1- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Молиявий ҳисоботни тақдим этиш Мақсад


аҳамиятли ҳисоб сиёсати ва бошқа тушунтириш маълумотларидан иборат изоҳлар


Download 497.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/39
Sana16.11.2023
Hajmi497.59 Kb.
#1778744
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
IAS 1 (2)

аҳамиятли ҳисоб сиёсати ва бошқа тушунтириш маълумотларидан иборат изоҳлар; 
(дa) 
38 ва 38А-бандларда кўрсатилгандек, олдинги давр учун қиёсий маълумот; ва 
(е) 
ташкилот ҳисоб сиёсатини ретроспектив тарзда қўлласа ёки молиявий ҳисоботдаги 
моддаларни ретроспектив тарзда қайта ҳисоблашни амалга оширса ёки 40А-40Г 
бандларга мувофиқ молиявий ҳисоботдаги моддаларни қайта таснифлаганда, олдинги 
давр бошига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот. 
Ташкилот ҳисоботлар учун мазкур cтандартда фойдаланилган номлардан ташқари бошқа 
номлардан фойдаланиши мумкин. Масалан, ташкилот “фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган 
даромад тўғрисидаги ҳисобот” ўрнига “умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот” номидан 
фойдаланиши мумкин. 
10A 
Ташкилот фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадни иккита алоҳида бўлимларда акс 
эттирган ҳолда, фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ягона ҳисоботни 
тақдим этиши мумкин. Ушбу бўлимлар, фойда ёки зарар тўғрисидаги бўлим биринчи ва 
бевосита ундан кейин бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги бўлим акс эттирилган ҳолда, 
биргаликда тақдим этилиши лозим. Ташкилот фойда ёки зарар тўғрисидаги бўлимни фойда 
ёки зарар тўғрисидаги алоҳида ҳисоботда тақдим этиши мумкин. Бундай ҳолатда, фойда ёки 
зарар тўғрисидаги алоҳида ҳисобот фойда ёки зарар билан бошланиши лозим бўлган бошқа 
умумлашган даромадни акс эттирадиган ҳисоботдан бевосита олдин келиши лозим. 
11 
Ташкилот молиявий ҳисоботнинг тўлиқ тўпламида барча молиявий ҳисобот шаклларини 
аҳамият даражасига кўра тенг тақдим этиши лозим. 
12 
[Чиқариб ташланган] 
13 
Кўпгина ташкилотлар молиявий ҳисоботлардан ташқари ташкилотнинг молиявий натижалари ва 
молиявий ҳолатининг асосий хусусиятларини, шунингдек, у дуч келадиган асосий ноаниқликларни 
тавсифлайдиган ва тушунтирадиган раҳбарият томонидан тайёрланган молиявий шарҳни тақдим 
этадилар. Бундай ҳисобот қуйидагиларнинг таҳлилини ўз ичига олиши мумкин: 
(a) 
ташкилотнинг молиявий фаолиятини белгилайдиган асосий омиллар ва таъсирлар, шу 
жумладан у фаолият кўрсатаётган ташқи муҳитдаги ўзгаришлар, бу ўзгаришларга жавобан 
ташкилотнинг ҳаракатлари ва уларнинг натижаси, шунингдек, ташкилотнинг молиявий 
натижаларни сақлаб қолиш ва яхшилаш учун инвестиция сиёсати, шу жумладан дивиденд 
сиёсати; 
(б) 
ташкилот фаолиятининг молиялаштириш манбалари ва у томонидан кўзланган 
мажбуриятларнинг хусусий капиталга нисбати кўрсаткичи; ва 
(в) 
ташкилотнинг МҲХСларга мувофиқ молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинмаган 
ресурслари. 


1-сон БҲХС 
© МҲХС Фонди 

14 
Экологик омиллар муҳим бўлган соҳаларда ва ходимлар ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг муҳим 
гуруҳи ҳисобланганда, кўпгина ташкилотлар молиявий ҳисобот, ҳисоботдан ташқари экологик 
ҳисоботлар ва қўшилган қиймат тўғрисидаги ҳисоботлар каби баёнотларни ва ҳисоботларни ҳам 
тақдим этадилар. Молиявий ҳисоботдан ташқари тақдим этилган ҳисоботлар ва баёнотлар 
МҲХСларнинг қўллаш доирасига кирмайди. 

Download 497.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling