1 – мавзу: Топонимика фанига кириш, мақсад ва вазифалар, унинг тарихи ҳамда уларнинг пайдо бўлиши. (6 соат) Режа


Qorovulbozor tumani toponimlari. (2 соат)


Download 146.08 Kb.
bet10/19
Sana06.11.2023
Hajmi146.08 Kb.
#1752439
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
ma\'ruza

Qorovulbozor tumani toponimlari. (2 соат)
Режа:

  1. Qorovulbozor tumanining tashkil topishi to`g’risida umumiy ma`lumot. Tumanning hududiy chegaralari.

  2. “Qorovulbozor” atamasining ma`nosiga sharh. Tinchlik, Cho`lquvar, Al-Buxoriy, Bo`ston, Navbahor, Jarqoq, Bo`zachi mahalla va qishloq fuqarolar yig’ini tarkibidagi yaylov, qishloq, ko`chalar, ularning nomlari to`g’risida ma`lumot.

Қоровулбозорнинг иқлими, табиати, жўғрофий жойлашуви ўзига хос бўлса, унинг жой номларида рамзийлик баробарида мозийдан сўзловчи воқеа, ҳодиса ҳамда бизгача етиб келган осори-атиқалар унинг ўтмишидан ҳикоя қилувчи нодир ёдгорликлардир.


Олис ўтмишда чўпон-чўлиқлар макон тутган яйловлар, қир-адирларидаги атамалар, ҳозиргача сақланиб қолган Ўрта асрлардаги меъморий ёдгорликлар шундан дарак бериб турибди.
Туманнинг катта майдонида ўнлаб жой номлари мавжудки, бу унинг тарихий, географик-топонимик хусусиятларини ўзида мужассам этган. Бўзачи, Жарқоқ, Сариқтош, Тошқудуқ, Денгизкўл, Қирчашма, УчюлҚун, Испанли, Ўожибой, Саидак, Сетаран, Эшак Работ, Жаҳоннамо, Жойнамоз, Кемачи, Яшарқум, Оққум, Қовалақум, Сариққум, Толли, Деволиқоқ, Шоҳсувор, Шопўлат, Назарали, Писта, Баландпўш, Тандирбаланд, Чорча, Дарвоза, Тодаўтан, Отхона, Ўақўй, Қамишли, Бўриётоқ, Оқина, Оловли, Мушукли, Пўстиндўз, Човдурқўш, Девхона, Зикри, Хадича, БўзҚолақир, Мандирқир, Сеталантепа, Қўриқтепа, Авлиётепа, Қоровултепа ва бошқалар. Уларнинг ҳар бири Қоровулбозорнинг олис ва яқин тарихидан сўйлаши баробарида, ўтмишда бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисалар шоҳиди ҳамдир. Шу билан бирга ушбу ҳудудларга ёндош бўлган жойларда (ҳозирги “Жайрон” экомаркази атрофлари) ҳам Эчкиётоқ, Сузма, Жом, Оқча, Қозончуқур, Бандиқоқ, Нори шафи, Моможурғоти каби атамалар мавжудлиги эътиборга молик.
Қоровулбозор ўтмиши, табиати, археологик, илмий жиҳатдан яхши ўрганилмаган. Шундай бўлсада, бундан минг йиллар муқаддам саҳронинг кенгликлари чорвадорлар учун яйлов, катта ҳудуди сайёҳлар, савдогарлар, ҳарбий қўшинлар ўтадиган манзил-макон бўлганлиги айни ҳақиқатдир.
ХII асрга мансуб Тошқудуқ, ХVI аср меъморий ёдгорликлари жумласига кирувчи Қоровулбозор ҳамда Бўзачи сардобалари, Бўзачи қишлоқи ва қабристони,работ ва карвонсарой қолдиқлари унинг тарихидан ҳикоя қилувчи муҳим манбалардир. Ўтган асрнинг 80 йилларида дашт ерларини ўзлаштириш пайтида ҳозирги “Бўзачи” қишлоқи атрофидаги ерлардан зардўштийлик динига мансуб марҳумнинг суяги солинган сопол тош-ганчли суякдон топилган.
Туманинг географик-топонимик хусусиятлари аввало тарихий, табиий, ҳудудий жойлашувидан келиб чиққан. Бунда қадим карвон йўлида жойлашган работ, тепалик, қир, тупроқ ҳамда чўпон-чўлиқлар томонидан қазилган қудуқ ҳамда қоқларнинг номланишига боғлиқ.
Работлар хусусида тўхталишдан аввал шу сўзнинг маъносига эътибор қаратсак. “Работ” арабча сўз бўлиб, от боғланадиган жой маъносини англатади. Шунингдек, истеъҳком, мустаҳкамланган манзил. Улар асосан карвон йўлларида айрим шахслар ёки давлат тарафидан йўловчиларнинг тўхтаб ўтиш учун қурилган қароргоҳ, тураржой. Бундай жойлар қадимдан бошлаб туман ҳудудида Қоровул работи, Бўзачи работи, Эшак работи мавжуд эканлигини кўрсатмоқда.
Қоровулбозор топонимларининг келиб чиқиш сабабларидан яна бири, туман ҳудуди турли ранглардаги тупроқлардан иборат. Оққум, Сариққум, Яшарқум, Қавола қум атамалари шундан далолат беради. Мана бу атамалар гидрономик хусусиятларга эга: Шўркўл, Кемачи, Денгизкўл,
Қирчашма. Бунинг сабаби шундаки, Қашқадарё ўзанидан тошган пайтлар унинг суви туман марказигача етиб келган. Кўллар пайдо бўлиши ҳам шундан.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида Бўзачи, бўз, ва турли бирик­малардан таркиб топган сўзга қуйидагича таъриф берилади.
Бўз— газлама, ип газлама, бўз —кўкка мойил оқ ранг, бўз ер, ўтсимон чўл ўсимлиги. Бўза — чанқоқбосди ҳамда кайф берувчи ичимлик. Бўза — ғишт териш ёки пойдевор қўйиш учун тайёрланадиган махсус қоришма. Бўзачи — бўза тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланувчи ҳунар эгаси. Республикамиз ва унинг ташқарисида ҳам шундай атамаларга оид жойлар кўп учрайди. Масалан, Андижон вилоятида Бўз тумани, Шеробод, Чоржўйда Бўзариқ, Хатирчида Бўзовул, Қашқадарё воҳасида Бўз астар, Бўза Хонаи Барака, Бўзачи, Бўзахўр, Каспий денгизининг (Қозоғистонга тегишли қисми) шимолий-шарқидаги ярим орол ҳам Бўзачи деб юритилади.
Қоровулбозор, Қоровултепа, Қоровул работи хусусида тўхталишдан аввал, “Қоровул “ сўзининг луҚавий маъносига эътибор қаратсак.
Қоровул-ҳарбий ҳаракатлар чоҚида қўшиннинг асосий қисмларидан анча масофада олдинда бориб, ёвнинг хатти-ҳаракатидан хабардор бўлиб турувчи, зарур пайтларда “тил” тутиб келтирувчи махсус суворий соқчи гуруҳ (аванпост). Бундай айғоқчи ҳарбий бўлинма Турк ҳоқонлиги чегирида елма истилоҳи билан ифодаланган ва унинг вазифасига душман қароргоҳини аниқлаш, унинг ҳарбий кучлари таркиби ва миқдори ҳақида маълумот тўплаш кирган. Қорахонийлар, Чингизлар, Темурийлар, Шайбонийлар ва уч хонликларда соқчи гуруҳ тушунчаси Қоровул атамаси ёрдамида англашилган; Ўрта Осиё хонликларида қоровуллик хизматини бажарувчи ҳарбий қисмларнинг бошлиғи —қоровулбеги деб аталган. Бухоро хонлигида бирор бир айғоқчи ёки талончининг мамлакат ёки лашкарга қўшилиб кирмаслиги учун йўлларни муҳофазаловчи аскарий гуруҳ;бирор объектни қўриқловчи шахс; замонавий армияларнинг аксариятида муҳим ҳарбий объектларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш учун тайинланган қуролли бўлинма (қоровуллик хизмати).
Қоровултепа, Ноғоратепа, Қўриқтепа, Сеталантепа, Авлиётепа атамалари тепаликлар сирасига киради. Қоровултепа — табиий ёки сунъий равишда вужудга келган тепалик. Бундай тепаликлар душманнинг қаёқдан келиши ва қўшин қўрғонига хабар бериш учун хизмат қилган.
Ноғоратепа — бу жой номи ноғорага ўхшаганлиги тахмин қилинади. Шунингдек айрим фикрларга таянадиган бўлсак, амирлик замонида ҳозирги “Бўстон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудуди ва унинг атрофида қўшин, лашкар ҳарбий тайёргарлик машқлари, дала жанговарлик маҳоратини кўрикдан ўтказган. Ноғоратепадан туриб машқлар бошқарилган ёхуд турли мусиқа садолари остида жанговор ўқув машғулотларига сафарбар этилган. Шоҳсувор номи билан аталадиган майдон лашкар манзилгоҳи бўлган. Яна бир фаразга кўра, ўтмишда Қоровулбозор ҳудудида ўнлаб Қозоқ овуллари жойлашган эди. Шу овуллардан бири Ноғоратепада бўлган. У Қозоғ тилида “НўҚайтепа” деб юритилган.
Авлиётепа— айрим ривоятларга кўра шу номдаги тепаликда Қозоқ табибларидан бири яшаган. Маҳалий аҳоли уни эъзозлаб авлиё даражасига кўтарган.
Сеталантепа— уч тепалик бирикувидан юзага келган атама.
“Қўриқтепа” —қўриқ ўзлаштирилмаган ер, қўриқ ўтмишда хонларнинг баҳордан кузгача турадиган яйлови, подшоҳ, хонларнинг ёзда турадиган жойи. Бу ерда уларнинг оила аъзолари ва уларни қўриқлаб турадиган ҳарбий қисмдан бошқа биров кириши таъқиқланган.
Девхона (дев+хона)—девлар яшайдиган уй, девлар уйи, улкан хона. Афсоналарга кўра, ушбу жойда девлар яшаган эмиш. Айни пайтда Девхона номи билан аталувчи кўл бўлиб, у Қашқадарёнинг оқова сувларидан ҳосил бўлган. Мушукли, Бўриётоқ-шу номдаги ҳайвонлар жойлашган манзилларга берилган нисбат.
Пўстиндўз-нақл қилишларича, узоқ ўтмишда, шу номда аталган жойда хунарманд яшаган бўлиб, у қорамол, қўй, эчки, туя териларидан пўстин тикиш билан шуғулланиб, ўз маҳсулотини Қоровул работи ҳамда Моможурғоти работларидан ўтувчи карвон йўловчиларига сотиш билан машҚул бўлган, дейишади. Чорча-йўл кўрсатиш маъносини билдиради. Дарвоза атамасининг келиб чиқишига сабаб Қоровулбозор ҳудудида иккита карвон йўли ўтган бўлиб уларнинг бири Бурдалиқ-Чилгумбаз-Бухоро йўналишидаги ҳозирда мавжуд бўлган икки тепалик шундай аталади. Ушбу йўналишда ўтувчи йўловчилар Бухоро томонни шу тепаликларга қараб мўлжални аниқлаштириб олишган.
Жарқоқ—жар олдидаги “қоқ”. “Қоқ” нима маънони англатади? Қоқ — дашт-чўлларда чорвадорларнинг асосий тақир манбааларидан бўлган. Қоқ — тақир ерларда бўлган. Бунинг учун тақирнинг ҳовузга ўхшатиб (тахминан 7х7 м) одам кўкрагидан келадиган чуқур ковлаб сувнинг ерга сингиб кетмаслиги учун ҳовуз тубида бир неча қават мол териси тўшалган. Теварагини пахса девор билан кўтарар эдилар. Баҳорда теварак атрофдан оқиб келадиган ёмғир суви шу чуқурга (қоққа) тўпланган. Қоқдаги сувдан чорва моллари суғорилган. Чорвадорлар ҳам ундан фойдаланишган.
Қоровулбозор ҳудудида 20 яқин қоқлар бўлганлиги маълум. Уларга Абдуллахон қоқ, Деволи қоқ, Учқоқ, Чорча, Юлдузқоқ, ўҚриқоқ, Кампирқоқ, Маржонқоқ ва бошқаларни мисол келтириш мумкин.

Download 146.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling