғун, Парти, Сурхиён, Ойнасоз, Сорғун, Сўғдиёна, Асалхўжа қишлоқлари; “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинига Брешим, Дехмирзаён, Шўрабод, Юқори Қатонғи, Қуйи Қатонғи, Қашкондиёр, Хонсарой, Айрончипоён, Янгиобод қишлоқлари; “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинига Кўрак, Миёнкўл, Эшматлар, Жалойир, Аллаберди, Наврўз, Қизилгул қишлоқлари; “Ҳукуматобод” маҳалла фуқаролар йиғинига Ҳукуматобод, Батош, Илкболон, Сабиён, Юқори Қўнғирот, Чорбоғкент қишлоқлари; “Ўртачўл” маҳалла фуқаролар йиғинига Ўртачўл, Жанафар қишлоқлари; “Чолоки” маҳалла фуқаролар йиғинига Чолоки, Қасриорифон, Қалликон қишлоқлари киради.
Когон номи аслида қаердан келиб чиққан?
Шарқ ва Ғарбни боғлаб турувчи Буюк ипак йўлининг шимолий қисми Ўрта Осиё ҳудудидан ўтган. Бу савдо йўлининг бир шахобчаси Бухоро-Қарши йўли бўлиб, бу йўналишда Хўжа Муборак, Қақир, Бўзачи, Қоровул, Моможурғот, Коҳкон номли аҳоли қўрғонлари жойлашган. Бухоро амирлигини шарқий вилоятлар, шунингдек, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон каби мамлакатлар билан боғлаган ипак йўлининг шарқий тармоғи Коҳкон қишлоғидан ўтган. Қўшбўзачи, Қақир, Бузург, Қоровулбозор, Коҳкон каби ҳудудларда Афғонистон, Ҳиндистон давлатлари ва Бухоро амирлигининг Қарши, Китоб, Шаҳрисабз, Чироқчи, Яккабоғ, Ғузор, Бойсун, Денов, Ҳисор, Кўлоб бекликларига борадиган ва у томондан Бухорога келувчи карвонни ҳимоя қилиб турувчи махсус қоровуллик постлари бўлган. Бу постлар орасида Коҳкон қўрғонидаги қоровуллик пости Бухорога киришдаги сўнгги манзил ҳисобланган. Шунинг учун савдо карвонлари ва элчилар гуруҳи Коҳкон қўрғонида турган. Уларнинг вакили Бухоро шаҳрига бориб, жой масаласини ҳал қилганларидан сўнг, савдо карвонини ёки асосий гуруҳни шаҳарга олиб кирганлар. Баъзи савдо карвонлари Коҳкон қўрғонида туриб, Бухоро шаҳрига этиб молларини сотганлар.
Бухоро давлат университетитида узоқ йиллар давомида фаолият юритган филология фанлари номзоди Саид Алиев маълумотига кўра, “Когон” сўзи Каҳкон сўзининг бузиб талаффуз этилиши натижасида келиб чиққан. “Каҳ кон” – форсча, “сомон кони” маъносини англатиб, ушбу қишлоқ 12-13 асрларда мавжуд бўлган. Аҳолиси зироаткорлик билан шуғулланиб, ғалла маҳсулотлари етиштирган. Бухоро бозорларида бу қишлоқ аҳолиси томонидан сотилган буғдой ва сомон харидоргир бўлган. Шунинг учун қишлоққа Каҳкон деб ном берилган. 1888 йилдан бошлаб, Россиядан кўчириб келтирилган аҳоли Коҳкон қўрғонида жойлаштирилади. Рус алифбосида “Ҳ” ҳарфи бўлмаганлиги сабабли русийзабон аҳоли Коҳкон сўзини “Какон” тарзида талаффуз қилади. Натижада қишлоқ номи Какон, Когон тарзида айтила бошланади.
Айрим маълумотларга кўра, “Когон” сўзи мўғиллар даврида вужудга келган. Бу ном мўғил тилидаги “Ҳоқон” сўзининг ўзгарган шаклидир.
Тарихчи А. Жумаев маълумот беришича, “кокон” ўзбек уруғларидан бирининг номланиши бўлиб, “Когон” бу сўзнинг нотўғри талаффуз этилиши натижасида келиб чиққан. Бу маълумотни таҳлил қиладиган бўлсак, ҳозирги Когон туманидаги кўплаб қишлоқлари ўзбек уруғларининг номлари билан аталганининг гувоҳи бўламиз. Обод Қипчоқ, Батош, Сарой қишлоқлари шулар жумласидандир.
Яна бир манбада Когон номи Кордон сўзидан келиб чиққан дейилади. Агар бу маълумотни таҳлил этадиган бўлсак, бу ҳудудда темирчилик, бешикчилик, кулолсозлик, ойнасозлик, ўроқчилик, пичоқчилик, эгарчилик, матоларга нақш босиш каби каби ҳунарлар билан машғул бўлган кишилар яшагани ва қишлоқлар номи шу ҳунар номи билан аталганини гувоҳи бўламиз. Дегрез, Ойнасоз, Ганчкаш, Қурувчилар, Кончилар, Пўлатчи қишлоқлари шулар жумласидандир.


Download 146.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling