1- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Молиявий ҳисоботни тақдим этиш Мақсад


маълумотлари орқали ноўрин ҳисоб сиёсати оқибатларини тўғрилай олмайди


Download 497.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/39
Sana16.11.2023
Hajmi497.59 Kb.
#1778744
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39
Bog'liq
IAS 1 (2)

маълумотлари орқали ноўрин ҳисоб сиёсати оқибатларини тўғрилай олмайди. 
19 
Жуда камдан-кам ҳолатларда ташкилотнинг раҳбарияти МҲХСдаги талабга риоя этиш 
фойдаланувчиларни Концептуал асосда келтирилган молиявий ҳисоботнинг мақсадига зид 
бўладиган даражада чалғитиши мумкин деган хулосага келса, агар тегишли тартибга солувчи 
қонунчилик бундай четлаб ўтишни талаб этса ёки бошқа ҳолларда тақиқламаса, ташкилот 20-
бандда белгиланган тартибда бундай талабни четлаб ўтиши лозим. 
20 
Ташкилот 19-бандга мувофиқ МҲХС талабини четлаб ўтганда, у қуйидагиларни ёритиб 
бериши лозим: 
(a) 
ташкилот раҳбарияти молиявий ҳисобот ташкилотнинг молиявий ҳолатини, 
молиявий натижаларини ва пул маблағлари ҳаракатини ҳаққоний акс эттиради деган 
хулосага келганлиги; 
(б) 
ҳаққоний тақдимотга эришиш учун маълум талабни четлаб ўтишдан ташқари у 
қўлланадиган МҲХСларга риоя қилганлиги; 
(в) 
ташкилот четлаб ўтган МҲХС номи, четлаб ўтишнинг сабаби, жумладан МҲХС талаб 
этган ҳисобга олиш тартиби, бундай тартиб нима учун бу шароитда 
фойдаланувчиларни Концептуал асосда келтирилган молиявий ҳисоботнинг 
мақсадига зид бўладиган даражада чалғитиши мумкинлигининг сабаблари ва қабул 
қилинган ҳисобга олиш тартиби; ва 
(г) 
тақдим этилган ҳар бир давр учун тегишли талаб бажарилганда моливий ҳисоботнинг 
ҳар бир моддасига бундай четланишнинг молиявий таъсири
21 
Ташкилот МҲХС талабини олдинги даврда четлаб ўтганда ва ушбу четлаб ўтиш жорий 
даврнинг молиявий ҳисоботида тан олинган суммаларга таъсир этганда, у 20(в) ва (г) бандда 
келтирилган маълумотларни ёритиб бериши лозим. 


1-сон БҲХС 

© МҲХС Фонди 
22 
21-банд, масалан, ташкилот олдинги даврда активлар ёки мажбуриятларни баҳолаш бўйича 
МҲХСдаги талабни четлаб ўтганда ва ушбу четлаб ўтиш жорий даврнинг молиявий ҳисоботида тан 
олинган активлар ва мажбуриятлардаги ўзгаришларни баҳолашга таъсир этганда қўлланади. 

Download 497.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling