Нимага эътибор қаратилади: Болаларнинг образли тасаввур ва тафаккурларини ривожлантириш.
Фан ва табиат маркази
Сувнинг хусусиятлари билан танишиш: «Ер юзидаги энг ажойиб неъмат».
Мақсад:болаларнинг жонсиз табиат обьектлари тўғрисидаги тасаввурларини ўстириш – уларни элементар илмий тадқиқот фаолиятига йўналтириш.
Жиҳоз ва материаллар: Телевизор, DVD- ускунаси, слайдлар, глобус, колбалар, 2 кўза сув, пластмасса стаканчаларда ҳар бир бола учун алоҳида сув, термос, кўзгу, шаффоф идишларда муз кубиклари, тошчалар, қоғоз салфеткалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Сув хусусида суҳбат. Видео ролик намойиши.
2. № 1-тажриба. «Сув суюқ – оқиб кетиши мумкин».
3. № 2-тажриба. «Сув муз ҳолатида ҳам бўлади».
4. № 3-тажриба. «Сувнинг шакли йўқ».
5. № 4-тажриба. « Буғ-бу сув».
Қўшимча: Болаларни ернинг модели глобус билан таништириш, уларни сув ва қуруқлик кенгликлари тўғрисидаги илк билимлар билан қуроллантириш. Болаларда сувнинг қаттиқ, газ, суюқ ҳолати тўғрисидаги тасаввурларини шакллантириш.
Нимага эътибор қаратилади: билишга бўлган иштиёқ ҳамда нутқий фаолликни рағбатлантириш.
Ноябрнинг 3-ҳафтаси
«Фавқулодда вазиятлар хизмати»
Қурилиш ва лойиҳалаш, математика маркази
Лойиҳалаш: «Гараж».
Мақсад: ўйинчоқлар ўлчамига мос қурилиш амалга ошириш, нутқларида узун, олдинда, ёнида, ўнгда, чапда сўзларини ишлатишларига эришиш.
Жиҳоз ва материаллар: қурилиш материаллари, машиначалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Суҳбат: «машиналар ишламаётган пайтда қаерда туради?»
2. Гараж намуналарини кўздан кечириш.
3. Ўз тасаввурлари асосида гараж қурадилар.
4. Тайёр гаражларни ўрганадилар.
Қўшимча:Сайр пайтида гараж, автомобил тўхташ жойларини томоша қиладилар, уларнинг аҳамиятини ўзлаштирадилар.
Нимага эътибор қаратилади: Теварак-атроф, макон бўйлаб мўлжал олиш қобилиятларини ўстириш.
Қурилиш ва лойиҳалаш, математика маркази
Do'stlaringiz bilan baham: |