Фаолиятнинг бориши:
Суҳбат: Хонаки гуллар
Расмларни кўзлан кечириш
Уруғларни кўздан кечириш
“Гулни номла” дидактик ўйини
“Уруғни экин” амалий иши
Қўшимча: луғатни бойитиш, ўсимликларни ўстириш, экиш, уруғнинг униб чиқиши, пиёз ҳосил қилиши
Эътиборни қаратиш керак: уруғлардан ўсимликларни мустақил ўстириш
Тил ва нутқ маркази:
“Баҳор” тасвирловчи ҳикоясини тузиш. Топишмоқларни топиш
Мақсад:жонли ва жонсиз табиатда баҳорий ўзгаришлар ҳақида биладилар, баҳор даврларини таққослай оладилар, боғлар ва томорқада қандай баҳорги ишлар амалга оширишини биладилар. Асосийларни ажратиб, топишмоқларни топа оладилар.
Жиҳоз ва материал: Сюжетли расмлар, предметли расмлар, мавзуга оид ўйинлар тўплами, П.И.Чайковскийнинг “Йил фасллари” аудио ёзуви.
Фаолиятнинг бориши:
Аудио таста ёзувини тинглаш
Баҳор ҳақида топишмоқларни топиш
Тарбиячининг баҳор, боғ ва томорқадаги ишлар ҳақидаги ҳикояси
“Мева ва сабзавотлар” дидактик ўйини
5-6 сюжетли расмлар ёрдамида болалар томонидан ҳикояни тузиш
Ҳажвий шеърни ёд олиш
Қўшимча: Расмлар ва откриткалардан “Баҳор гўзал” мавзусида альбом тайёрлаш
Эътиборни қаратиш керак: гапларни тўғри қура олиш, бошқа болаларни тинглай билиш.
Тил ва нутқ маркази
Суҳбат: “Навруз байрами”
Мақсад: болалар ўзбек халқининг урф одатлари ва анъаналарини биладилар, “Навруз” бу табиатнинг уйғониши эканлигини биладилар. Жонажон ўлканинг табиатини севадилар ва унга ғамхўрлик қиладилар.
Жиҳоз ва материал:мавзуга оид расмлар, яшил шохлар, сумалак, ундирилган буғдой, миллий мусиқа аудио ёзуви
Фаолиятнинг бориши:
Кутилмаган совға онлари (икки қизалоқнинг шохлар билан ўйини)
Бошловчининг (тарбиячи) байрам ҳақидаги ҳикояси
Наврўз ҳақида шеърлар ўқиш
Меҳмон – Хўжа Насриддин ташрифи
Топишмоқларни топиш
“Дўппини кий”, “Икки киши бир чопон ичида” ўйинлари
Сумалак билан меҳмон қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |