Жиҳоз ва материаллар:хон қизи тасвирланган расм, тайёр гуллар. Пластилин, тахтачалар.
Фаолиятнинг бориши:
Расм асосида суҳбат
Хон қизи тасвирланган расмни кўздан кечириш
Ишни бажариш
Болалар ишининг кўргазмаси
Қўшимча: хон қизи ҳақидаги шеърларни ёд олиш
Эътиборни қаратиш керак: майда моторика ва образли тфаккурни ривожлантириш
Санъат маркази
“Капалак” аппликацияси
Мақсад: капалаклар, уларнинг тузилиши ҳақида тасаввурга эга бўладилар. Тайёр геометрик шакллардан аппликацияларни ясайдилар. Табиатга ва жонли табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўладилар.
Жиҳоз ва материаллар: АКТ материаллари, мавзуга доир расмлар, рангли қоғозлар, картон, қайчи, елим
Фаолиятнинг бориши:
Капалаклар ҳақидаги материалларни АКТ воситасида кўриш
Капалаклар тасвирини кўздан кечириш
Намунани кўрсатиш
Ишни бажариш
Болалар ишларининг кўргазмаси
Қўшимча: капалакларни кузатиш, иллюстрацияларни кўздан кечириш
Эътиборни қаратиш керак: орасталик, эътиборлилик, сабрлилик
Санъат маркази
«Ўтдаги момоқаймоқ” расми
Мақсад: расм орқали гуллаётган майсазор гўзаллигини акс эттира оладилар. Ўз чизган расмларидан хурсанд бўла оладилар.
Жиҳоз ва материал: Яшил рангдаги А4 форматдаги альбом вароғи, краскалар, мўйқалам, салфетка, сув, гуллаган майсазор тасвири.
Фаолиятнинг бориши:
Момоқаймоқ ҳақидаги топишмоқни топиш
Расмга кўра ёки асл момоқаймоқни кузатиш орқали унинг тузилишини ўрганиш
Момоқаймоқни тасвирлаш усулларини намойиш этиш
Болаларнинг мустақил ишлари
Е.Серованинг “Момоқаймоқ” шеърини ўқиш
Ишлар кўргазмаси
Do'stlaringiz bilan baham: |