Чизиш: «Светофор».
Мақсад: Чизмоқчи бўлган суратини танлаш, унинг композицияси ва рангларини ўйлаш ва танлаш кўникмаларини тарбиялаш. Бўёқ ишлатиш техникасини ўзлаштириш.Ўз иши натижаларини ифодалаб беришни билиш.
Жиҳоз ва материаллар: акварель бўёқлари, мўйқалам, А4 форматли қоғоз, оддий қалам.
Фаолиятнинг бориши:
1. Болалар билан қандай қизиқ нарсаларни кўрганликлари, нималарни билиб олганлари ҳамда айнан нимани чизишни исташлари хусусида суҳбатлашилади.
2. Болаларга чизишдан олдин қоғозни қандай қилиб қулай ҳолатда жойлаштиришларини олдиндан ўйлаб олишлари тавсия қилинади.
3. Жадваллар асосида чизиш.
4. Барча чизилган суратлар кўриб чиқилади ва болалардан ўзларига ёққан расмни танлаб, уларни изоҳлаб бериш талаб қилинади.
Қўшимча: сайр ва саёҳатларда кузатиш. Китоб ўқиш ва болалар билан суҳбат.
Нимага эътибор қаратилади: қўл бармоқлари кичик моторикасини ривожлантириш.
Санъат маркази
Жамоавий аппликация: «Шаҳар кўчаларидаги машиналар».
Мақсад: турли шакл ва ҳолат ҳамда ҳаракат йўналишдаги машиналарни ясаш. Йўл ва чоррахалар макетини қоғоздан қирқиб ясаш, елимлаш.
Жиҳоз ва материаллар: рангли қоғозлар тўплами, елим, мўйқалам, салфетка, қайчилар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Болалар ишлари кўргазмаси,«Бизнинг кўчамиздаги уйлар» мавзусига оид аппликация:. Болалардан кўчада яна нималар етишмаётганлиги тўғрисида сўралади.
2. Видео ролик намойиши: «Шаҳар кўчаларидаги машиналар».
3. Жадвалли аппликациялар. Ҳар бир бола алоҳида мустақил топшириқ асосида ўз тасвирини елимлайди, сўнгра улар умумий композициядан ўз ишларига мос жойни танлаб, жойлаштирадилар.
5. Барча биргаликда ҳосил бўлган композицияни кўздан кечиришади ва яна нималар ҳисобига тўлдириш мумкинлигини айтишади.
Қўшимча: Шаҳар кўчаларида кузатишни амалга ошириш, иллюстрацияларни кўриш, «Бизнинг кўчамиздаги уйлар» мавзусида аппликациялар ясаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |