1 – мавзу: Топонимика фанига кириш, мақсад ва вазифалар, унинг тарихи ҳамда уларнинг пайдо бўлиши. (6 соат) Режа


Download 146.08 Kb.
bet18/19
Sana06.11.2023
Hajmi146.08 Kb.
#1752439
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
ma\'ruza

Ромитан шаҳри.
Ромитан туманида 1979 йилда Ромитан шаҳар посёлкаси ташкил қилинади. 1981 йил 10 ноябрда туман аҳамиятига эга бўлган шаҳар ҳуқуқи берилади. Шаҳарда бадиий тўқувчилик, маиший комбинат, босмахона, ғишт заводи, нон ва пахта тозалаш заводлари, Бухоро ирригация-қурилиш механизациялашган кўчма коллонна трести, 27-автобаза ва бошқа корхоналар жойлашган. Шунингдек, ўнлаб савдо дўконлари, деҳқон бозори, меҳмонхона, маданият уйи, кинотеатрлар, 3 та мактаб, 12 та мактабгача таълим муассасалари, 2 та касалхона, 3 та поликлиника, 1 та санитария-эпидемиология маркази фаолият кўрсатмоқда.
Ромитан шаҳрида 1991-1993 йилларда Ҳазрати Умар жомеъ масжиди қурилди.


Peshko` tumani toponimlari. (2 соат)
Режа:

  1. Tumanning qisqacha tarixi. Peshko` atamasi, uning ma`nosi.

  2. Tumanning hududiy chegaralari, tabiati. Ibn Sino, Deycha, Chiqir, Mustaqillik, Malishoyak, Bog’imuso, Navbahor, Valfajr, Zandane, Bobohoji, Xorkash, Qoraqalpoq, Xo`lbor, Do`stlik, Yаngiobod, Mahallayi Mirishkor, Talisobun, So`sana, Alisher Navoiy, O`zbek, Varaxsha, Turkiston, Navgahon, Kuyovxo`ja, Obidxo`ja, Shavgon, Chibog’oni, Quchoq, O`g’lon, Peshko`, Guliston, Jongeldi mahalla fuqarolar yig’ini tarkibidagi qishloqlar va ularning tarixiy nomlari.

Пешкў тумани – Бухоро вилоятининг таркибий қисми бўлиб, умумий майдони 1033,62 минг гектарни ташкил этади. Пешкў тумани 1950 йилга қадар Вобкент тумани таркибида бўлган. Ҳудуди - 8,72 минг кв.км. Шимолдан ва шарқдан Навоий вилояти, Шофиркон ва Вобкент туманлари билан чегарадош, жануб ва ғарбдан Ромитан ва Жондор туманлари ҳамда Қорақалпоғистон республикаси билан чегарадош.


1950 йил 15 апрелда Пешкў тумани ташкил этилган ва 1959 йил 19 апрелдан яна Вобкент тумани таркибига киритилган.
1963 йил декабрь ойида эса собиқ Пешкў тумани Вобкент туманидан ажратилиб, Ромитан туманига бирлаштирилган.
1978 йил 3 апрелда Пешкў тумани яна янгидан ташкил этилиб, Ромитан тумани таркибидан ажралиб чиққан.
1988 йил сентябрда ҳукуматнинг бошқарув ҳудудларини йириклаштириш сиёсати туфайли Пешкў тумани яна Ромитан тумани таркибига қўшилган.
1989 йил 17 майда Пешкў тумани халқининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, Ромитан тумани таркибидан ажратилиб, собиқ Пешкў тумани яна қайтадан ташкил этилган.
Янгибозор шаҳарчаси - Пешкў тумани маркази бўлиб, у Бухоро вилоятининг шимоли-ғарбида, Зарафшон дарёси қирғоғидан 10-15 км юқорида жойлашган. Янгибозор шаҳарчасининг умумий майдони 592,5 га.ни, аҳолиси 6460 нафарни ташкил этади. Янгибозор шаҳарчаси Янгибозор қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига кириб, 2 та (Мустақиллик ва Чиғирчи) маҳалла фуқаролар йиғинига бўлинган. Туман маркази 15 та кўчага бўлинади.
Бугунги кунда Пешкў туманида 10 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Абу Али ибн Сино, Боғимусо, Варахша, Жонгелди, Зандани, Пешкў, Чибоғони, Янгибозор, Қалъаимиришкор, Қорақалпоқ) ва 24та маҳалла фуқаролар йиғини, 2 та шаҳарча фуқаролар йиғини, 15 та кўча ва 135 та қишлоқ аҳоли пунктлари мавжуд. Жонгелди ҚФЙ туманнинг чўл зонасида жойлашган бўлиб, марказдан 260 км шимоли-ғарбда жойлашган.
Пешкў тумани ҳудудидан Зандани, Пешкў, Янгируд, Хулбор, Бобоҳожи, Чўлариқ, Кунарут, Муртазобод, Хўжа Порсо, Варахша каналлари оқиб ўтади.

Download 146.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling