Қўшимча:нафас машқлари, тез айтишларни ўқиш
Эътиборни қаратиш керак:товушларнинг тўғри артикуляцияси, дикция, нутқнинг ифодали интонациясини ривожлантириш.
Санъат маркази
“Гулзор” аппликацияси
Мақсад:гулларнинг аппликатив тасвирларини тузадилар. Ишларни декоратив элементлар билан тўлдирадилар. Тўғри чизиқларни кеса оладилар.
Жиҳоз ва материал: 12х12, 3х3 ҳажмдаги рангли квадратлар, елим, қайчи, ликопчалар, салфеткалар, тайёр элементлар (ҳашаротлар).
Фаолиятнинг бориши:
Тўғри талаффуз этишга қаратилган шеърни ўқиш
Гуллар ҳақида суҳбат
Ишнинг кетма кетлигини намойиш этиш
Болалар тмонидан қўшимча ишлар
Шеърни ёд олиш
Ишни декор элементлари билан тўлдириш
Қўшимча:открикта, фотосуратларни кўздан кечириш. Рангларни идрок этишга қаратилган дидактик ўйин, гулзорни кўздан кечириш.
Эътиборни қаратиш керак:озода ишлаш, ўзаро кўмак ҳиссини ривожлантириш
Санъат маркази
“Гуллар” лой иши. Декоратив пластина
Мақсад: лойдан (пластилиндан) декоратив пластиналарни ясай оладилар, уни картон устига юпқа қават билан юргиза оладилар, гулларни стек ёрдамида чизадилар, расмга мос тарзда лойни суртадилар.
Жиҳоз ва материал: 10х15 см ҳажмдаги картонли асос, лой, стек, тайёр маҳсулотлар.
Фаолиятнинг бориши:
Тайёр пластина намойиши
Нани қандай ҳосил қилиш кераклигини тушунтириш
Декоратив пластинани мустақил тайёрлаш
Ишларнинг кўргазмаси
Қўшимча: лойдан қилинган декоратив буюмларни кўздан кечириш
Эътиборни қратиш керак:саришталик, майда моторикани ривожлантириш, фантазия.
Санъат маркази
“Майсазорда” расмини чизиш
Do'stlaringiz bilan baham: |