1 – мавзу: Топонимика фанига кириш, мақсад ва вазифалар, унинг тарихи ҳамда уларнинг пайдо бўлиши. (6 соат) Режа


–мавзу: Бухоро тумани топонимлари. (4 соат)


Download 146.08 Kb.
bet7/19
Sana06.11.2023
Hajmi146.08 Kb.
#1752439
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
ma\'ruza

3–мавзу: Бухоро тумани топонимлари. (4 соат)
Режа:

  1. Туман тўғрисида умумий, қисқа маълумот.

  2. Туманнинг ташкил топиши, ҳудудий чегаралари.

  3. Тарихий номлар Кўчкумар, Қавола Маҳмуд, Сўфикоргар Боғикалон, Қўшходим, Янгитурмуш. маҳалла ва қишлоқ фуқаро йиғинларига қарашли қишлоқлар, этнотопонимлар ва улар тўғрисида тарихий-топонимик маълумотлар.

Кўҳна Шарқ гавҳари, маънавият илдизи минг йилларга туташ муқаддас шаҳар – Бухоройи шарифнинг қутлуғ остонаси саналмиш Бухоро тумани, унинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Қувончлиси шундаки, Бухоройи шарифда неки мавжуд бўлса, Бухоро туманига ҳам дахлдордир. Зеро, Бухоро шаҳри шу туманнинг “юраги”да яшайди. Туманнинг барча қишлоқлари шаҳар атрофида жойлашган. Тумандан ўтган ҳамма йўллар Бухоро шаҳрига бориб туташади.


ХХ асрнинг бошида Бухоро тумани ҳудудида 515 та катта-кичик қишлоқ мавжуд эди. Йиллар давомида уларнинг кўплари катта қишлоқларга бирлашиб кетди. Айни пайтда 166 та замонавий лойиҳадаги қишлоқ ва Галаосиё шаҳрида жами 126 мингдан зиёд истиқомат қилмоқда.
Бухоро тумани 1926 йил 16 декабрда тузилган. Бухоро туманини Бухоро шаҳрисиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки дастлаб туманнинг маъмурий идоралари Эски Бухородаги Лабиҳовуз ғарбида – ҳозир Бухоро давлат санъат музейи фаолият кўрсатаётган бинода жойлаштирилган. Вилоят давлат архивининг 26-фондида сақланаётган ҳужжатда қайд қилинишича, туман кенгаши ижроия қўмитаси 1928 йил 27 июнда Бухоро тумани марказини Бухоро шаҳридан Галаосиёга кўчириш ва бунинг учун алоҳида маъмурий бино қуриш, уни қўшимча ашёлар билан жиҳозлаш тўғрисида махсус қарор қабул қилган. Шу қарорга мувофиқ Галаосиёда маъмурий бинолар қурилган, ободончилик ишларига катта эътибор берилган.
Бухоро тумани ҳудудида ҳозирги Вобкент туманидаги Харгўш, Хайрободча, Имомқозихон қишлоқларидан бошлаб Зарафшон дарёсининг шарқий соҳилларидаги Жондор туманининг Яккатут ҳамда Когон туманининг Ширбудун, Тутикунда қишлоқларигача киритилди. Эски Бухоро ҳам унинг тасарруфида эди.
Туман ташкил этилганда ер майдони 6,84 минг квадрат километр, аҳолиси 76 минг кишидан иборат бўлган. Туманда 1143 та шахсий, 16 та давлат ва 14 та ширкат дўконлари, 8 та янги ва 12 та эски услубдаги мактаб, битта амбулатория, 18 та тегирмон аҳоли хизматида бўлди. Яккатут, Бухоро темирйўл станцияси, Харгўш, Галаосиё, Бухоро шаҳри бозорлари савдо – сотиқнинг асосий марказлари эди.
Турли сабабларга кўра, туман номи ва унинг маркази вақти-вақти билан ўзгариб турди. 1935–1939 йилларда туман Бухоро шаҳрига қўшилди. У шаҳар ҳузуридаги туман ҳисобланди. 1935 йилда Жондор тумани ташкил этилиши муносабати билан собиқ “Маданият”, “Чор бакр” ширкат хўжаликларидан ғарб томондан барча хўжаликлар Яккатутгача ва Ромитан туманидаги анча майдонлар янги туманга олиб берилди.
1939–1944 йилларда эса Бухоро тумани Бухоро шаҳридан ажратилиб, унинг маркази – Отбозорга кўчирилди. Бухоро шаҳрининг шимолида хўжалик ҳисобидаги бош автобекатга яқин жойда Отбозор қишлоқ шўроси ижроия кенгаши тузилди. 1944–1948 йилларда туман маркази яна Галаосиё қишлоғи этиб белгиланди.
1948–1952 йилларда эса Бухоро туман маркази яна Бухоро шаҳри этиб белгиланди. Маъмурий идоралар Бухоро шаҳридаги вилоят халқ таълими бошқармаси ўрнидаги эски бинога жойлашди. Бу даврда у билан деярли ёнма–ён ҳозирги Бухоро маданият касб–ҳунар коллежи биносида вилоят партия ва ижроия қўмиталари фаолият кўрсатишарди.
1952–1959 йилларда Бухоро тумани ҳудуди икки қисмга бўлинди. Бири Бухоро, иккинчиси Галаосиё тумани деб номланди. 1959 йилда ҳар иккала туман қўшилиб, ягона Бухоро тумани вужудга келди. 1962–1966 йилларда Жондор тумани иккига бўлиниб, бир қисми Бухоро туманига берилди. 1975 йилда тумандаги Харгўш, Хайрободча, Имомқозихон қишлоқ фуқаролар йиғинлари Вобкент тумани ҳисобига ўтказилди.
Бухоро туманининг ҳудудий – маъмурий қиёфаси, аҳоли сони ўзгариб борган. 1934 йилда туман ҳудуди 2327 квадрат километр, аҳолиси 36,100 кишини ташкил этган. 1975 йилда туман территорияси 3,23 минг километр, аҳолиси 54 минг киши, шу жумладан, шаҳар аҳолиси 5 минг, қишлоқ аҳолиси 49 минг.
1996 йилда туманнинг умумий ер майдони 1,32 минг квадрат километр, аҳолиси 101 минг киши. Кўриниб турибдики, 1996 йилда 1934 йилдагига нисбатан аҳоли сони уч бараварга кўпайган.
2001 йилги маълумотга кўра, аҳолиси 109 минг киши. Бухоро туманида Галаосиё шаҳри ва 14 та қишлоқ фуқаролар йиғини мавжуд. Булар Боғикалон, Истиқбол, Кўчкўмар, Лоша, Работиқалмоқ, Соҳибкор, Сўфикоргар, Шергирон, Юринболо, Янги турмуш, Қаволамаҳмуд, Кунжиқалъа, Саховат, Шухонча қишлоқ фуқаролар йиғинларидир.
Туман ҳудудидан Шоҳруд канали ва Аму–Бухоро машина каналининг шимолий-ғарбий тармоғи ўтади. Туман ерларининг анча қисми шўрланган. Ер шўрини камайтириш ишлари олиб борилмоқда. Шўр, шўрхок, шўртоб, гилли, қумли, қумоқ тупроқлари тарқалган. Туманда асосий тармоқлар пахтачилик, чорвачилик, ипакчилик, сабзавотчилик ва ҳунармандчилик ҳисобланади. Туманда саноат ҳам кенг ривожланиб бораяпти, қўшма корхоналар кўпаймоқда. “Тошкент - Коттон”, “Бухоро уруғчилик компанияси” қўшма корхоналари шулар жумласидандир.
“Галаосиё” шаҳри туман маркази ҳисобланади. Илгари Зарафшон дарёсининг қуйи тармоқлари – Кангав, Жўйзар, Варвадун ариқларида сув доимо тўлиб оққан. Аждодларимиз кучи, ақлу идроки билан кўпдан-кўп тегирмонлар шу ариқларнинг устида қурилган. “Галаосиё” номи ҳам шундан келиб чиқиб, қўйилганлиги ўз – ўзидан равшан. “Гала” – “бир тўп”, “осиё” – “тегирмон” маъносини англатади. “Ғаллаосиё”, яъни “Ғалла тегирмони” деган фикрлар ҳам учрайди. Йўқ, бу мантиққа тўғри келмайди. Биринчи далил асослидир. Бу ерда тегирмонлар кўплигидан шу ном қўйилганини кексаларимиз давраларда кўп йиллардан буён такрорлаб келишади.
Маълумотларга кўра, ўтган асрнинг 20 – йилларига қадар Галаосиёда 14 та тегирмон ишлатилган. Сув кам бўлган йилларда фақат “Осиёи жари” номи билан юритилган тегирмонда қишлоқда яшаётган 19 та оила ўз ғаллаларини ун қилиб олганлар.
ХХ асрнинг 20-йилларида Бухорода бўлиб ўтган “инқилоб”, аниқроғи, “қизил”лар ҳужуми даврида тегирмонлардан ўнтаси вайрон этилган, ёқиб юборилган. 1927 йилда туман бўйича тегирмонлар сони рўйхатга олинганда, Галаосиё қишлоғида улардан атиги тўрттаси қолганлиги қайд этилган.
Кейинги 80 йил давомида Галаосиёнинг қиёфаси тубдан ўзгариб, туман маркази сифатида қурилиш ва ободончилик ишлари кенгайиб борди. Галаосиё 1975 йилда посёлка, 1981 йил августида туманга бўйсунувчи шаҳар мақомига эга бўлди. Галаосиё шаҳри йил сайин янги иморатлар ҳисобига бойиб бормоқда. Ўнлаб ташкилот, корхона, муассаса бинолари қурилди. 1980 йилда туманнинг бошқарув муассасалари ва бир қисм ташкилотлар ҳозир фаолият кўрсатаётган туман ҳокимлиги биносига кўчирилди. Атрофда банк ва қишлоқ хўжалик бошқармаси, тиббиёт муассасалари бунёд қилинди. Галаосиё деҳқон бозори ташкил этилди. Мактаблар сони учтага етказилди. Мустақиллик йилларида Галаосиё педагогика коллежи, қурилиш ва транспорт касб – ҳунар коллежи, қишлоқ хўжалик касб – ҳунар коллежи бунёд этилди.
Галаосиё шаҳри йил сайин кенгайиб, аҳоли сони кўпайиб бормоқда. Агар 1920 йилда бу ерда 19та оила яшаган бўлса, бугунги кунга келиб 116 мингга яқин киши истиқомат қилаяпти.
Бухоройи шариф атрофида бир қатор тарихий обидалар Бухоро тумани ҳудудида жойлашганлиги ва улар мустақиллик йилларида кўнгилдагидай таъмирланиб, ҳақиқий зиёратгоҳга айлантирилганлиги диққатга сазовордир. Бу ўринда қадимий Чор бакр тарихий мажмуасини эслашнинг ўзи кифоя.
Чор бакр – қадимий қишлоқ. Бухоролик буюк тарихчи Муҳаммад Наршахийнинг “Бухоро тарихи” китобида қадимий қишлоқлар ҳақида бир қанча маълумотлар берилган. Нур, Тавоис, Харқонруд, Вардона, Таровча, Сафна, Исфани, Зандана, Ромитан, Варахша, Баркат, Афшона, Бойкант, Фароб ва бошқалар қатори Шири Кишвар даврида бунёд этилган Бухоро Шаҳристони, Мамостиқ, Сақматин, сўнгра Искажкат, Шарғ қишлоқлари шулар жумласидандир.
Чор” – тожик тилидаги “Чаҳор” сўзининг бузилган, қисқартирилган кўринишидир. Чор бакр – тўрт бакр маъносини англатади.
Сақматин, кейинчалик Сумитан ва ундан сўнг Чор бакр номини олган манзил – макон энг қадимий қишлоқлардан биридир. Бу ҳақда улуғ олиму шоирлар китобларида берилган маълумотларнинг адоғи йўқ. Чор бакр қишлоғи VI аср охирида бунёд этилган. Буни тарихий китоблардаги маълумотлар исботлаб турибди. “Бухоро тарихи” китобининг 1991 йилда чиққан нашри 11-бетида: “VI аср ўрталарида турк қабилалари бошлиқларидан бири Шири Кишвар Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида Паркент шаҳрини асосий шаҳар қилиб белгилаб, Бухорода ўзининг қароргоҳини ташкил қилган. Шири Кишвар Бухоро Шаҳристонини қурда ҳамда Мамостиқ, Сақматин, Сумитан ва Фароб қишлоқларини бино қилди”. Яна шу жойнинг ўзидан бу бунёдкорликни Бухохудотлар давом эттиргани қайд этилган. Китобдан “Сақматин, кейинроқ Сумитан деб аталган бу қишлоқ Шоҳруд каналининг бўйида, Бухоро ёнида жойлашган. Ҳозир эса Чор бакр деб аталади”, каби фикрларни ўқиймиз. Бу Бухоройи шарифнинг қоқ ўртасидаги машҳур Шоҳруд ариғи бевосита Сумитан, яъни Чор бакр қишлоғидан ўтганидан далолатдир.
Бу каби маълумотларни янада батафсилроқ ХVI асрда яшаган бухоролик машҳур шоир ва муаррих Ҳофиз Таниш Бухорийнинг “Шарафномайи шоҳий” (“Абдулланома”) китобидан ўқиб, Чор бакр қадимийлигига, қолаверса, муқаддаслигига иймон келтиришимиз шубҳасиздир. Чунки, Чор бакрлар ўз насл – насабини ислом дини мавқеини оламга ёйган чориёрлар – Абу Бакр, Умар, Усмон, Алига ва Муҳаммад алайҳи васалламга боғлаганлар. Сомонийлар даврида яшаган бу улуғ зотлар – Абу Бакр Саъд, Абу Бакр Аҳмад, Абу Бакр Фазл ва Абу Бакр Ҳомид ибн Муҳаммад шайх, зоҳид, имом, олим сифатида Шарқ мамлакатларида танилганлар.
Академик Бўрибой Аҳмедов қаламига мансуб “Тарихдан сабоқлар” китобида Абу Бакрларнинг кейинги авлодлари – Жўйбор хожалари ҳақида кенг маълумот берилган. Бу масканда Абдуллохон даврида катта масжиду мадрасалар қурилди. Қанчадан-қанча олиму уламолар, шоиру шуаролар шу маскандан етишиб чиқдилар.
Чор бакр тарихий обидаси шўролар даврида оёқ ости қилинди, вайронага айлантирилди. Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ бу муқаддас сарзаминнинг тарихи ўрганила бошланди. У ҳақда қатор китоблар эълон қилинди. Шу билан бирга тарихий обидани қайта таъмирлашга, аввалгидай кўркамлаштиришга ҳаракат қилинди. Бу хайрли ва савобли саъй-ҳаракатлар зое кетгани йўқ. Бугунги кунда мазкур обида Бухоройи шарифдаги бошқа тарихий маъволар қатори зиёратгоҳга айлантирилган. Унинг қадимийлиги ва муқаддаслигини билган олимлар, тадқиқотчилар бу ерга тез – тез ташриф буюрмоқдалар.
Чор бакр тарихини ўрганаётган олимлар шу нарсага амин бўлдиларки, Бухоронинг буюк фарзандларидан бири – Баҳоуддин Нақшбанд Чор бакр ва уларнинг кейинги авлодларига қалбан, руҳан ва маънан яқин бўлган. Дастлаб Баҳоуддин Нақшбанд ўзларидан олдин ўтган пирлар қатори Чор бакрларнинг зиёратгоҳида тез-тез келиб кетган бўлсалар, сўнгра Жўйбор хожалари деб ном олган ва барча амирлар, хонлар даврида катта мол-мулкка эга бўлган шайхлар, зоҳидлар, олимлар, шоирлар Баҳоуддин Нақшбандни ўз пирлари деб билганлар ва оламаро Нақшбандия тариқатининг кенг ёйилиши учун тарғиботни кучайтирганлар.
Чор бакр, яъни чаҳор – тўрт бакр ана шундай буюк зотлар пойи қадами теккан қадимий қишлоқдир.
Чор бакрга яқин Моҳитобон қишлоғи бор. Бу қишлоқ тарихи ибтидоси милоддан аввалги II – I асрларга бориб тақалади. Демак, у Сақматин, яъни Чор бакрдан ҳам қадимийроқдир. Зеро, буни 1984 йилда канал ўтказиш баҳонасида қишлоқ яқинидаги Моҳитобон тепалигининг тупроғи ётқизилганда, Ўзбекистон Фанлар Академияси археология институти ходимлари ва Бухоро Давлат университети ўқитувчи–ю талабалари топган тарихий ашёлар ҳам тасдиқлаб турибди.
Моҳитобон – жамолини кўз – кўз этувчи, жилваланувчи нурафшон ой маъносига эга. Кўпинча бу сўз гўзал маъшуқага ошиқлар ва шоирлар томонидан ишлатилади. Бироқ қадим – қадимда оташпараст мажусийлар оловдан ташқари қуёш, ой, юлдузларга сиғиниб, ибодатхоналар қурган, аёл авлиёларни Моҳитобон, Биби Моҳрўй деб таърифлаганлар, уларни тавоф этганлар. “Бу тепаликдаги муқаддас деб аталган Моҳитобон қабрини очганда, - деб ёзади тарихчи олим Нарзулла Йўлдошев, - сопол идишларнинг синиқлари чиқди. Уларнинг кўпчилиги милоддан аввалги II – I асрларда исломиятгача оид моддий ёдгорлик бўлиб ҳисобланади”.
Демак, бу сопол идишлар Искандар Зулқарнай босқинидан бирмунча кейин – Ўрта Осиёда илк қулдорлик жамияти пайдо бўлган Юнон – Бақтрия давлати даврига тааллуқлидир. Орадан XXII – XXIII аср ўтган. Балки Моҳитобон қишлоғи бундан ҳам қадимийроқдир.
Тумандаги қадимий қишлоқлардан бири Қаволадир. Қадимий аммо, янги марказий қўрғонга айлантирилган Қавола қишлоғининг тўла номи – Қавола Маҳмуд. Боболарнинг нақл қилишларича, бу ерда дастлаб Маҳмуд деган киши қабиласи билан яшаган. Қишлоқнинг асл номи тожик тилида Қабилайи Маҳмуд. Орадан йиллар, асрлар ўтиши билан уни осонгина қилиб Қавола Маҳмуд деб айтишга ўрганиб қолганлар.
Қишлоқ қадимдан катта ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаёт маркази ҳисобланган. Буюк Ипак йўлининг бир тармоғи шу қишлоқдан ўтгани учун бу ерда катта бозор ташкил этилган. Савдо – сотиқ авж олган. Баланд, ҳашаматли масжид қурилган. Улар яқинида муллаваччалар сабоқ олиши, яшаши учун ҳужралар; йўловчилар дам олиши ёки тунаб қолиши учун махсус бинолар қурилган. Катта ҳовуз бунёд этилган. Узоқдан чарчаб келганлар масжид ёнидаги таҳоратхонада таҳорат қилиб, намоз ўқишган ва яна йўлга тушганлар. Ўтган асрнинг 40–50 йилларигача қишлоқнинг асл номини билмаганлар уни Масжиди баланд деб атаганлар.
Қишлоқнинг мавқеи баландлигини белгиловчи далил ҳам бор. Академик Иброҳим Мўминов таҳрири остида 1976 йилда “Фан” нашриётидан чиққан “История Бухары” (“Бухоро тарихи”) китобида шаҳодат берилишича, XVI асрда, яъни Убайдуллохон ҳукмронлиги даврида қурилган, кейинчалик бир неча марта қайта қурилиб мустаҳкамланган Бухоро шаҳри атрофидаги қалъа деворларида 11 та дарвоза бор эди. Бу дарвозаларнинг биттасига Қавола Маҳмуд деб ном берилган.
1972 йилда чиққан “Ўзбек Совет Энциклопедияси”нинг II томида Аҳмад Дониш чизган Бухоро шаҳри дарвозаларидан бирига Қавола Маҳмуд номи берилгани қайд этилган.
Қишлоқ ғарбида пасту баланд қўш катта йўл ўтган асрнинг 60– йиллари охири, 70–йилларнинг бошигача бор эди. Сўнгра уларни кўмиб, текислаб, бир қисмини пахта майдонларига қўшиб юборишди.
Бу қўш йўлдан қадимда карвонлар ғарбга қараб юрса, Қорабобо, Дўлана, Шехонча қишлоқлари орқали ўтиб, Бухоро шаҳрига кирган. Шимолга қараб юрса, Муғилон, Сўфикоргар, Нўфор (ҳозир бу қишлоқ йўқ) орқали Зарафшон дарёсига – Чориқулбой кўпригига етиб, сўнгра Лақлақа, Қўрғон – Ромитан, Хўжапешкў, Зандани, Кўкчи, Шаҳрихон, Варахшадан Қизилқумга, сўнгра Хива–ю Урганчдан ўтиб, Амударё соҳилларига чиққан.
Дарвоқе, Кўкчи ва Зандани қишлоқлари ёнида “Шаҳрихон” деган кичик шаҳар бўлган. Шаҳар чеккасида ранг – бўёқ тайёрлайдиган махсус устахона фаолият кўрсатган. Шу теварак – атрофда яшаган кишилар мазкур устахонада ишлаган, ранг – бўёқ ишлаб чиқарган. Бир неча йил олдин бир гуруҳ археологлар келиб, шу ерда қазиш ишларини амалга оширдилар.Улар Санкт-Петербургдан эдилар. Санкт-Петербургдаги қадимий бинолардан бирини безашда ишлатилган бўёқ Бухоро мадрасаларида ишлатилган бўёқ билан бир хил чиқиб қолибди. Бу бўёқ Кўкчида тайёрланган экан.
Шаҳрихон, Кўкчи ва Занданида тайёрланган ранг – бўёқлар, турли хил кулолчилик буюмлари, бўз, қалами, олача, банорас каби “занданича” матоҳлар, қўй ва йирик шохли моллар терилари, кунжут, зиғир, чигит, қовун, каноп уруғларидан олинган жувоз мойи, тўқилган жойнамоз – гиламчалар, босилган намат (кигиз)лар Қавола Маҳмуд бозорига келтириб сотилган ва улар Бухоро шаҳри шимолидаги қишлоқларга тарқалиб кетган, аҳолининг ҳунармандчилик, деҳқончилик билан шуғулланишига ижобий таъсир кўрсатган. Шу йўл орқали олиб ўтилган маҳсулотлар Бухоро бозорларини тўлдириб, бу ердан Эрон, Афғон, Чин, Ҳинд, Рум, Фаранг ва Сақлаб (рус) мамлакатларига тарқалган.
Қавола Маҳмуд қишлоғи кўп йиллар собиқ “Ўрта Осиё” ширкат хўжалигининг маркази бўлиб келди. 1925 йилда ташкил этилган қишлоқ фуқаролар йиғини ҳали ҳам шу ном билан аталади. Кўчкўмар, Сўфикоргар қишлоқ фуқаролар йиғинлари 1995 йилда ташкил этилганига қадар унинг тасарруфида эди.
Қавола Маҳмуд қишлоғи йил сайин кенгайиб, ободонлашиб бомоқда. Бу ерда 4 – ўрта умумтаълим мактаби, қишлоқ фуқаролар йиғини, тиббиёт, савдо, почта–алоқа тармоқлари бинолари жойлашган. Айни пайтда қишлоқда мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда.
“Янги турмуш” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида Чармгар қишлоғи бор. Ҳозир у илгариги номи “Уста Чармгар” номи билан юритилмоқда. Ушбу қишлоқ Чорраҳа, Деҳисўхта, Бешариқ қишлоқлари билан қўшилиб, анча йириклашган. Агар ўтган асрнинг 20 – 30 йилларида қишлоқда 10 – 20 оила бўлиб, унда 80 – 85 киши истиқомат қилган бўлса, айни чоқда 61 хонадонда 287 фуқаро истиқомат қилмоқда. Тўрттала қишлоқда эса 583 оилада 2879 киши яшамоқда.
Қишлоқлар номининг келиб чиқишини қариялар яхши билишади. Жумладан, қишлоқдаги 10 – мактабда узоқ йиллар тарих фани ўқитувчиси бўлиб ишлаган Гурбонгелди Жумагелдиевнинг таъкидлашича, Уста Чармгар қишлоғи ён томонида катта тепалик (ҳозир қабристон) мавжуд бўлган. Ана шу тепалик атрофи юлғунзор, пахтазор, қамишзорлардан иборат бўлиб, аҳоли ўз чорва молларини боқишган. Ўша даврда қишлоқда икки – уч ҳовлига эга усталар ҳам яшаб, улар тепалик ён бағрида ўчоқлар қазиб, 30 тача катта қозонга қора мол, эчки ва бошқа териларни солиб, қопқоқ ўрнида ҳўл хашак ёпиб, буғ чиқмаслиги учун қалин лойсувоқ қилиб, қозонларини қайнатганлар. Бир ҳафта ўтгач, қозонлар оғзи очилиб, жуни тўкилган терилар олинган ва қайта ишлов берилиб, тайёр чармлар бухоролик этикдўз ва маҳсидўзларга сотилган. Шундан келиб чиқиб, қишлоқ номи Уста Чармгар деб юритила бошланган. Айни чоқда қишлоқда 5 та фермер хўжалиги ишлаб турибди. Қўшни қишлоқлар билан бирга ҳудудда 37 та фермер, иккита ғишт заводи, ўрта мактаб, иқтисодиёт коллежи, сутни қайта ишловчи минизавод, ўнлаб савдо, тиббий шахобчалар аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Қадимий Кобдин қишлоғининг тўла номи илгари “Хўжа кони дин” деб юиритилган. Аҳолининг кўпчилиги хўжалар бўлганлиги сабабли ўша даврда у Хўжа Конидин қишлоғи номини олган. Кейинчалик аҳолининг кўпайиши сабабли тепалик атрофида кичик-кичик қишлоқчалар пайдо бўла бошлаган ва тепаликда яшашнинг зарурияти қолмаган. Хўжа Конидин деб номланган қишлоқ тарқалиб кетган. Кейинчалик яна аҳоли бирлашиб, Хўжа Конидин қишлоғи номи ўзгартирилиб, хўжа сўзи ишлатилмай, Кони дин эмас, балки Кобдин деб номланган.
Кобдин сўзи тепалик атрофидаги қишлоқларга ҳам берилган. Масалан, шимол томондагисига Юқори Кобдин, жанубдагисига Қуйи Кобдин, шарқ томонидагисига эса Фаракти Кобдин номлари берилган.
Фаракти Кобдин қишлоғининг шарқ томонидан Шоҳруд канали оқиб ўтади. Бу канал Бухоро аҳолисини сув билан таъминлаш мақсадида Зарафшон дарёсидан қазиб келинган. Мазкур канал Бухоро амирининг буйруғи билан қазилганлиги боис Шоҳруд деб номланган. Фаракти Кобдин йўлидаги канални кесиб ўтган кўприк Бухоро – Самарқанд йўлининг бир қисми ҳисобланган.
Айни кунларда Истиқлол қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Кобдин қишлоғида ўзбеклар, туркманлар, тожиклар истиқомат қилишади. Қишлоқда 2363 нафар аҳоли мавжуд.
“Янги турмуш” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Кўлуйштрум қишлоғи номи икки хилда юритилади. Биринчиси “Кўлуйштрум” – “кўп кўл тўплаган жой” маъносини билдиради, иккинчиси “Қумуйштрум” – “кўп қум уюлган жой”.
Ҳар иккала ном ҳам ҳақиқатга яқин. Илгари кўллар ҳам, қум уюлган жойлар ҳам кўп бўлган. Кўллар ўрнидаги чуқурликларда, яъни кўлзаминларда экилган қовунлар суғорилмасдан ҳам пишиб етилган. Шу боисдан уларнинг тилими тилни ёрган. Бу қовунлар Бухоро, Варахша, Пойканд бозорларида талош бўлиб кетган. Бухоро савдогарлари ҳатто бу қовунлар ва улардан қилинган қовунқоқиларни Бағдод, Миср бозорларига элтиб сотганлар.
Хумин – қадимий Хумбун сўзининг бузилган формаси. Луғавий маъносини учратмадик. Хумин қишлоғи ва қишлоқ фуқаролар йиғини Жондор туманида ҳам бор. Бу ердаги Хумбун тепалиги араблар истилосидан илгари ҳам бўлган. Кейинчалик унга Шаҳри Ислои номи берилган.
Хумбуннинг қадимийлигини Муҳаммад Наршахийнинг “Бухоро тарихи” китобидаги қуйидаги жумлалар ҳам тасдиқлаяпти: “Қутайба Пайканд ишидан форуғ бўлгач, Хумбунга (Пойканд ва Бухоро оралиғида жойлашган катта қишлоқ) қараб жўнади ва кўп жанглар қилиб, Хумбунни, Таробни ҳамда кўпгина майда қишлоқларни олди ва Вардонага кетди”.
Бундан кўриниб турибдики, Лоша қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Хумин қишлоғи Жондордаги қишлоқ тенгдоши бўлиб, бундан 12 аср илгари унга асос солинган. Кейинчалик бу қишлоқда чорвачилик, деҳқончилик билан бирга косиблик кенг ривожланган. Сопол коса, пиёла, хумлар яасб сотишга киришган. Ҳозир эса қишлоқ аҳолиси асосан деҳқончилигу чорвачилик билан шуғулланади.
Лоша сўзининг луғавий маъноси – хароб, афтода. XVII асрда яшаб ўтган шоир Турдий Фароғий бу сўзни ишлатиб, шундай байт битган:
Молу дунёни йиғиб, бир лоша танға зулм эдиб,

Download 146.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling