1- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Молиявий ҳисоботни тақдим этиш Мақсад


Download 497.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/39
Sana16.11.2023
Hajmi497.59 Kb.
#1778744
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39
Bog'liq
IAS 1 (2)

Умумий жиҳатлар 
Ҳаққоний тақдим этиш ва МҲХСларга мувофиқлик 
15 
Молиявий ҳисобот ташкилотнинг молиявий ҳолатини, молиявий натижаларини ва пул 
маблағлари ҳаракатини ҳаққоний тақдим этиши лозим. Ҳаққоний тақдим этиш 
операцияларнинг, бошқа ҳодисаларнинг ва шартларнинг таъсирларини Концептуал асосда 
келтирилган активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатларнинг таърифларига ва тан 
олиш мезонларига мувофиқ рўйи-рост тақдим этишни талаб этади. Зарур бўлганда қўшимча 
маълумотларни ёритиб бериш билан бирга МҲХСларни қўллаш молиявий ҳисоботни 
ҳаққоний тақдим этилишини таъминлайди. 
16 
Молиявий ҳисоботини МҲХСларга мувофиқ таёрлаган ташкилот изоҳларда бундай 
мувофиқликни ошкора ва шартсиз баён этиши лозим. Молиявий ҳисобот МҲХСларнинг барча 
талабларига мувофиқ бўлмагунча ташкилот уни МҲХСларга мувофиқ деб баён этмаслиги 
лозим.  
17 
Қўлланадиган МҲХСларга риоя этиши орқали ташкилот деярли барча ҳолатларда молиявий 
хисоботнинг ҳаққоний тақдим этилишига эришади. Ҳаққоний тақдим этиш ташкилотдан 
қуйидагиларни ҳам талаб этади: 
(a) 
8-сон БҲХС “Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар”га мувофиқ ҳисоб 
сиёсатини танлаш ва қўллаш. 8-сон БҲХСда бирор моддага нисбатан муайян қўлланадиган 
МҲХС мавжуд бўлмаганда раҳбарият томонидан қўлланиши тавсия этиладиган 
кўрсатмалар иерархияси келтирилган; 
(б) 
ҳисоб сиёсатини, шу жумладан маълумотларни ўринли, ишончли, қиёсланувчан ва 
тушунарли тарзда тақдим этиш; 
(в) 
МҲХСлардаги муайян талабларга мувофиқ фойдаланувчилар маълум операциялар, бошқа 
ҳодисалар ва шартларнинг ташкилот молиявий ҳолатига ва молиявий натижаларига 
таъсирини тушуниб олиши учун етарли бўлмаганда қўшимча маълумотларни ёритиб бериш.
18 
Ташкилот фойдаланилган ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш орқали ёки изоҳлар ёки тушунтириш 

Download 497.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling