1- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Молиявий ҳисоботни тақдим этиш Мақсад


  Жуда камдан-кам ҳолатларда ташкилотнинг раҳбарияти МҲХСдаги талабга риоя этиш


Download 497.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/39
Sana16.11.2023
Hajmi497.59 Kb.
#1778744
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39
Bog'liq
IAS 1 (2)

23 
Жуда камдан-кам ҳолатларда ташкилотнинг раҳбарияти МҲХСдаги талабга риоя этиш 
фойдаланувчиларни Концептуал асосда келтирилган молиявий ҳисоботнинг мақсадига зид 
бўладиган даражада чалғитиши мумкин деган хулосага қелса, лекин тегишли тартибга солувчи 
қонунчилик бундай четлаб ўтишни тақиқласа, ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериш орқали
чалғитувчи бўлган бундай талабга риоя этилишининг оқибатларини имкон қадар 
камайтириши лозим: 
(a) 
тегишли МҲХС номи, талабнинг характери ва бундай талабга риоя этиш нима учун 
бу шароитда фойдаланувчиларни Концептуал асосда келтирилган молиявий 
ҳисоботнинг мақсадига зид бўладиган даражада чалғитиши мумкинлигининг 
сабаблари; ва 
(б) 
тақдим этилган ҳар бир давр учун раҳбариятнинг фикрича ҳаққоний тақдим этишга 
эришиш учун молиявий ҳисоботнинг ҳар бир моддасига киритилиши зарур бўлган 
тузатишлар
24 
19-23 бандлар мақсадларида ҳар қандай маълумот моддаси у тақдим этилиши кўзда тутилган ёки 
тақдим этилиши асосланган тарзда кутилиши мумкин бўлган ва натижада, молиявий ҳисоботдан 
фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган иқтисодий қарорларга таъсир этиши мумкин бўлган 
операцияларни, бошқа ҳодисаларни ва шартларни рўйи-рост тақдим этмаганда молиявий 
ҳисоботнинг мақсадига зид бўлади. МҲХСдаги муайян талабга риоя этиш фойдаланувчиларни 
Концептуал асосда келтирилган молиявий ҳисоботнинг мақсадига зид бўладиган даражада 
чалғитиши мумкинлигини аниқлашда раҳбарият қуйидагиларни кўриб чиқиши лозим: 
a) 
нима учун маълум ҳолатларда молиявий ҳисоботнинг мақсадига эришилмаслиги; ва 
б) 
ташкилотнинг бундай холатларини мазкур талабга риоя этадиган бошқа ташкилотларнинг 
ҳолатларидан қандай фарқланиши. Агар бошқа ташкилотлар ўхшаш шароитларда талабга 
риоя этса, бунда ташкилотнинг талабга риоя этиши фойдаланувчиларни Концептуал асосда 
келтирилган молиявий ҳисоботнинг мақсадига зид бўладиган даражада чалғитмайди деган 
рад этилиши мумкин бўлган фараз мавжуд бўлади. 

Download 497.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling