1- ва 2-лаборатория ишлари
Нормал қутбланиш ҳолатида эса
Download 1.65 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Брюстер бурчаги ”
Нормал қутбланиш ҳолатида эса:, (2.7) , (2.8) Бу ерда Zc1қ , Zc2қ - мос ҳолда биринчи ва иккинчи муҳитларнинг тўлқин қаршиликларидир. (2.5)…(2.8) ифодаларни кўпинча Френель формулалари деб атайдилар. 2.4. Ясси электромагнит тўлқин ясси ўтказгич юзасига тушганда ундан қайтади. Ўтказгичларда тўлқин қаршилиги қуйидагича аниқланади бу ерда f -циклик частота, -муҳитнинг ўтказувчанлиги. Идеал ўтказгич учун () тўлқин қаршилиги нолга тенг. Шунинг учун ясси тўлқин диэлектрикдан идеал ўтказгич юзига тушганда, тушиш бурчагидан қатъий назар, (2.5)....(2.8) формулаларидан қуйидаги тенглик келиб чиқади: R|| қ 1, R қ -1, || қ қ 0 (2.9) Демак, тўлқин тўлиқ қайтади ва идеал ўтказгич ичида майдон бўлмайди. Реал металлар чекли ўтказувчанликка эга. Бироқ металларнинг ўтказувчанлиги катта (таҳминан 106–107 Смм) бўлгани сабабли, металларнинг тўлқин қаршилиги барча радиодиапазонларда нолга яқин бўлади. Демак, ҳар қандай тушиш бурчакларида ҳам қайтиш коэффицентининг модули 1 дан кўп ҳам фарқ қилмайди. 2.5. Ясси электромагнит тўлқин ҳавода жойлашган d қалинликли ясси диэлектрик қатламига тушганда (2.3-расм), тушган тўлқин қисман қайтади ва қисман иккинчи қатламга ўтади. қатламнинг пастки чегарасига етгач, тўлқин яна қисман қайтади, қисман эса қатламдан чиқади. қатламнинг пастки чегарасидан қайтган тўлқин устки чегарага келиб тушади, бу ерда у яна қисман қайтади, қисман эса қатламдан чиқади ва ҳ.к. Шундай қилиб, қатламдан қайтган тўлқин бир хил йўналишда (Z-ўқига нисбатан ’ бурчакда) тарқалаётган ҳисобсиз тўлқинларнинг устма-уст тахланишини билдиради. Бу тўлқинлар қатлам ичидаги тўлқиннинг қайтиш сонига боғлиқ бўлган амплитудалари ва фазалари билан бир-биридан фарқ қилади. қатламдан ўтган тўлқин ҳақида ҳам худди шундай хулоса чиқариш мумкин. 2.3-расм. Ясси электромагнит тўлқиннинг диэлектрик қатламига тушиши Шуни ҳам таъкидлашимиз керакки, қатламдан ўтган тўлқиннинг тарқалиш йўналиши тушаётган тўлқин йўналишига мос келади. қайтган тўлқинни ташкил қилувчи барча тўлқинларнинг комплекс амплитудаларини жамласак, тўлқиннинг қатламдан қайтиш коэффициенти Rқ ва ўтиш коэффициентлари сл учун қуйидаги ифодаларга эга бўламиз: Rқ қ , қ қ , бу ерда R12 - тўлқиннинг ҳаводан қатлам чегарасига тушаётгандаги қайтиш коэффициенти бўлиб, у параллел қутбланишда (2.5) формула ёрдамида, нормал қутбланишда эса (2.7) формула ёрдамида аниқланади. k2қ , бурчак эса Снеллиуснинг икинчи қонунидан аниқланади (2.2). қайтиш ва ўтиш коэффициентларининг модуллари қуйидаги ифодалар ёрдамида аниқланади: , (2.10) . (2.11) 2.6. Агар иккала муҳит ҳам диэлектрик бўлиб, а1а20 бўлса, унда нормал қутбланган тўлқиннинг қайтиш коэффициенти, тушиш бурчаги қандай бўлишидан қатъий назар, нолга тенг бўлмайди. Параллел қутбланишда эса “Брюстер бурчаги ” деб аталувчи , (2.12) бурчак мавжуд бўлиб, бунда қайтиш коэффициенти нолга тенг, тўлқин эса иккинчи муҳитга тўлиқ ўтади. Демак, параллел қутбланган ясси тўлқин диэлектрикнинг ясси қатламига Брюстер бурчаги остида тушганда тўлқиннинг қатламдан тўлиқ ўтиши кузатилади. Буни (2.10), (2.11) ифодалардан кўришимиз мумкин. Бу шароитларда R12 қайтиш коэффициенти нолга тенг бўлгани учун, қатламдан қайтиш ва қатламдан ўтиш коэффициентлари мос ҳолда 0 ва 1 га тенг. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling