1 – мавзу: Топонимика фанига кириш, мақсад ва вазифалар, унинг тарихи ҳамда уларнинг пайдо бўлиши. (6 соат) Режа


Download 146.08 Kb.
bet19/19
Sana06.11.2023
Hajmi146.08 Kb.
#1752439
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
ma\'ruza

Туман атамаси ҳақида маълумотлар.
Пешкў номи аслида қаердан келиб чиққан?
Пешкў Бухоро вилоятининг кенжа туманларидан бири саналса ҳам, у бой тарихга эга қўҳна қишлоқлари билан воҳада алоҳида ажралиб туради. Туман ҳудудида Афшона (Буюк аллома Абу Али ибн Сино туғилган), Зандана (машҳур “занданачи” матоси ишлаб чиқарилган), Хўжа Пешку каби қадимий қишлоқлари бор. Илк ўрта асрлардан ХХ асрнинг 30-йилларигача туман номи Зандона ва Хутфар сифатида машҳур бўлган.
Маҳаллий топономистларнинг фикрича, туманнинг ҳозирги номи – “Пешкў” аслида “пеши куй” – “катта йўл устидаги жой” маъносини билдиради ва шу номдаги қишлоққа нисбатан ишлатилади.
Хўжа Пешку қишлоғи авлиё зот Хожа Пешкў шарафига шу ном билан аталган деган фикр ҳам мавжуд. Ҳозирги пайтда Хўжа Пешкў қишлоғида асосан хўжалар тоифасига мансуб аҳоли (асосан ўзбеклар) яшайди. ХХ аср ўрталаридан бошлаб туман номи ҳам ушбу қишлоққа нисбатан Пешкў номи билан аталган.
“Пешкў” атамасининг “пеши кўҳ” – “тоғ олди” варианти ҳам бор. “Навқирон Пешкў” китобининг муаллифлари Хидир Муродов ва Юсуф Валиевнинг фикрича, Хўжа Пешкў қишлоғининг ёши қўҳна Варахша ва Вардонзе ёшига тенгдир. Бироқ бу фикрни ёзма манбалар тасдиқламайди.
Пешку тумани жойлашган ҳудуд субтропик кенгликда бўлиб, кундузи қуёш горизонтдан баландда туриши билан фарқланади. Шу сабабли иқлими қуруқ бўлиб, кун давомида ҳаво ҳарорати кескин ўзгариб туради.
Туман аҳоли пункти чўлга яқинлиги туфайли исиб кетишига олиб келса, чўл ҳудудларида деярли доимий шамол эсиб туради. Йил давомида ўртача шамол тезлиги 8 м/сек.дан (сентябр ойи) 10,5 м/сек.гача (март ойи) ўзгаради. Йилнинг ўртача шамол тезлиги 10,4 м/сек.га тенг. Кучли шамол-20 м/сек.га тенг бўлиб, чангли бўронлар эса камдан-кам бир йилда 6-7 марта эсади. Шамолнинг асосий эсиш йўналиши шимолдан жанубга қараб бўлади.
Йилнинг ўртача ҳаво ҳарорати 14,40С дан иборат. Энг совуқ ой-январь (-10,20С), энг иссиқ ой-июнь (+380С) дир. Қишдаги энг паст абсолют ҳаво ҳарорати -28,0С, ёзда энг баланди +450С бўлиши мумкин.
Туманнинг йиллик булутлик даражаси 4,1 баллга, минимал кўрсаткич эса 2,5 баллга тенг. Йил давомида очиқ офтобли кунлар 215 кунни ташкил этади.
Бир йиллик ўртача ёғин миқдори 2,2 мм.га тенг. Туманли кунлар кам бўлади, йил давомида 11 кундан ошмайди, бу ҳам қиш фаслига тўғри келади.
Пешку туманида 103415 нафар киши истиқомат қилади. Жами аҳоли таркибининг 51,5 фоизини ёки 53277 нафарини аёллар ва 48,5 фоизини ёки 50138 нафарини эркаклар ташкил қилади.
Туманнинг туб аҳолиси ўзбеклардир. Ўзбеклар 101946 киши (98,65 фоиз), тожиклар 211 киши (0,2 фоиз), қозоқлар 1200 киши (1,1 фоиз) ва бошқа миллат вакиллари 58 киши (0,05 фоиз)ни ташкил этади.
Туманда яшовчи 59,7 минг нафар аҳоли меҳнат ёшида бўлиб, шундан 57,7 минг киши иш билан банд. Жумладан, қишлоқ хўжалигида 17,2 минг киши, саноатда 6,1 минг киши, қурилишда 5,1 минг киши, транспортда 1,3 минг киши, алоқада 0,9 киши, савдо, умумий овқатланиш, моддий таъминот, тайёрлов корхоналарида 6,1 минг киши, уй-жой коммунал хўжалиги, маиший хизматда 1,7 минг киши, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминотда 4,2 киши, халқ таълимида 4,2 минг киши, маданият ва санъатда 0,3 минг киши, суғурта ва молия соҳасида 0,3 минг киши, бошқарув органларида 0,9 минг киши, бошқа соҳа ва тармоқларда 7,4 минг киши иш билан банд.
Туман бўйича қарилик ва ногиронлик нафақаси олувчилар 10608 тани ташкил этиб, шундан, 2740 киши ногиронлик нафақаси олади. Ўртача бир ойлик нафақа 250000 сўм.


1 Каримов И. “Бухоро Шарқ дурдонаси” китобига сўз боши. Шу асар, Тошкент,"Шарқ", 1997 йил, 3-бет.

2 "Бухоро Шарқ дурдонаси", Тошкент, " Шарқ", 1997 йил, 22-бет.

3 “Бухоро Шарқ дурдонаси”. Тошкент. “Шарқ”, 1997 йил, 24-бет.

4 Шу асар, 28 - бет

5 Қаранг: Бухоро Шарқ дурдонаси. Тошкент "Шарқ", 1997 йил. 22 – бет.

6 Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси 2-жилд, Тошкент,"Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси"давлат нашриёти. Тошкент, 2001 йил, 282 - бет.

7 Мухаммад Ғиёсиддин "Ғиёс ул-луғот" , жилд 1, Душанбе, Нашриёти "Адиб", Соли 1987, 119-120 саҳифа.

8 Шу жойда.

9 "Фарханги забони тожик" жилди 1, Москва, 1969, 217 - саҳифа

10 Бухоро, Шарқ дурдонаси. Тошкент, " Шарқ”, 1997 йил, 28 – бет.

11 Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. II жилд, Тошкент, 2001 йил, 283-бет.

12 «Бухоро шарқ дурдонаси», Тошкент, «Шарқ», 1997 йил, 34 - бет.

13 Каримов И. Бухоро шаҳрининг 2500 йиллик тантаналарида сўзлаган табрик нутқи. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Асарлар, 6 – жилд, Тошкент, “Ўзбекистон”, 1998 йил, 368-бет.

14 Каримов И. Шу асар, 368-бет.

15 Бухоро Шарқ дурдонаси. Тошкент, «Шарқ», 1997 йил, 30 -бет.

16Шу асар 31- бет

17 “Бухоро Шарқ дурдонаси”. Тошкент. “Шарқ”, 1997 йил, 35- бет.

18 Шу асар 40 – бет.

19 Бухоро Шарқ дурдонаси. Тошкент, «Шарқ», 1997 йил, 40- бет.

20 Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. II жилд, Тошкент, 2001 йил, 290 - бет.



21 Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. II жилд. Тошкент, 2001 йил, 290 - бет.

22 Шу асар 291 - бет.

23 Бухоро шарқ дурдонаси. Тошкент, «Шарқ», 1997 йил , 3 - бет.

24 История Узб.ССР в 4-х томах.том-1.511-бет.

25 История Узб.ССР в 4-х томах.том-1.511-бет.

26 Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған. «Мусаххир ал-билод.» Т.2009,189-бет.

27 Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған. «Мусаххир ал-билод». Т.2009,246-бет.

28 Б. Аҳмедов. Улуғбек. Т. 1994. 197-бет.

29 Абдурахман Талий. История Абулфайхана. Т.,1956, 66,133-134,138-бет

30 История Бухара с древнейших времён до наших дней. Т. 1976. 120-бет.

31 История Бухара с древнейших времён до наших дней, 121-123 бет.

32 Мирза Салимбек. Кашкўли Салимий. Таворихи мутақаддимин ва муттаахирин. Бухоро.2003, 294-бет.

33 Огаҳий. Зубдату-т-таворих. Т. 2009,131,174-бет.

34 Мирзо Олим Маҳдум ҳожи.Тарихи Туркистон.Т.,2008, 185-бет.

35 М.Содиқов. Бухоро ва Афғонистон яқин ўтмишда//Мозийдан садо.2008.1-сон, 43-бет.

36 Мирзо Олим Маҳдум ҳожи. Тарихи Туркистон. Т.,2008, 189-бет.

37 Ш. Нурматов. Қоракўл таронаси. 91-бет.

38 Б.Йўлдошев. Ҳаёт сўқмоқлари. Т. 2005. 40-бет.

39 Огаҳий.Зубдат-ут-таворих. Т., 2009, 131-174-бетлар

40 Мирзо Олим Махдум ҳожи “Тарихи Туркистон”, Т.,2008,189-бет

41 Қораев С. Географик номлар маъноси. Т., 1978. Б. 103.

42Муҳаммаджонов А. Қадимги Бухоро. Т., 1991. Б. 38.

43 Мухаммаджанов А. История орошения низового Зерафшана. Т., 1972. Б.203.

Download 146.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling