1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика


Download 482.55 Kb.
bet30/152
Sana23.11.2023
Hajmi482.55 Kb.
#1795556
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   152
Bog'liq
urta guruhga tematik rezhalashtirish www.sadikov.uz

Лойиҳалаш: «Транспортларнинг турлари».
Мақсад:болалар турли транспорт воситаларини бошқарадиган касб эгаларини санаб беришга ўргатиш; лойиҳа деталларини фарқлай олишларини амалда намойиш қилишларига эришиш. Тартиб билан санашни билиш.
Жиҳоз ва материаллар: қурилиш материали, турли машиначалар. Машинист, тракторчи, капитан, учувчи, велосипедчи тасвирланган суратлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Касблар ва транспорт воситалари хусусида суҳбат қуриш, топишмоқлар топиш.
2. Намуналарни кўриш.
3. Ўйин: «Қанча кераклигини ҳисобла».
4. Жамоавий иш: «Турли транспорт воситалари».
5. Қурилиш ўйини.
Қўшимча: машиналар билан ўйнаш, сайрда кузатиш, бадиий адабиётлар ўқиш, турли транспорт воситаларини кўздан кечириш.
Нимага эътибор қаратилади:боғланган нутқни ривожлантириш; мавзуга оид луғат бойлигини шакллантириш.
Сюжетли – ролли ўйинлар маркази
Сюжетли – ролли ўйин: «Шифохона»
Мақсад:тиббий персоналлар ишини билиш; тор доирадаги мутахассилик тушунчасини англаш; тез ёрдам машинасининг махсус транспортлигини билиш, тез тиббий ёрдам телефон рақамини билиши.
Жиҳоз ва материаллар: шифокорлар махсус кийимлари; халат, қалпоқча, ниқоблар,руль, тез тиббий ёрдам машинаси.
Фаолиятнинг бориши:
1. Шифохона ходимлари фаолияти акс эттирилган расмларни томоша қилиш.
2. Вазиятни режалаштирадилар ва муҳокама қиладилар.
3. Роллар ва ролларга хос костюмлар, атрибутлар тақсимланади.
4. Ўйин сюжети ривожлантирилади.
Қўшимча:бадиий адабиётларни ўқиш.
Нимага эътибор қаратилади:билишга бўлган қизиқиш ва интилиш, беморларга ҳамдардлик, болаларда ижодий қобилиятларни ривожлантириш.
Фан ва табиат маркази
Қумнинг хоссалари ва хусусиятлари билан танишув.
Мақсад: Қумнинг хоссалари ва хусусиятларитўғрисида тасаввурга эгалик, қуруқ, ҳўл-нам, ёпишқоқ қумлар тўғрисида билиш, намлигида рангининг ўзгариш сабабини фарқлаш.

Download 482.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling