1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика


Жиҳоз ва материаллар: Ҳайдовчи


Download 482.55 Kb.
bet27/152
Sana23.11.2023
Hajmi482.55 Kb.
#1795556
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   152
Bog'liq
urta guruhga tematik rezhalashtirish www.sadikov.uz

Жиҳоз ва материаллар: Ҳайдовчикепкаси, руль, йўл белгилари, иллюстрациялар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Кўчада мақсадли сайрни амалга ошириш.
2. «Бизнинг севимли шаҳар» номли фотоальбомни томоша қилиш.
3. Ўйин: «Йўл ҳаракати қоидалари».
4. Ролларни тақсимлаш.
5. Сюжетни давом эттириш.
Қўшимча: шаҳар тўғрисидаги тасаввурларини кенгайтириш. Қўшиқ, ўйин, шеър ва ҳаракатларини ўрганиш.
Нимага эътибор қаратилади: болаларнинг мулоқот кўникмаси, уларнинг мантиқий фикрлаши-тафаккури.
Тил ва нутқ маркази
«Рангли светофор» мавзусига ҳикоя тузиш.
Мақсад: светофор тўғрисидаги тушунчалари шакллантириш, расм юзасидан ҳикоя тузиш кўникмаларини ривожлантириш.
Жиҳоз ва материаллар: мавзуга оид расмлар ва иллюстрациялар; АКТ материаллари; йўл белгилари, рангли доиралар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Суратларни кўздан кечириш.
2. Дидактик ўйин: «Сўзларни ажратиб кўрсат».
3. Дидактик ўйин: «Эътиборли бўл».
4. Қисқа ҳикоялар тузиш.
Қўшимча: болалар луғат бойлигига кўпроқ ҳаракатни ифодаловчи сўзларни олиб кириш.
Нимага эътибор қаратилади: сўзлар таркибидаги «С» товушини тўғри талаффуз қилиш.
Тил ва нутқ маркази
Тасвирли ҳикоя: «Ўйинчоқларни топ».
Мақсад: болаларни ўйинчоқ турларини фарқлашга,саволларга тўғри жавоб беришга, оғзаки нутқини ўстириш.
Жиҳоз ва материаллар: ўйинчоқлар: копток, мушукча, қуёнча, айиқча, бузоқча.
Фаолиятнинг бориши:
1. Ўйинчоқлар кўздан кечирилади.
2. Болалар қисқа ҳикоялар тузишади.
3. Ўйин: «Ўйинчоқ турини оғзаки тасвир асосида топ».
4. Тез айтиш: Ғани ғилдиракни ғизиллатиб ғилдиратди. Оқ чойнакка кўк қопқоқ, кўк чойнакка оқ қопқоқ.
Қўшимча: шеърлар ёдлаш.
Нимага эътибор қаратилади: нутқнинг грамматик қурилиши. Гап ва сўзларни тўғри талаффуз қилиш. Тасаввурларини кенгайтириш.
Санъат маркази

Download 482.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling