2. Тасвир элементли ҳикоя тузиш: «Идиш».
3.Болалар томонидан яратилган ҳикояларни саҳналаштириш.
4. Ўйин: «Мўжизали буюмлар».
5. Пантомима: «Идишларни ювамиз».
6. Этюд: «Қайнаган чойнак».
Қўшимча: болаларни чой, таом идишлари сервизлари тушунчалари билан таништириш.
Нимага эътибор қаратилади:тасвир элементли ҳикоя тузиш.
Санъат маркази
Транспорт турларини чизиш.
Мақсад: транспорт ва унинг турлари тўғрисидаги тасаввурларни шакллантириш;
контур бўйлаб чизиш кўникмаларини ривожлантириш, қалам ва мўйқаламни тўғри тутган ҳолда вертикал ҳамда горизонтал штрихлар чизиш.
Жиҳоз ва материаллар: автобус тасвири контури ифодаланган альбом варағи, қаламлар, автобус-ўйинчоқ, транспортлар тасвири туширилган картинкалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. транспортлар тасвири туширилган расмларни кўздан кечириш.
2. «Транспорт»мавзусида суҳбат.
3.Транспорт тўғрисида топишмоқ.
4.Болаларга расм чиздириш.
5.Болалар ишлари кўргазмаси.
Қўшимча:турли шаклдаги предметлар ёрдамида дидактик ўйинлар ўтказиш.
Нимага эътибор қаратилади:расмда предметларнинг ўзига хос шакл ва жиҳатларини яққол тасвирлай олиш.
Санъат маркази
Аппликация: «Кўчаларда машиналар ҳарактланмоқда».
Мақсад: транспорт турларини билиш, предмет шаклларини ажратиш, предметлар тасвирини чиза билиш. Турли қирқиш усуллари ҳамда елимлашнинг ўзига хос технологияларини билиш. «Шаҳар кўчалари» мавзусида жамоавий композиция яратиш.
Жиҳоз ва материаллар: рангли қоғозлар тўплами, елим, мўйқалам, қайчилар.
Фаолиятнинг бориши:
1.Картиналар кўздан кечирилади, машиналарни санаб беради.
2.Машинага хос детални танлайди.
3.Аппликация учун зарур деталлар тайёрланади.
4.Жадвал асосида апплкация ясаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |