Қўшимча: экскурсия ташкил қилиш; кўчада ва жамоат транспортларида юриш қоидаларига амал қилиш.
Нимага эътибор қаратилади: қўшимчаларни тўғри талаффуз қилиш, содда гапларни тузиш. Бадиий адабиётлар ўқиш.
Фан ва табиат маркази
Табиат:Хона ўсимликлари бизнинг дўстимиз.
Мақсад: Хона ўсимликларига эътиборли бўлиш, уларни парваришлаш усулларини билиш.
Жиҳоз ва материаллар: хона ўсимликлари, тоза тупроқ, янги туваклар.
Фаолиятнинг бориши:
1. «Бизнинг дўстларимизга қаранг»расмини куздан кечириш.
2. Болаларни ернинг хусусиятлари билан таништириш.
3. Ўйин: «Ўсимликлар болалардан ёрдам сўраяпти».
4. Ўсимлик экишга тайёргарлик.
5. Кўчат ўтказиш.
Қўшимча: тарбиячи болаларга ўсимликларни мунтазам суғориш, озиқлантириш зарурлигини тушунтиради.
Нимага эътибор қаратилади: болаларнинг хона ўсимликларига мустақил меҳр билан муносабатда бўлишига.
Фан ва табиат маркази
Табиат: «Куз боғига сайр».
Мақсад: куз ва дарахтлар, буталар, япроқлар, мевалар тўғрисида маълумотларга эга бўлиш.
Жиҳоз ва материаллар: мавзуга оид расм ва иллюстрациялар; турли шакл ва рангдаги карточкалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Куз тўғрисида топишмоқ.
2. «Куз» шеърини ўқиш.
3. Физкультдақиқа «Юзимизга шамол эсмоқда».
4. «Биз қалдирғочлармиз» ўйини.
5. «Шакли ва рангига қараб топ» ўйини.
Қўшимча: Бир вақтнинг ўзида ранг ва шаклни фарқлаш кўникмаларини тарбиялаш. Кичик ҳажмли асарни саҳналаштириш.
Нимага эътибор қаратилади: Суҳбат қуришни билиш, саволларга тўлиқ жавоб беришни ўрганиш.
Санъат маркази
Чизиш:«Юк машинаси».
Мақсад: Ҳар хил транспортларнинг номини билиш. Бадиий ижодиётга бўлган қизиқишларни ўстириш.
Жиҳоз ва материаллар: «Транспорт» мавзусига доир предмет суратлари .
Сурат «йўл»; қоғоз варақлари, қаламлар, бўёқлар, сув солинган банкача.
Do'stlaringiz bilan baham: |